80
262-савол. Нимага асосан маълумотларни маҳфийлаштирилиши
амалга оширилади?
Жавоб: Давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги Конуни 5-моддасига
асосан Ахборотларни маҳфийлаштириш ва маҳфийликдан чиқариш ушбу
Қонунга
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
тасдиқлайдиган маълумотларнинг маҳфийлик даражасини аниқлаш ва
белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон
Республикасида
маҳфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар Рўйхатига мувофиқ амалга
оширилади.
263-савол. Маълумотлар неча муддатга махфийлаштирилади?
Жавоб: Давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги Конуни 7-моддасига
асосан Ахборотлар маҳфийлаштирилишининг қанчалик
асосли эканлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ҳар
беш йилда қайта кўриб чиқилади.
264-савол. Давлат сирларидан хабардор бўлган фуқароларнинг
қайси ҳуқуқларида чекланиш белгиланган?
Жавоб: Давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги Конуни 8-моддасига
асосан Давлат сири ёки ҳарбий сирни ташкил
этувчи маълумотлар билан
ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзи ёзма
равишда берган розилиги билан маҳфийлик муддати тугагунига қадар, лекин
кўпи билан беш йилга ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: