Демократик жамият тўҒрисидаги дастлабки қарашлар ва унинг ривожланиш босқичлари режа


Download 0.85 Mb.
bet2/6
Sana27.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1132494
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.Дастлабки қарашлар

IX ва XII асрлар Урта Осиё тарихида шундай мураккаб давр бўлган. Халқнинг ўз мустақиллиги учун кураши, бунда хуррият ва инсон эркинлиги билан боғлиқ ғоялар миллатни маънавий южсалишга чақиради. Дунёга машхур Хоразмий, Фаргоний, Лбу Наср Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Хожиб, Низомулмулк каби файласуф, сиёсатчи, тарихчи олимлар шу даврда яшаб ижод этдилар.

  • IX ва XII асрлар Урта Осиё тарихида шундай мураккаб давр бўлган. Халқнинг ўз мустақиллиги учун кураши, бунда хуррият ва инсон эркинлиги билан боғлиқ ғоялар миллатни маънавий южсалишга чақиради. Дунёга машхур Хоразмий, Фаргоний, Лбу Наср Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Хожиб, Низомулмулк каби файласуф, сиёсатчи, тарихчи олимлар шу даврда яшаб ижод этдилар.
  • Бу давр ўз мазмуни, салмоғи жиҳатидан Урта Осиё Уйғониш даври деб тарихга киради

Уйғониш даври маданиятининг ўзига хос томонлари мавжуд булиб, улар давлатчилигимиз назариясинннг вужудга келишида қуйидагиларга асосланган ҳолда талқин этилади:


1. Дунёвий маърифатга интилиш, бу йўлда ўтмиш ва кушни мамлакатларнинг маданияти ютуқларидан кенг фойдаланиш, айниқса табиий-фалсафий, диний, тарихий ҳамда ижтимоий илмларни ривожлантириш.
2. Табиатга қизиқиш, табиатшунослик илмларининг ривожи, рационализм, ақл кучига ишониш, асосий эътиборни хақиқат топишга қаратилган фанларга бериш, хақиқатни инсон тасаввури, илмининг асоси деб ҳисоблаш.
3. Инсонни улуғлаш, унинг ақлий , табиий, рухий, бадиий, маънавий фазилатларини acocлаш, инсоннарварлик, юқори ахлоқий қонун ва қоидаларни намоён этши, комил инсонни тарбиялаш.

4. Универсаллик — қомусийлик, барча табиат ҳодисалари билан қизиқиш ва унинг мохиятига интилиш.
5. Давлат қурилиши ва бошқарувининг назарий негизларини адолат, ахлоқ принциплари асосида шакллантириш, уларнинг хуқуқий ҳамда амалий асослари ривожлантирилиши.

2.Марказий Осиёда вужудга келган тасаввуфчилик таълимотида эркинлик ва адолат  

  • Ўзбек миллий давлатчилигимиз негизларининг қадимийлиги хақида буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг «Тарихи мулки Ажам» асаридаги фикрлар алоҳида диққатга сазовордир. Навоий «давлат» сўзини «мулк» деб ёзади. «Ажам» дегани эса арабчада «арабдан ташқари» деган маънони англатади. Демак, қадимий тарихларда Эрон ва Турон худудида илк бор ташкил топган ва узок асрлар давомида хукмронлик қилган давлатни араблар Ажам, яъни араб давлатидан ташқари деган ном билан атаганлар.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling