Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Симбиотик азотфиксацияни таъминлайдиган асосий биокимёвий жараёнлар
Азотнинг ўзлаштирилиши
Симбиознинг якунловчи босқичи, яъни ризобийларнинг фаол азот ўзлаштириши ва жараён махсулотини ўсимликка экспорти кўплаб дуккакли ўсимликларда бактерияларнинг эндоцитози ва бактероидларнинг шаклланишидан сўнг бошланади. Бактероидларда нитрогеназа ферменти синтези фаоллашиб, у умумий оқсилнинг 30% ни ташкил қилиши мумкин. Бироқ нитрогеназанинг ҳосил бўлиши тугунакларнинг симбиотик азотфиксация жараёнини ифодалайдиган асосий, лекин ягона жараён эмас. Жараённинг бошқа хил аҳамиятлилари сифатида: нитрогеназанинг молекуляр кислороддан ҳимоя тизимини шаклланиши, нитрогеназа комплексини энергетик эҳтиёжларини қондириш ва азотфиксация махсулотлари ассимиляциясини кўрсатиш мумкин (4.4-жадвал). 6-жадвал. Симбиотик азотфиксацияни таъминлайдиган асосий биокимёвий жараёнлар Жараёнлар Шерикларнинг хиссаси Микросимбионт хўжайин Нитрогеназа жараёни биогенези Нитрогеназанинг кофакторлари ва оқсиллари синтези (nif- генлар), регулятор каскади (FixL J FixK) шаклланиши Нитрогеназа генларининг бошқа- рилиши эҳтимоли (турли ўсимликларда nif-генлар индукциясининг ўзига хослиги тўғрисидаги дастлабки маълумотлар мавжуд) Нитрогеназанинг кислороддан ҳимояланиши Икки компонентли регулятор тизими FixL J ва транскрипцион активатор nif А Леггемоглобин оқсили ва кислородли тўсиқ Тугунак энергетик эҳтиёжларининг қондирилиши Дикарбон кислоталар (dct- генларнинг) бактероидларга транспорти, тугунакка хос цитохромоксидаза cbb 3 (fix NOPA, fix GHIS-генлари) нинг синтези Кўп миқдордаги фотосинтат (сахароза) ларнинг тугунакларга томон транспорти, С- метаболизмининг тугунакка хос изоферментлари синтези Азотфиксация махсулотлари ассимиляцияси Аммонийнинг ўсимлик ҳужайрасига экспорти (қисман аланин шаклида) N-метаболизмнинг тугунакка хос изоферментлари синтези 80 Бу жараёнларнинг барчаси ўсимлик ва бактериялар билан бирга амалга ошириладики, бунда симбиознинг шериклари ўртасида структуравий ва функционал уйғунлашувни таъминланади. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling