Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Ҳозирги даврда E.coli, Bacillus subtilis, Saccharomyces cerevisiae


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

 


18
Ҳозирги даврда E.coli, Bacillus subtilis, Saccharomyces cerevisiae каби 
микроорганизмларнинг генетикаси жуда ҳам яхши ўрганилганлиги сабабли, 
улар ген мухандислигида кенг ишлатилмоқда. 
Микроорганизмлар ҳужайраларидан энг муҳим бирикмалар, масалан, 
гормонлар (инсулин, соматостатин ва соматотропин), иммунитетни 
кучайтирувчи моддалар (
-тирозин, интерферон, интерлейкин, вируслар 
қобиқларининг оқсиллари, - улардан ўта хавфли касалликлар – қутириш, оқсим, 
гепатит В, шунингдек, ҳорзирги вақтда паррандаларга қирғин солаётган 
парранда гриппининг қўзғатувчиси Н5N1-вируси ва бошқа юқумли 
касалликларга 
қарши 
эмлаш 
(вакцинация) 
воситалари 
олишда 
фойдаланилмоқда. 
Ген мухандислиги усуллари ёрдамида аминокислоталар (треонин, прольин 
ва ҳ.к.), ферментлар, антибиотиклар ва бошқа биологик фаол моддаларнинг 
супер-продуцентлари олинган. 
Бу усул ген фаоллигини бошқариш, унинг функциясини, тузилишини 
ўрганиш, прокариот ва эукариот организмларда генетик материалларни ташкил 
қилиш масалаларида чегараланмаган имкониятларни очиб беради. 
Тирик организмлар ирсий ахборотини сунъий йўл билан маълум мақсадга 
мувофиқ ўзгартириш жараёни генетик мухандислик фанининг асосий 
устқурмаси ҳисобланади. Генетик мухандислик ҳужайра, хромосома ва ген 
даражасида амалга оширилади: 
1. Ҳужайра даражасидаги генетик мухандислик - икки ҳужайрани ўзаро 
қўшиш йўли билан амалга оширилади.
2. Хромосома даражасидаги генетик мухандислик -ҳужайра ядросига 
қўшимча хромосомалар киритиш орқали амалга оширилади.
3. Ген даражасидаги генетик мухандислик ёки ген мухандислиги - энг 
мураккаб бўлиб, қуйидаги босқичлар асосида амалга оширилади:
а. аниқ мақсаддан келиб чиққан ҳолда, шу мақсадга жавоб бераоладиган 
ген, унинг функциясини ўрганиш орқали қидириб топилади, ажратиб 
олинади, клонланади ва тузилиши ўрганилади.  
б. ажратиб олинган ген хромосома ДНК си билан рекомбинацияланувчи 
бирор фаг геноми, транспозон ёки плазмида ДНК си билан 
бириктирилиб вектор конструкция яратилади.
с. вектор конструкция трансформация усули билан ҳужайрага 
киритилади ва трансген ҳужайра олинади.
Трансген ҳужайрадан сунъий равишда етук организм ўстирилади. Ушбу 
усулдан фойдаланиб ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар ҳужайраларидан 
трансген шакллар олиш мумкин. Ҳужайра мухандислиги усулларидан 
фойдаланиб, тирик организмлардан гибрид ҳужайралар олиш биотехнологияси 
яратилди ва бу асосида моноклонал антителалар олиш йўлга қўйилди. 
Биотехнологиянинг бу соҳасига дастлабки қадамлар 1973 йил биринчи ген 
клонланган вақтдан бошлаб қўйилган эди (4.1-жадвал). 


19
4.1-жадвал. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling