Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


ЎЗБЕКИСТОНДА БИОТЕХНОЛОГИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

ЎЗБЕКИСТОНДА БИОТЕХНОЛОГИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ 
 
Озиқ-овқат ва озуқа махсулотлари биотехнологияси Ўзбекистон учун энг 
кенжа фанлардан бўлиб, унинг тарихи узоққа бормайди (қадимий 
биотехнологиялар нон ёпиш, қатиқ тайёрлаш ва ҳ.к. бундан истисно).
Биотехнология 
ихтисослиги 
бўйича 
биринчи 
ўзбек 
академиги 
А.Г.Холмуродов (1939-1996) фузариум авлодига мансуб замбуруғлардан НАД-
коферменти ва витаминлар комплекси (В гуруҳига кирувчи витаминлар, 
витамин РР, 10Q ва ҳ.к.) тайёрлаш технологиясини яратди. Академик 
М.И.Мавлоний Ўзбекистонда учрайдиган ачитқи замбуруғларни таҳлил қилиб, 
уларни нонвойчилик, виночилик ва чорвачиликка қўл келадиган турларини 
топди ва улар асосида махсус хамиртурушлар ва виночилик учун ачитқи 
тайёрлаш технологияларни яратди. 
Профессор Қ.Д.Давранов МДҲ мамлакатларида биринчилардан бўлиб, ёғ
парчаловчи липаза ферментини тайёрлаш технологиясини яратди. Бу 
ферментни кўп шаклилиги сабабларини таҳлил қила туриб, ҳар бир 
биотехнологик жараён учун ўзига хос хусусиятга эга бўлган липаза ферменти 
зарур деган фикрга келди ва буни амалиётда исботлаб берди. Қ.Д.Давранов 
яратган "Ер малҳами" биопрепарати азот ўзлаштирувчи микроорганизмлар 
асосида тайёрланган бўлиб, мамлакатимиз кишлоқ хўжалигида кенг 
қўлланилмоқда. Бундан ташқари Қ.Д.Давранов раҳбарлигида З.Р.Ахмедова 
табиий целлюлоза-лигнин биокаркасини (ғўзапоя, сомон, каноп пояси, қипиқ 
ва бошқалар) шу мақсад учун махсус тайёрланган базидиомицетларнинг 
ферментлари иштирокида парчаланиш шароитларини ишлаб чиқдилар. 
Б.ф.д. Ж.Ташпўлатов (1938-2005) сомон ва ғўзапояни парчалашда 
"триходерма харзианум" деб аталмиш замбуруғ ферментларидан фойдаланиш 
мумкинлигини илмий асослаб берди ва бу технологияни амалиётга қўллаш 
бўйича таклиф ва мулохазаларни чоп этди. Ж.Ташпўлатов яратган бу 
технология қўлланилганда сомонда шакар миқдори 6-7% га етгани, унда 
витаминлар, аминокислоталар пайдо бўлганлиги ва шу туфайли сомоннинг 
озиқа-бирлиги бир неча баробар ошганлиги исботлаб берилган. 
Ўзбекистонда биотехнология фанининг ривожланишига бош бўлган олим, 
б.ф.д., профессор М.М.Рахимовдир. Бу олим мамлакатимизнинг бир неча 
олийгоҳларида биотехнология кафедраларини очишда бош бўлди. Олимнинг 
озиқ-овқат саноатида ферментлар ёрдамида, янги самарадор технологиялар 
яратганлиги таҳсинга сазовордир. 


13
Ўзбек олимларидан Т.Г.Гулямова, А.Х.Вахобов, Х.А.Бердиқулов, 
Р.Шаякубов, З.Р.Ахмедова, З.Ф.Исмоилов, И.Ж.Жуманиёзов ва бошқалар 
мамлакатимизда микроб биотехнологиясининг ривожлантириш устида чуқур 
илмий ва амаллий ишлар олиб бормоқдалар. Шунингдек, марҳум профессорлар 
М.М.Муродов ва Т.Ю.Юсуповлар олиб борган чуқур илмий изланишлар 
асосида катта илмий амалий назариялар яратилган. 
Шу ўринда, Ўзбекистонда биотехнологиянинг ривожланишига катта ҳисса 
қўшган айрим йирик олимлар ҳақида қисқа маълумотлар бериб ўтишни лозим 
топдик. Зероки уларнинг улкан меҳнатлари туфайли маҳаллий биотехнология 
соҳаси пайдо бўлган. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling