Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш


Download 82.63 Kb.
bet16/37
Sana13.05.2023
Hajmi82.63 Kb.
#1455547
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
ЎРҚ-682 20.04.2021 норматив хужжатлар қонуни

33-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўриб чиқилганидан сўнг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан қабул қилинади.
Қоидалари қонунда акс этган қонуности ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Зарур бўлганда у бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.
Давлат тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан унинг бошқа тилдаги матни ўртасида тафовут бўлган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат тилидаги матни қўлланилади.
34-модда. Ҳуқуқий эксперимент
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат самарадорлигини, унинг вақтинча амал қилишини муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чеклаган ҳолда ўрганиш ҳуқуқий экспериментдир.
Ҳуқуқий эксперимент тугаганидан кейин:
ҳуқуқий эксперимент тартибида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий экспериментнинг ижобий ва салбий оқибатлари, бундай ҳужжатнинг қўлланилишига таъсир ўтказган ижтимоий ҳамда бошқа омиллар, ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши муносабати билан қилинган харажатлар ва олинган даромадлар таҳлил қилинади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг амал қилиши вақт бўйича, муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланмаган ҳолда қабул қилинганидан кейин юзага келадиган ижобий ва салбий оқибатларнинг, харажатлар ва даромадларнинг ҳуқуқий эксперимент жараёнида эришилган ижтимоий-иқтисодий натижалар ҳақидаги маълумотлар билан асослантирилган прогнози амалга оширилади.
Ҳуқуқий эксперимент натижаларига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатни унинг амал қилишини вақт бўйича, муайян ҳудудда ва (ёки) шахслар доираси бўйича чекланмаган ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинади ёки ҳуқуқий эксперимент натижаларини инобатга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштиришга ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топишга доир бошқа чоралар кўрилади.

Download 82.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling