Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Музаффаров Аҳрор Музаффарович
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асқарова Салима Асқаровна
Музаффаров Аҳрор Музаффарович (1909- 1987) – ботаника, экология,
алькология, гидробиология, гидроэкология ва сув ўтлари биотехнологияси соҳалари бўйича фаолият олиб борган йирик олим. ЎзРФА нинг ҳақиқий аъзоси (1960). Ўз ФА Ботаник институтининг директори (1956-1960), ЎзРФА Президиуми аъзоси ва кимё-технология ва биология фанлари бўлими академик- 14 котиби (1966-1970), ЎзРФА Микробиология бўлими раҳбари (1970-1977) кейин эса шу бўлим асосида микробиология институтини ташкил этиб унга раҳбарлик қилган (1977-1985). Мамлакатнинг кўплаб орден медаллари ва мукофотларига сазовор бўлган. Марказий Осиё сув ҳавзаларининг экологик ва типологик ўзига хослигини чуқур ўрганиб, улардан сув ўтларининг серҳосил штаммларини ажратиб, уларнинг очиқ ҳавода ва бекиг ускуналарда ўстириш усулларини яратган ва улар асосида янги биотехнологик жараёнларнинг яратилишига раҳбарлик қилган. Ўнлаб монографиялар ва 200 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган. Уларни ҳаёти ва илмий-педогогик фаолияти ҳақида ўндан ошиқ китоблар ва мақолалар тайёрланган. Абу Райхон Беруний номидаги давлат мукофоти совриндори (1979). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Асқарова Салима Асқаровна (1922-1997) – ЎзРФА қошидаги институт мақомига эга бўлган Микробиология бўлимининг ташкилотчиси ва биринчи директори. Асосий илмий йўналиши микроорганизмлар физиологияси ва биокимёсига бағишланган. Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларини микробиологик усулда ҳимоя қилиш муаммолари бўйича йирик илмий лойиҳаларни амалга оширган. Ўзбекистон микробиологлар жамияти асосчиси ва биринчи президенти. Ўзбекистонда саноат микробиологияси ривожланишига қўшган катта ҳиссаси ва педагогик, илмий ташкилий ишлардаги самарали меҳнатлари учун хизмат курсатган фан арбоби даражасига эришган. Маориф аълочиси, биология фанлари доктори, профессор. Унинг раҳбарлигида йигирмадан ортиқ фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling