Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Симбиознинг тузилмавий асоси тараққиёти
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Симбиознинг тузилмавий асоси тараққиёти
Дуккакли ўсимликларнинг тугунаклари бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ бўлган қатор комплекс вазифаларни бажариб, эндосимбионтлар учун экологик макон, шериклар ўртасида метаболитлар алмашинуви учун тузилмавий асос бўлиб, бактерияларнинг физиологик фаоллиги ва уларнинг сонини назорат қилишга хизмат қилади. Туганаклар ўсимликнинг тараққиёт генетикасини ўрганиш учун ажойиб модель бўлиб ҳисобланади. Тугунаклар тараққиёти, бошқа аъзолар сингари генларнинг дифференциал (ихтисослашган) экспрессиясини чақирувчи сигнал жараёнларига асосланади. Бироқ симбиоз муносабатларда бу жараёнлар ўсимликка шерик орқали тушадиган экзоген сигналлар билан боғлиқ, бу сигналлар таъсирини қатор ҳолатларда лаборатория шароитларида, шу билан бир қаторда in vitro тизимидан фойдаланиш орқали ҳам нисбатан осон ўрганиш мумкин. Бундан ташқари тугунакларнинг ҳосил бўлиши ўсимликлар учун нормал ўсиш ва кўпайишда шартли бўлмаган, яъни факультатив ҳолат ҳисобланадики, бу ривожланиш жараёнининг генетик ўзгарувчанлиги тўғрисида кенг, батафсил маълумот олиш имконини беради. Тугунаклар морфогенези учун зарур асосий генетик маълумот симбиоз ўсимлик шериги геномида жойлашган. Шунга қарамасдан, морфогенларнинг бир қисми ризобийлар геномида сақланади. Бу эса тугунаклар тараққиётини ўсимлик геноми тузилмасига аралаштирмаган ҳолда, ўсимлик аъзоси тараққиёти ирсий дастурини ўрганиш ва модификация қилиш имконияти мавжудлиги туфайли янада кенгроқ генетик таҳлил қилиш имконини оширади. Тугунаклар морфогенези Бу қисмда нўхат, себарга ва беда каби дуккаклиларга хос «нодетерминацияланган поя» типига мансуб анча муфассал ўрганилган тугунаклар мисолида симбиознинг струтктуравий асоси тараққиётини кўриб чиқамиз (4.4-расм). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling