Дифференцирования квази-филиформных алгебр


Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар 
Қадимги Эрон эпиграфик манбалари, юнон ва рим муаллифларининг асарлари, милоддан 
олдинги 546-539 йиллар оралиғида Ахамонийлар давлатининг ҳукмдори Кир II (мил. ол. 558-
529 й) Ўрта Осиѐнинг Сирдарѐ ҳавзаларигача бўлган ҳудудларни, шу жумладан, «қадимий 
Уструшона» ҳудудини ҳам босиб олганлиги ҳақида маълумотлар беради. Афтидан, «қадимий 
Уструшона» ҳудуди, қадимий Суғднинг таркибий қисми сифатида Ахамонийлар 
империясининг XII сатраплигини ташкил этган (Негматов, 1957; Литвинский, 1960; Беляева, 
1990; Грицина, 1990). Тадқиқотни ўрганишда кузатиш, қиѐсий таҳлил ва тарихийлик 
методларидан фойдаланилди. 
Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси 
XII сатраплик «бақтрияликлардан то Эгллар еригача» бўлган ҳудудни ўз тасарруфига 
олган (Геродот, 2002). Эгллар (Птолимей бўйича аугалар) Сирдарѐ жанубида яшаган қабиллар 
бўлиб, В.В.Струве уларни тоғлик уструшоналикларнинг аждоди деб тарифлайди. 
А.Н.Бернштам уструшоналикларни париканлар ва «сактиграхауда»лар билан биргаликда X 
сатраплик тасарруфида бўлган, Киропол сатрапликнинг бош шаҳри сифатида фаолият 
кўрсатган деган фикрни билдирган. Лекин, ушбу фикр илмий жамоатчилик орасида кенг 
миқѐсда муомилага кирмаган. Чунки, Давоннинг (париконлар) Аҳомонийлар салтанатига 
қўшиб олингани ҳақида аниқ фикр йўқ. Бундан ташқари қўзғолон кўтарган 7 шаҳарнинг бири 
Жиззах ўрнида бўлган деган қараш ҳам ўтган асрда мавжуд эди. Дарҳақиқат ѐзма манбалар Кир 
томонидан империянинг шимолий чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида 7 та шаҳар 
қурдирганлиги ҳақида маълумот беради. Уларда бу шаҳарлардан фақат иккитасининг номи
Кир номи билан аталган, худуддаги энг йирик Киропол шаҳри ва Газанинг номларигина 
келтирилади. Аммо археологик тадқиқотлар натижасида худудда аниқланган ѐдгорликлар 
сонининг бирмунча кўплиги сабабли, тадқиқотчилар, муаррихлар томонидан фақат асосий, 
йирик шаҳарлар тилга олинган деб ҳисоблайдилар (Беляева, 1990; Грицина, 1992). 
Милоддан олдинги 329 йилда "қадимий Уструшона» ҳудуди А.Македонский томонидан 
забт этилиб, унинг империясига қўшиб олинади. Асосан шу юришлар билан боғлиқ тарихий 
воқеалар тасвирини ўз ичига олувчи ѐзма манбалар маълумотлари, тадқиқотчилар олдига бир 
қанча муаммоларни кўяди. Хусусан, Александрнинг Сирдарѐ қирғоқларига қадар кириб келган 
йўл, бу ҳудуддаги «тоғликлар» билан бўлган жанг, Чекка Александрия – Александрия Эсхата 
шахрининг жойлашган ўрни, «уструшоналик»ларнинг юнонларга қарши кўтарган қўзғалони 
билан боғлиқ воқеалар ва бошқалар шулар жумласидандир. Александр Сўғднинг юраги - 
Мароқандни (Самарқанд) деярли жиддий жангларсиз эгаллагач, ахамонийлар империясининг 
шимолий чегараси, Танаис(Сирдарѐ) қирғоқлари йўналишида ҳарбий ҳаракатлар бошлади.
Александр Танаис - Сирдарѐ қирғоқларига чиқади. Бу ерда «дарѐ орти саклари» билан 
элчилар алмашиш ва музокаралар олиб бориши натижасидаги келишувга кўра дарѐ табиий 
чегара сифатида қабул қилинади. Аммо бу вақтда юнонларнинг орқа тарафида, Сирдарѐ 
ҳавзасидаги шаҳарлар аҳолиси, босқинчиларга қарши қўзғолон кўтариб, бу ердаги 
македонияликлар гарнизонларини қириб ташлайдилар. Александр қўзғолончи шаҳарларга 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling