Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Ибрагимов Ахмад Поччаевич


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Ибрагимов Ахмад Поччаевич – 1928 йил 12 декабрда кўҳна Туркистон 
шаҳрида туғилган. 1950 йилда Тошкент Фармацевтика институтини 
тамомлаган. 1954 йилда ЎзРФА Кимё институтининг аспирантурасида таҳсил 
олиб, кимё фани бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1954-1957 
йиллар давомида Самарқанд Давлат Қишлоқ хўжалик институтида Органик ва 
биологик кимё кафедраси мудири. 1957 йилдан бошлаб ЎзРФА Ядро физикаси 
институтининг радиоцион кимё лабораториясини бошқарди. 1966 йилда “Ғўза 
уруғида физик-кимёвий, биокимёвий ва гамма нурлари таъсирида айрим муҳим 
биологик моддаларнинг ўзгаришини тадқиқ этиш” мавзусидаги докторлик 
диссертациясини ҳимоя қилди. 1967 йилда ЎзРФА Биокимё институти 
директори муовини ва айни пайтда Нуклеин кислотлар биокимёси 
лабораториясини бошқарди. 1969 йилдан профессор. 1976 йилда у 
бошқараётган лаборатория ЎзРФА Ўсимликлар экспериментал биологияси 
институти таркибига ўтказилиб “Молекуляр генетика” лабораторияси номи 
билан атала бошланди. 1984 йили ЎзРФА мухбир аъзоси. Асосий илмий 
йўналишини ўсимликлар ҳужайрасининг ташкилий тузилиши, генетик ахборот 
функцияси ҳамда ушбу жараёнларнинг онтогенетик ва ревалюцион кўриниши, 
стресс омиллар – ионлаштирувчи нурлар ва ҳар хил касалликлар таъсирига 
генетик ахборот системаларининг чидамлилиги масалаларини ечишга 
бағишлаган таъниқли молекуляр генетик, биокимёгар олим, биология фанлари 
доктори, профессор, ЎзРФА академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
фан арбоби (1989) унвонлари совриндори. Унинг муаллифлигида 300 дан ортиқ 
илмий мақолалар ва бешта монография чоп этилган. 40 дан ортиқ фан 


15
докторлари ва фан номзодларига раҳбарлик қилган ва айни кунларда ЎзРФА 
Ботаника илмий ишлаб чиқариш марказида ўсимликлар молекуляр биологияси 
лабораториясини ташкил этиб ғўза молекуляр генетикаси соҳасида олиб 
борилаётган илмий тадқиқотлар ишларига раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling