Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Генетик таҳлил
Ҳозирги вақтда дуккаклиларнинг «симбиотик» генларини икки гуруҳи чуқур ўрганилмоқда. Биринчи гуруҳ генларини формал генетика усулларини қўллаш – симбиоз тараққиёти учун дефектли мутантларни таҳлил қилиш орқали аниқланади. Иккинчи гуруҳ генларни «тескари генетика» - симбиозда синтез бўладиган ген махсулотлари (оқсиллар, мРНК) ни таҳлил қилиш усуллари орқали ўрганилади. Тугунак ҳосил қила олмайдиган (Nod) ёки азотфиксация фаоллигини индуцирлаш хусусиятига эга бўлмаган ўсимлик мутантларини азотсиз муҳитда ўса олмаслик хусусиятига қараб танлаб олинади. Кўплаб дуккаклилар (нўхат, соя, беда, йўнғичка, ловия, нут, хашаки дуккаклилар, донник, себарга) да мутантларни қўллаш орқали симбиознинг ҳосил бўлиши ва фаолиятида бевосита иштирок этадиган 100 дан ортиқ генлар аниқланган (4.2-жадвал). Симбиоз муносабат генетикасини ўрганишнинг қулай объекти ҳисоблаган – экиладиган нўхат (Pisium sativum L) да 40 дан ортиқ генлар аниқланган. Ўсимликларни тугунак ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлмаслигини назорат қилувчи мутант аллеллар, камдан-кам ҳолларда, баъзи истисноларни инобатга олмаганда рецессив бўладилар. Азотфиксация қилиш хусусиятига эга бўлмасликни назорат қиладиган аллеллар рецессив ҳам (нўхат, себарга, бедада) доминант ҳам (сояда) бўлиши мумкин. Симбиоз тараққиётига зарар келтирадиган мутантлар ўсимликларнинг морфологияси, ривожланиш тезлиги ва етилиши (фертиллик) га таъсир кўрсатадилар. Симбиознинг генетик таҳлиллари кўрсатишича, «ёввойи тип» даги тугунакларни ўрганиш натижасида аниқланган йирик босқичларни бирмунча майда («элементар») босқичларга бўлиш мумкин, уларнинг ҳар қайси кам миқдордаги (ҳатто биргина) генлар билан назорат қилинади. Масалан, Itf босқичи 3 га бўлинади: Iti (инфекция ипи шаклланиши инициацияси), Ith (ипни илдиз тукчасидаги ўсиши), ва Itr (Иининг илдиз кортексида ўсиши; Ваr эса икки босқичга: Itn (ИИнинг тугунак ҳужайралари ва тўқималаридаги тараққиёти ва Idd («Инфекция томчиси»нинг - ихтисослашуви). Дуккаклиларнинг симбиотик генларини, уларнинг махсулотлари идентификацияси (кўпинча ўша махсулотларнинг ўзини) аниқлаш орқали уларни нодулинлар (агар улар туганакларда de novo да фаоллашса) ёки Nst- генлар (илдизга нисбатан тугунакларда фаоллик сезиларли орта борса) деб 75 аталади. Мазкур генларни аниқлаш учун тугунак ёки стерил илдизларда синтезланадиган, ёхуд азотни ўзлаштирадиган ёки ўзлаштирмайдиган тугунакларда оқсил (РНК) спекторларини таққослаб ўрганилади. 4. жадвал. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling