Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси
Download 171.35 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Молиявий маблағларни тақсимлашдаги самарасиз инструментлар ва ижтимоий суғуртадаги рағбатлантирувчи механизмларнинг заифлиги
toshvil.uz
3 II. Ижтимоий суғурта тизимини молиялаштиришда аҳолининг мутаносиб иштирокини таъминлаш зарурияти Ижтимоий бадаллар миқдори ва тўловлар ўртасида мутаносиблиликка риоя этиш, банд бўлган аҳолининг пенсия таъминотини суғурталанганлик характерини таъминловчи асосий принцип ҳисобланади ҳамда пенсия тизимини молиялаштиришда ўзининг молиявий иштирокини рағбатлантирувчи таъсир механизми саналади. Фуқароларнинг ижтимоий суғурта тизимида узлуксиз ва узоқ муддатли иштирокини рағбатлантириш механизми мураккаб ва шаффоф бўлмасдан қолмоқда, бунинг натижасида меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли 60 фоиз (қарийб 17 млн. киши), таҳминан 10,2 млн. киши давлат ижтимоий суғуртаси билан қамраб олинмаган, яъни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий ажратмаларни амалга оширмаяпти. Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг талабарига мувофиқ, фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини барқарор ривожланиши учун бадал тўловчилар сонининг пенсия олувчиларга ўзаро нисбати 1 : 4 даражада бўлиши кўрсатилган. Бироқ, бугунги кунда Ўзбекистонда бу кўрсаткич ўртача 1 : 1,5 га тенг. Таъкидлаш жоизки, пенсионерлар сонининг ишловчи аҳолига нисбати 2009 йилдаги 61 фоиздан 2017 йилда 66 фоизга ўсган. III. Молиявий маблағларни тақсимлашдаги самарасиз инструментлар ва ижтимоий суғуртадаги рағбатлантирувчи механизмларнинг заифлиги Пенсия жамғармаси маблағларининг сезиларли қисми имтиёзли пенсияларни молиялаштиришга сарфланади. Имтиёзли шартларда тайинланган пенсиялар улуши 592,4 минг кишини ёки жами тайинланган пенсияларнинг 19,5 фоизни ташкил этиб, шундан, ёшга доир пенсиялар 23,7 фоизни ташкил этади. Йилига ўрта ҳисобда 39,8 мингта имтиёзли пенсиялар тайинланмоқда. Шу билан бирга имтиёзли пенсияларнинг ўртача миқдори ёшга доир пенсияларнинг ўртача миқдоридан (543,2 минг сўм) юқори бўлиб, 3 – сонли Рўйхат бўйича ўртача пенсиялар 742,6 минг сўмни, 2 – сонли Рўйхат бўйича пенсиялар 951,3 минг сўмни ва 1 – сонли Рўйхат бўйича пенсиялар 1 025,4 минг сўмни ташкил этади [1] . Шунингдек, пенсия миқдори ва ходимнинг меҳнат давомийлиги улуши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling