Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва таъминлашга доир ваколатлари


Download 82.63 Kb.
bet25/37
Sana13.05.2023
Hajmi82.63 Kb.
#1455547
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
ЎРҚ-682 20.04.2021 норматив хужжатлар қонуни

52-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва таъминлашга доир ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) чоралар кўради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, бошқа ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан зарур тушунтириш ишларини ташкил этади;
тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш бўйича ишларини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади, қонунчиликнинг қўлланилиш амалиётини ўрганади ва зарур бўлганда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган тартибда юритади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
53-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги ва назорати
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги ва назорати қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги ПҚ-4505-сон қарори билан тасдиқланган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ва бошқа ташкилотлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан назоратни, шунингдек уларнинг ижроси билан боғлиқ масалалар бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторингини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг таҳлилини амалга оширади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бўшлиқлар, юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан зиддиятлар, шунингдек ички зиддиятлар ёхуд бошқа хатолар аниқланган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган уларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўради.
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жамоатчилик мониторинги ва назоратини амалга оширадилар.

Download 82.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling