Диалектиканинг асосий тушунчалари нарса


Download 111.5 Kb.
bet4/5
Sana09.06.2023
Hajmi111.5 Kb.
#1466290
1   2   3   4   5
Bog'liq
Диалектика - ўзаро алоқадорлик ва ривожланиш хақидаги таълимот.(1)

Антик давр файласуфи
  • Гесиод ўзидан олдинги беш асрдан буён
  • ўтган тарихни тавсифлаган. Бунда аҳвол
  • асрдан асрга ёмонлашиб борган. Тарих олижаноблик ва
  • юксак ахлоқ ҳукм сурган «олтин аср»дан бошланган, сўнг
  • улар таназзулга юз тутган «кумуш аср» келган. Тарихий
  • жараён мутлақо ахлоқий тубанликни намойиш этувчи
  • «темир аср» билан якунланган. Гесиоднинг фикр-мулоҳазаларида
  • регресс ғояси аниқ кўзга ташланади. Унинг ёндашуви аниқ ва
  • тушунарли: у ўша давр жамоа тузуми инқирозга юз тутган замонда
  • яшаган ва унинг фикр-мулоҳазаларида айнан эски жамиятга хос
  • маънавий-ахлоқий негизларнинг емирилиши ўз ифодасини топган.
  • Қизиғи шундаки, Гесиоднинг ушбу фикри ўз давридан нолиб
  • юрадиган одамларга шунчалик маъқул бўлганки, у яшаган
  • даврдан икки минг йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлишига қарамай,
  • бу мулоҳаза ҳалигача одамлар орасида «Йилдан йилга аҳвол
  • баттар» деган ибора тарзида сақланиб қолган. Агар шундай
  • бўлганида эди, бу оламда ўшандан буён ҳеч вақо қолмаган,
  • балки Ернинг ўзи ҳам йўқолиб кетган бўлармиди?
  • Уйғониш даври мутафаккирлари
  • ақл-идрокка таяниб яшаш
  • тамойилини «ривожланиш» тушунчаси билан боғлаб, шаклланаёт-
  • ган янги сиёсий кучларнинг идеаллари ва эҳтиёжларини тарихнинг пировард мақсади дара-
  • жасига кўтарганлар. XVIII асрда яшаган итальян файласуфи Вико ижтимоий тараққиёт ғояси-
  • ни, айниқса, пухта ишлаб чиқди. У барча халқлар ўз тараққиётида қуйидаги уч босқичдан ўти-
  • ши ҳақидаги ғояни илгари сурди: 1) «Худолар асри» – диний раҳнамоларга бўйсуниш даври;
  • 2) «Қаҳрамонлар асри» – аристократик давлат даври; 3) «Инсонлар асри» – республика ёки
  • вакиллик монархияси даври. Унинг фикрича, шу босқичлардан ўтгач, муайян халқ қуйига
  • қараб ҳаракат қила бошлайди. Яъни, таназзул босқичи бошланади, сўнгра юқорида
  • зикр этилган жараён такрорланади. Вико тарихий ривожланиш циклик ва
  • зиддиятли хусусиятга эга эканлигига эътибор қаратган. Шу боис унинг
  • таъкидлашича «прогресс» тушунчасини унинг зидди – «регресс» (лот.
  • regressus – тескари ҳаракат, орқага қайтиш) тушунчаси билан боғлиқ
  • ҳолда ўрганиш лозим.
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling