Антик давр файласуфи - Гесиод ўзидан олдинги беш асрдан буён
- ўтган тарихни тавсифлаган. Бунда аҳвол
- асрдан асрга ёмонлашиб борган. Тарих олижаноблик ва
- юксак ахлоқ ҳукм сурган «олтин аср»дан бошланган, сўнг
- улар таназзулга юз тутган «кумуш аср» келган. Тарихий
- жараён мутлақо ахлоқий тубанликни намойиш этувчи
- «темир аср» билан якунланган. Гесиоднинг фикр-мулоҳазаларида
- регресс ғояси аниқ кўзга ташланади. Унинг ёндашуви аниқ ва
- тушунарли: у ўша давр жамоа тузуми инқирозга юз тутган замонда
- яшаган ва унинг фикр-мулоҳазаларида айнан эски жамиятга хос
- маънавий-ахлоқий негизларнинг емирилиши ўз ифодасини топган.
- Қизиғи шундаки, Гесиоднинг ушбу фикри ўз давридан нолиб
- юрадиган одамларга шунчалик маъқул бўлганки, у яшаган
- даврдан икки минг йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлишига қарамай,
- бу мулоҳаза ҳалигача одамлар орасида «Йилдан йилга аҳвол
- баттар» деган ибора тарзида сақланиб қолган. Агар шундай
- бўлганида эди, бу оламда ўшандан буён ҳеч вақо қолмаган,
- балки Ернинг ўзи ҳам йўқолиб кетган бўлармиди?
- Уйғониш даври мутафаккирлари
- ақл-идрокка таяниб яшаш
- тамойилини «ривожланиш» тушунчаси билан боғлаб, шаклланаёт-
- ган янги сиёсий кучларнинг идеаллари ва эҳтиёжларини тарихнинг пировард мақсади дара-
- жасига кўтарганлар. XVIII асрда яшаган итальян файласуфи Вико ижтимоий тараққиёт ғояси-
- ни, айниқса, пухта ишлаб чиқди. У барча халқлар ўз тараққиётида қуйидаги уч босқичдан ўти-
- ши ҳақидаги ғояни илгари сурди: 1) «Худолар асри» – диний раҳнамоларга бўйсуниш даври;
- 2) «Қаҳрамонлар асри» – аристократик давлат даври; 3) «Инсонлар асри» – республика ёки
- вакиллик монархияси даври. Унинг фикрича, шу босқичлардан ўтгач, муайян халқ қуйига
- қараб ҳаракат қила бошлайди. Яъни, таназзул босқичи бошланади, сўнгра юқорида
- зикр этилган жараён такрорланади. Вико тарихий ривожланиш циклик ва
- зиддиятли хусусиятга эга эканлигига эътибор қаратган. Шу боис унинг
- таъкидлашича «прогресс» тушунчасини унинг зидди – «регресс» (лот.
- regressus – тескари ҳаракат, орқага қайтиш) тушунчаси билан боғлиқ
- ҳолда ўрганиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |