Ўзаро алоқа - Барча ҳодисалар моҳиятига
- изоҳни ўзаро алоқадан излаш
- керак. У ҳодисаларнинг бар-
- ча хоссалари ва хусусиятлари-
- ни белгилайди, амалда мавжуд
- бўлган барча имкониятлар,
- тасодифлар ва заруриятлар-
- нинг манбаларини ўзида му-
- жассамлаштиради. Ўзаро
- алоқани тушуниш – умуман
- объектни тушуниш
- демакдир.
- Реал воқеликда
- ҳар бир муайян объект
- кўп сонли сабабий занжирларнинг мурак-
- каб «тугуни» ҳисобланади. У бошқа об-
- ъектлардан таъсирланиш билан бир
- вақтда ўзи ҳам уларга акс (реактив)
- таъсир кўрсатади. «Ташқи» ва «ички»
- сабабий занжирлар унда уйғунлашади,
- кесишади ва тармоқланади. Улар бир
- -бири билан ўзаро алоқага киришади ва
- бу ўзаро алоқа объектда юз берувчи
- барча жараёнларнинг негизига айла-
- нади. Объектни билиш учун пировард
- натижада унда вужудга келган
- сабабий боғланишлар «тугуни»ни
- ечиш талаб этилади.
- Алоқа, алоқа учун асос ва алоқа шарт-шароитлари тушунчалари-
- ни фарқлаш лозим. Алоқа юзага келишига имконият яратувчи
- айрим хосса, белги ёки муносабат алоқа учун асос бўлади. Асос-
- нинг мавжудлиги алоқа ўрнатиш учун зарур, лекин етарли эмас,
- чунки унинг ўрнатилиши доим эмас, балки муайян шароитдагина
- юз беради. Шарт-шароитлар – бу аввало предмет мавжуд бўлган
- муҳитдир. У алоқа ўрнатиш учун қулай ёки ноқулай бўлиши мум-
- кин. Шарт-шароитлар ўз ҳолича алоқа ўрнатиш омили бўлиши
- мумкин эмас, улар фақат алоқа юзага келишига кўмаклашади
- ёки монелик қилади.
- Нарсалар ўртасида алоқа бирон-бир муайян асосга кўра юзага келади. Умумий асос
- айрим умумий асосга эга бўлган турли объектлар ўртасида умумий алоқа йўлини ҳам
- вужудга келтиради. Масалан, муайян манфаат гуруҳлари ўз манфаатларини ҳимоя
- қилиш учун сиёсий гуруҳларга бирлашадилар, мамлакатдаги сиёсий муҳитга кучли
- таъсир кўрсатадилар. Аммо бошқа, масалан, этник, диний ва бошқа асосларга
- кўра улар ўзаро боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин.
- Алоқа
- тушунчаси ўзаро алоқа,
- ҳаракат, муносабат
- тушунчалари орқали
- ёритилади.
- Бу ерда гап бугун
- қабул қилиниб, эртага бекор қилинадиган
- юридик қонунлар ҳақида бораётгани йўқ. Энергия ва мод-
- данинг сақланиш қонунлари ёки бутун олам тортишиш қо-
- нуни ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларни бекор қилиши-
- миз ёки уларнинг амал қилишини онгли равишда тўхтати-
- шимиз мумкин, деб айтиш ақлга сиғмайди.. Демак, қонун
- нарсаларнинг объектив ҳолатини, нарсалар ва
- ҳодисалар ўртасидаги объектив алоқани акс
- эттириши унинг муҳим белгиси бўлади;
Do'stlaringiz bilan baham: |