Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Download 82.63 Kb.
|
ЎРҚ-682 20.04.2021 норматив хужжатлар қонуни
27-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан ва бошқа турдаги экспертизалар амалга оширилганидан сўнг ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини, шу жумладан уларда коррупция кўринишларини, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитларни юзага келтирадиган, жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш, шунингдек зарур бўлган нормаларни битта норматив-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттирган ҳамда тегишли муносабатларни тартибга солувчи бошқа нормаларни бекор қилган ҳолда, қонунчиликни кодификация қилиш имконияти мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизасини ўтказади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 3287, 24.02.2021й.). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини амалга ошириш жараёнида бу лойиҳалар уларнинг тўғридан-тўғри амал қилиши ва уларда такрорловчи ёки Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларининг нормаларига зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлигини кейинчалик уларни бекор қилиш учун аниқлаш нуқтаи назаридан баҳоланиши шарт. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси. Ҳуқуқий экспертиза якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хулоса тақдим этилади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмалар (рўйхат рақами 2352, 09.04.2012 й.), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги низом, «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари» (рўйхат рақами 2565, 28.02.2014 й.). Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2420, 01.02.2013 й.). 28-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси улар келиб тушган санадан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш улар келиб тушган санадан эътиборан ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган лойиҳалар ва иккинчи қисмида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қўшимча ўрганишни талаб қилса, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш муддати беш кунгача, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати эса ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан: халқ депутатлари вилоят, туман, (шаҳар) Кенгаши қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси — икки иш куни ичида; вилоят, туман, (шаҳар) ҳокими қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси — беш иш куни ичида ўтказилади. Қонунчиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг бошқа муддатлари белгиланиши мумкин. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2420, 01.02.2013 й.) VIII боби. Download 82.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling