Дифференцирования квази-филиформных алгебр
Кey words: аstragal, florа, genus, endemism, relic species, progressive taxa. УДК.581.66.669.581.8.82.084 SILENA PRAEMIXTA M.POP
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
Кey words: аstragal, florа, genus, endemism, relic species, progressive taxa.
УДК.581.66.669.581.8.82.084 SILENA PRAEMIXTA M.POP. ЎСИМЛИГИНИНГ МОРФО-АНАТОМИК ТУЗИЛИШИ Л.А.Шамсувалиева, Ш.P.Комилова Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети E-mail: gulya8205@rambler.ru Вазирлар Маҳкамасининг ―Ўзбекистон Республикасида тиббиѐт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни Давлат томонидан қувватлаш тадбирлари тўғрисида‖ги (1996) қарорида ўсимликлар хом ашѐ базасини яратиш муаммолари кўрилган. Бу ўз навбатида доривор ўсимликларга бўлган талабнинг ошиб бораѐтганлигидан далолат беради. Шу боисдан ҳозирги вақтда Ўзбекистон шароитида ѐввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни интродукция қилиш, биологик ҳусусиятларини ўрганиш ва табобатда фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Мана шундай ўсимликлардан бири, доривор асал- шира берувчи Silena praemixta ўсимлиги бўлиб, у чиннигуллилар тартибининг йирик оилаларидан бири - чиннигулдошлар (Caryophyllacеae) оиласига мансуб. Бу оилага тахминан 80 туркум, 2000 тур киради. Оила вакиллари ер шарининг барча минтақаларида учрайди. Чиннигулдошлар оиласи вакилларининг морфологик тузилишини жуда турли- туманлигига қараб Ф. Паксом ва К. Гоффмалар 3 та кенжа оилачага: паронихиоидлар (Paronychiode аe), алсиноидлар (Alsinoideae) ва силеноидларга (Silenoideae) бўлган. Оила вакиллари гул ѐн баргларининг ва ѐнбаргчаларининг бор ѐки йўқлиги ва гул тузилишининг баъзи белгилари билан фарқланади (Бочанцева, Семачева, 1980). Silena praemixta чиннигулдошлар оиласининг силеноидлар кенжа оиласига мансуб кўп йиллик ўт-ўсимлик бўлиб, Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятини қуйи ва ўрта тоғларининг соз тупроқли ѐн бағирларида ўсади (Введенский, Бондаренко, 1971). Табобатда Silena praemixta ўсимлигининг ер устки қисми ишлатилиб, таркибида фитоэкдистероидлар: 2- Дезоксиэкдистерон-3-ацетат (ХХШ), Силеностерон (ХХIУ), Премиксистерон (ХХIУ), ВитикостеронЕ (IУ), 2-Дезокси-а-экдизон(у), 2-Дезоксиэкдистерон (УП) а-Экдизон (ХУ), Экдистерон (ХУI) каби моддалар мавжуд. Улар организмдаги оқсиллар синтезини тезлаштиради, қувватсизлик ва жисмоний толиқишни даволашда ишлатилади (Саатов, Усманов, Абубакиров, 1971; Якубова, Генкина, Шакиров, Абубакиров, 1978). S. praemixta ўсимлиги ЎзРФА Собир Юнусов номли ―Ўсимлик моддалари кимѐси‖ институтининг ―Ботаника‖ лабораториясидан олинди. Ўсимлик аъзоларини морфологик тавсифлаш билан бир вақтда анатомик тузилишини ўрганиш учун 70% ли этил спиртда фиксирланди. Ўсимлик органларидан қўлда кесиклар қилиниб, вақтинчалик препаратлар тайѐрланди, кесиклар метилен кўки билан бўялди. Ўсимлик аъзоларининг тузилиши МБИ-3 микроскопида ўрганилиб PА-6 аппаратида расми чизилди. S. praemixta ўсимлигини адабиѐтларда ўрганилганлиги ҳақида маълумотлар етарли эмас. Ўсимлик аъзоларининг анатомик тузилиши эса илк бор ўрганилмоқда. Ишнинг мақсади S.praemixta ўсимлигининг морфо-анатомик тузилишини ўрганиб, унинг яшаш жойига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling