Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Galega (козлятник)  Sinorhizobium fredii  Glycine


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Galega (козлятник
Sinorhizobium fredii 
Glycine (соя) 
Mezorhizobium loti 
Lotus (лядвинец), Lupinus (люпин, бўри 
дуккаги) 
Bradyrhizobium japonicum 
Glycine (соя) 
Сигналлар синтези ва ажралиши 
Тугунак бактериялар ва ўсимликлар ўртасидаги симбиоз ризобийларнинг
ўсимликларнинг 
флаваноидларига 
таъсиридан 
бошланади, 
бу 
эса 
бактерияларни вирулентлигини (nod, nodulation - инглиз тилидан- тугунак 
ҳосил бўлиши) генларини фаоллашишига олиб келади. Мазкур генлар назорати 
остида ризобийлар тугунаклар тараққиётининг бошланғич босқичларини 
жадаллаштирувчи липо-хито-олигосахаридлар Nod-факторларини синтезлайди. 
Ҳозирги вақтга қадар ризобийларда 50 дан ортиқ вирулентлик генлари 
аниқланган. Улардан баъзилари барча ризобийлар учун “умумий” (тузилиши ва 
фаолияти бўйича бир хил) бўлса, бошқа бирлари ҳар бир тур ёки ҳар бир штамм 
учун ўзига хосдир. “Умумий” nod генлар (nodA, nodB, nodC) даги мутациялар 
симбиознинг дастлабки ривожланиш босқичи -илдиз тукчаларининг буралиши 
босқичининг бузилишига (ўзгаришларига) олиб келади. Хўжайинга хос генлар 
(nodH, nodP, nodQ, nodZ) мутациялари натижасида одатда симбиотик 
муносабатларнинг сўнгги, инфекцион иплар ва тугунак меристемалари ҳосил 
бўлиши билан боғлиқ бўлган босқичлари бузилади.
Мазкур вирулентлик генлари гуруҳлари орасидаги асосий фарқлар 
уларнинг ҳар хил турга мансуб ризобийлар ўртасидаги кўчишида ҳам яққол 
намоён бўлади. Хўжайинга хос генларнинг кўчиши донор-штаммнинг хўжайин-
ўсимлигида реципиент -штаммнинг тугунак ҳосил қилиш хусусиятига эга 
бўлишига олиб келади. “Умумий” nod генларнинг кўчишида бундай ҳолат 
кузатилмайди, агар реципиент ўзининг “умумий” nod-генлари ўзгарган 
(бузилган) авирулент мутант бўлса, унда дастлабки она ўсимлик-хўжайинда 
тугунак ҳосил қилиш хусусияти тикланиши кузатилади. 


67
Иккала гуруҳ генлари ҳам индуцибел ҳисобланадилар: уларнинг 
фаоллигини дастлаб ризобийларнинг ўсимлик ризосферасига тушган 
вақтидагина қайд этишга муваффақ бўлинган.
Бунда дуккакли ўсимликлар илдизлари ёки уруғларидан ажралиб 
чиқадиган флавоноидлар бактерия оқсили NodD билан боғланади, у эса қолган 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling