Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАР ВА РИЗОБИАЛ БАКТЕРИЯЛАР


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАР ВА РИЗОБИАЛ БАКТЕРИЯЛАР 
СИМБИОЗИ 
 
Дуккакли ўсимликлар (Fabaceae оиласи) ва тугунак бактериялар 
(ризобийлар) ўртасидаги симбиотик муносабатлар организмлараро энг яхши 
ўрганилган тизимлардан бири ҳисобланади. Бу бир қанча сабаблар билан 
изоҳланади. 
Ризобиал 
бактериялар 
(Azorhizobium, Bradyrhizobium, 
Mezorhizobium, Rhizobium, Sinorhizobium
факулüтатив 
симбионтлар 
ҳисобланиб, улар ex planta (ўсимликдан ажралган) ҳолатда ҳам ўса оладиган 
ва барча замонавий молекуляр-генетик усуллар билан тадқиқ этиш учун қулай 
манба бўлиб ҳисобланадилар.
Дуккакли ўсимликларни тугунаклари ўсимликларнинг бир қатор асосий 
вазифалари: сигнал жараёнлари ва генлар экспрессияси, ҳужайрани 


65
табақаланиши ва органогенез, азот ва углерод алмашинувини таҳлил қилиш ва 
бошқа жараёнларни ўрганишда жуда ҳам қулай моделü бўлиб хизмат қила 
олади. Ниҳоят, энг муҳими дуккакли ўсимликлар ва тугунак бактериялар 
симбиозини ўрганиш уларнинг катта амалий аҳамияти билан ҳам боғлиқдир: 
кўпчилик дуккакли ўсимликлар асосий қишлоқ хўжалик экинлари қаторига 
киради, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш эса бугунги куннинг энг долзарб 
масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Ризобийлар билан ўсимликларнинг ўзаро муносабати, уларни юқори 
даражадаги спецификлиги (ўзига хослиги) билан тавсифланади ( -жадвал).
Энг аввало, симбиоз муносабатларини фақатгина дуккакдошлар оиласига 
хослиги (биргина истисно сифатида дуккаклиларга мансуб бўлмаган Parasponia
ўсимлигини (Ulmaceae оиласи) ризобийлар билан тугунак ҳосил қилиши), 
иккинчидан, кўпгина ризобиал бактериялар дуккакдошларнинг чегараланган 
ягона авлодига мансублиги (R.galegae, R.leguminasarum bv.trifolii), ёки 
таксономик жиҳатдан бирмунча яқин авлодлар (R.meliloti, R.leguminosarum bv 
viceae) доирасидагина содир бўлиши билан тавсифланади. 
Дуккакли 
ўсимликлар 
билан 
ризобиал 
бактериялар 
ўртасидаги 
симбиознинг ривожланиши - мураккаб кўп босқичли бўлиб, у тўрт гуруҳ 
жараёнлардан иборат:

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling