77
Ахборот хизматининг фаолиятини
ташкил этиш тартиби давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан белгиланади.
256-савол. Ташкилотнинг
ижтимоий
тармоқлардаги
расмий
саҳифаларини верефикaция қилиш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Верификaция - саҳифанинг ҳақиқийлигини текшириш. Бошқача
қилиб айтганда, бу ҳисоб эгаси ҳақиқатан ҳам ўзини даъво қилган шахс
эканлигини тасдиқлайди.
Ижтимоий тармоқларда махсус
белги - Верификaция белгиси
қўлланилади. Бу аккаунт ёки саҳифа ижтимоий тармоқ томонидан
тасдиқланганлигини ва у аслида аккаунтни ташкилот ёки
шахс томонидан
бошқарилишини англатади.
Нега верификaция керак? Ҳар ким ижтимоий тармоқларда, шу
жумладан таниқли ташкилот ёки шахс номидан аккаунт яратиши мумкин.
Бундай ташкилот ёки шахсга алоқадор бўлмаган одамларнинг бу тахлитдаги
уринишларини олдини олиш ва бартараф этиш учун аккаунтнинг
ҳақиқийлигини исботлашга арзийди.
Do'stlaringiz bilan baham: