Диетоллгия асослари бўйича ўргатувчи назорат тестлари


Download 0.77 Mb.
bet1/18
Sana17.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1548344
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
200 ургатувчи-назорат

Диетоллгия асослари бўйича ўргатувчи назорат тестлари


I.Диетологя соҳасидаги янги ва қўшимча халқаро (Codex Alimentarius, FAO) ва миллий норматив ҳужжатлар
1. Халқаро ташкилотларнинг (Codex Alimentarius стандартлари) диетология сохасидаги ва ФАО\ВОЗ халкаро озик-овкат таъминоти ташкилоти тавсиялари максади
а).савдо сотикни химоя килиш
б).Инсон хаёти ва саломатлигини химоя килиш
в)ишлаб чикарувчиларни химоя килиш
г).махсулотларни купайтириш
д).божхонада махсулотларни расмийлаштиришни осонлаштириш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 нобридаги 4887 сонли “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарорида ва “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 2019 йил 9 сентабрдаги ПФ-5814-сонли Фармонларида диетология сохасида қўйилган асосий вазифа:
а).беморлар овкатини купайтириш
б).соғлом овқатланиш маданиятини ташкиллаштириш
в).ортикча овқатланишни чегаралаш
г).махсулотларни купайтириш
д).семизликни камайтириш
3. Диетология фани тушунчаси
а). Диетология-беморлар учун соғлом овқатланиш тамойилларини таъминлаш, озик-овкат махсулотларининг дориворлик хусуиятларига асосланиб, дори воситалари таъсирини кучайтириш ва беморлар овкатини таъминлашга каратилган фан
б). Диетология-инсон учун соғлом овқатланиш тамойилларини таъминлаш, озик-овкат махсулотларининг дориворлик хусуиятларига асосланиб, патологик жараёнлар натижасижа шикастланган органлар ва системалр фаолиятини тиклаш, дори воситалари таъсирини кучайтириш ва касалликлар олдини олишга қаратилган фан.
в). Диетология-инсон учун овқатланиш меъёрларини таъминлаш, озик-овкат махсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг дори воситалари таъсирини кучайтириш ва касалликлар олдини олишга қаратилган фан.
г).махсулотларни купайтириш билан шугулланувчи фан
д).семизликни камайтириш билан шуғулланиувчи фан
4. Турғун даволаш профилактика муассасаларида пархез овқатланишни ташкиллаштириш бўйича миллий норматив хужжат:
а). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 30 апрелидаги № 131 Қарори
б).Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 05 февралидаги №31 Қарори
в). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 нобридаги 4887 сонли Қарори
г).Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 сентабрдаги ПФ-5814-сонли Фармони
д). ССВ №122 буйруғи
5. Рационал овқатланиш меъёрлари қандай хужжатда белгиланган.
а).Президент Қарорида
б).Санитария Қоида ва меъёрларида
в).Вазирлар Махкамаси Қарорида
г).ССВ буйруғида
д).Техник регламентларда
II. Озиқ овқат махсулотлари ва моддаларига, қувватга бўлган хар хил ёшдаги, жинсдаги, касбдаги ахоли ва патологик холати бўлган инсонлар учун индивидуал эхтиёжларини белгилаш асослари
6. витамин A халкаро бирликларда (интернациональ ед. International Units) белгиланади:
а). 1 мг ретинол (meg RE)= 3,33 IU(МЕ) ретинол ацетати
б). 1 IU (МЕ) А витамини: биологик эквиваленти 0,3 мкг ретинола, ёки 0,6 мкг β-каротини;
в). 1 г ретинол (meg RE)= 3,33 IU(МЕ) ретинол ацетати
г). 1 мкг ретинол (meg RE)= 3,33 IU(МЕ) ретинол ацетати Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 сентабрдаги ПФ-5814-сонли Фармони
д). 1 IU (МЕ) А витамини: биологик эквиваленти 0,3 мг ретинола, ёки 0,6 мг β-каротини;

7. витамин D халкаро бирликларда (интернациональ ед. International Units) белгиланади:


а). 1 мг ретинол (meg RE)= 3,33 IU(МЕ) ретинол ацетати
б). IU (МЕ) витамин D: биологик эквивиаленти 0,025 мкг холе-ёки эргокальциферол, ёки= 2,5 мкг 100 IU;
в). IU (МЕ) витамин D: биологик эквивиаленти 0,025 мг холе-ёки эргокальциферол, ёки= 2,5 мг 100 IU;
г). 1 мкг ретинол (meg RE)= 3,33 IU(МЕ) ретинол ацетати
д). 1 IU (МЕ) А витамини: биологик эквиваленти 0,3 мг ретинола, ёки 0,6 мг β-каротини;
8. витамин Е халкаро бирликларда (интернациональ ед. International Units) белгиланади:
а).1 мкг ретинол (meg RE)= 3,33 IU(МЕ) ретинол ацетати 1 ккал=4,184 кДж;
б). IU ( МЕ) витамин E: биологик эквиваленти 2/3 мг d-α-токофероли ёки 1 мг ацетат dl-α-токофероли;
в).1 IU (МЕ) витамин C: 50 мкг аскорбин кислотаси;
г).1 IU (МЕ) инсулин: биологик эквиваленти 45,5 мкг тоза кристалл тарзидаги инсулин (1/22 мг)
д). IU ( МЕ) витамин E: биологик эквиваленти 2/3 г d-α-токофероли ёки 1 мг ацетат dl-α-токофероли;
9. витамин С халкаро бирликларда (интернациональ ед. International Units) белгиланади:
а).1 мкг ретинол (meg RE)= 3,33 IU(МЕ) ретинол ацетати 1 ккал=4,184 кДж;
б). 1 IU (МЕ) витамин C: 50 мкг аскорбин кислотаси;
в). 1 IU (МЕ) витамин C: 100 мкг аскорбин кислотаси;
г). 1 IU (МЕ) витамин C: 50 мг аскорбин кислотаси;
д). IU ( МЕ) витамин E: биологик эквиваленти 2/3 г d-α-токофероли ёки 1 мг ацетат dl-α-токофероли;
10. Инсулиннинг халкаро бирликларда (интернациональ ед. International Units) белгиланади:
а). 1 IU (МЕ) инсулин: биологик эквиваленти 45,5 мг тоза кристалл тарзидаги инсулин (1/22 мкг)
б). 1 IU (МЕ) инсулин: биологик эквиваленти 45,5 мкг тоза кристалл тарзидаги инсулин (1/22 мг)
в). в).1 IU (МЕ) инсулин: 50 мкг аскорбин кислотаси;
г). в).1 IU (МЕ) витамин C: 50 мкг инсулин;
д). 1 IU (МЕ) инсулин: 50 мг аскорбин кислотаси;

11.Cаломатликни сақлашнинг муҳим шарти


а).Кам овқатланиш
б).тўғри ва соғлом овқатланиш
в).маскада юриш
г).хар куни чопиш
д).хар куни овқатланиш
12. Соғлом овқатланиш мохияти
а).рационал ва балансланган овқат
б).У инсоннинг қувватга, пластик материалларга, биологик фаол компонентларга эҳтиёжини тўлиқ қондириши ва унда ижобий ҳиссиётлар чақириши зарур.
в).ўз эҳтиёжларини қондириш ҳамда соғлом ва қувноқ бўлиш
.г) бу жуда мураккаб: инсон ҳаёти давомида овқат компонентларига эҳтиёж ўзгариб боради
д). Озик овкат моддалари билан шуғулланувчи фан
13.Гиппократ (Буқротнинг) диетология сохасидаги хиссаси
а). овқатланишда зарарли моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
б).эрамиздан тўрт юз йил аввал муҳим тиббий бўлимлар жамланган ноёб “Диетология” китобини ёзган.
в). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган
14. Грекларнинг машҳур врачи Асклепианинг диетологияга қўшган хиссаси
а). эрамиздан тўрт юз йил аввал муҳим тиббий бўлимлар жамланган ноёб “Диетология” китобини ёзган.
б).Унинг мактаби вакиллари турли касалликларда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни истеъмол қилишда тўлиқ кўрсатмалар ишлаб чиққанлар
в). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган.
15.Аристотелнинг диетология сохасидаги хиссаси
а). эрамиздан тўрт юз йил аввал муҳим тиббий бўлимлар жамланган ноёб “Диетология” китобини ёзган
б).овқатланишда зарарли моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
в). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган
16. Абу Али Ибн Синонинг диетология сохасидаги хиссаси
а). У Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Муҳаммад ал-Хоразмий, ал-Масиҳий, Маҳмуд Чағниний, Абу Райҳон Беруний устози бўлган
б).1000 йилдан кўпроқ аввал ёзилган “Тиб қонунлари” асарида овқатланиш тартиби ва тавсифига оид тавсиялар тақдим этган.
в). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган

17.Абу Бакр Муҳаммад ар-Розийнинг диетология сохасидаги хиссаси


а). эрамиздан тўрт юз йил аввал муҳим тиббий бўлимлар жамланган ноёб “Диетология” китобини ёзган
б).У “Китоб алҳовий фиттиб" (“Тиббиётга оид билимлар мажмуаси") номли тўпламида касалликларни даволаш ва уларга хос бўлган овқатланиш ҳақида маълумот беради.
в). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган
18.Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг диетология сохасидаги хиссаси
а). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
б).У ўзининг “Мафотих ал-улум” қомусий асарида ўз даври табобатининг мавзуларини йиғиб ар-Розий ва ал-Мажусий каби олимларнинг асарларидан фойдаланиб тиббиёт ва овқатланиш қоидаларига оид рисолалар тайёрлаган.
в). эрамиздан тўрт юз йил аввал муҳим тиббий бўлимлар жамланган ноёб “Диетология” китобини ёзган
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган
19.Абу-л-Хайр Ҳамморнинг диетология сохасидаги хиссаси
а). эрамиздан тўрт юз йил аввал муҳим тиббий бўлимлар жамланган ноёб “Диетология” китобини ёзган
б) табиб сифатида машҳур бўлиб замондошлари уни иккинчи Гиппократ деб аташган. У тиббиётни назарий масалалари билан жумладан, қариялар парҳези ва айрим касалликларни давосини баён этган.
в). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган
20. Абу Саҳл Масиҳий ал-Журжонийнинг диетология сохасидаги хиссаси
а) овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
б). У ўзининг “Тиб санъати бўйича юз китоб”, “Мижоз масалаларини ўрганиш ҳақида” каби асарларида унумли овқатланиш ва парҳез овқатланиш тавсияларини берган.
в). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган
21.Маҳмуд ибн Умар Чағминийнинг диетология сохасидаги хиссаси
а). эрамиздан тўрт юз йил аввал муҳим тиббий бўлимлар жамланган ноёб “Диетология” китобини ёзган
б). “Қонунча” табобат илми соҳасидаги асарида Ўрта Осиё тиббиётида касалликларни ташҳислаш, даволаш соҳаси ва табиатдаги озиқ-овқат маҳсулотларини фойдаси ҳақида ўз фикрларини баён этган.
в). овқатланишда фойдали моддалар ҳақида фикр юритган ва овқатланишни бир компенсатор омил сифатида талқин қилган.
г).У муътадил овқатланиш назариясини яратган
д). У адекват овқатланиш назариясини таклиф қилган
22.Нутрициологиянинг қисқача таърифи.
а).Нутрицология махсулотлар хавфсизлиги тўғрисидаги фан
б).Нутрициология деганда барча биологик тизимлар ташкил қилиниши даражасида озиқ моддаларининг ўзлашиш қонуниятлари ва механизмларига оид комплекс фан тушунилади
в).ҳужайра даражасидан орган ва организмнинг популяцияга мувофиқ алоқаларигача, биоценоз ва биосфераларни ўрганувчи фан
г).Овқатланиш ва биологик тизимларнинг ассимилятор жараёнларга тааллуқли жараёнларини ўрганувчи фан
д).овқатланиш қоидаларини ягона позициядан кўриб чиқувчи фан

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling