Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Тугунаклар ҳосил бўлишининг авторегуляцияси


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Тугунаклар ҳосил бўлишининг авторегуляцияси 
Дуккакли ўсимликлар ҳимоя тизимлари орқали амалга ошириладиган 
симбиоз тараққиётининг бошқарилуви эндосимбионт микроорганизмлар 
ривожланишини назорат қилишда ўсимликларга ёрдам берадиган механизм 
турли туманлигини истисно этмайди. Шунингдек дуккакли ўсимликларгагина 
хос тугунак ҳосил бўлиши авторегуляцияси механизмлари катта қизиқиш 
уйғотадики, улар ўсимликларда ортиқча тугунаклар ҳосил қилишни олдини 
олади, бу эса ўз навбатида симбиоз жараёнида ҳамиша танқис бўлган энергияни 
тежаш имконини беради. Дуккакли ўсимликлар тугунак ҳосил бўлишининг 
бирмунча қатъий авторегуляция қилиш хусусиятига эгаки, у системавий 
характерга эга бўлиб, ер устки қисм воситасида амалга оширилади. 
Кўплаб дуккаклиларда тугунак ҳосил бўлиши авторегуляцияси бузилиши 
бўйича мутантлар олинган. Уларни танлаб олишда ўта кўп тугунаклар ҳосил 
қилиш (Nod

) фенотипик белгиси, яъни тугунакларни «ёввойи типга» нисбатан 
2-10 баробар кўп ҳосил қилиш хусусиятига кўра танлаб олинади. Одатда 
бундай мутантлар дастлабки ўсимликларда симбиоз тараққиётини тўхтатадиган
нитратларнинг юқори дозалари иштирокида кўплаб тугунаклар ҳосил қилади 
(Nts-фенотипи – Nitrate tolerant symbiosis). Nod

мутантларда умумий 


79
нитрогеназа фаоллиги (битта ўсимликка нисбатан ҳисобланганда) ошган бўлса, 
ўзига хос бўлган нитрогеназа ферментини фаолиги (тугунаклар массасига 
нисбатан) камайган бўлади. 
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, кўплаб Nod

мутантларда ўсимликларнинг 
ер устки массасининг пасайиши кузатилади. Бу энергиянинг катта қисмини 
жуда кўплаб азотфиксация қилувчи тугунакларга сарфланиши билан 
изоҳланади. Шундай қилиб, мазкур мутантлар мисолида эндосимбионтларнинг 
миқдорини назорат қилиш ўзаро муносабатнинг мутуалитик характерини 
сақлаб туришда муҳим шарт-шароит эканлиги ойдинлашади. Агар бундай 
назорат камайтирилса, гарчи асосий биокимёвий жараён, яъни симбиознинг 
асоси (N
2
нинг ўзлаштирилиши) бузилмасада, шерикларнинг ўзаро муносабати 
паразитизмга ўтиши мумкин. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling