Дифференцирования квази-филиформных алгебр
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014.
№ 4 * 35 мослашиш хусусиятларини ва хом ашѐсини аниқлаш учун муҳим бўлган диагностик белгиларини кўрсатиб беришдан иборатдир. 1- расм. Silena praemixta ўсимлиги баргининг анатомик тузилиши. а-адаксиал эпидерма; б-абаксиал эпидерма; в-баргнинг кўндаланг кесими, д-баргнинг асосий томири:УЭ-устки эпидерма, УҲ-устунсимон ҳужайралар, БҲ-булутсимон ҳужайралар,ОЭ- остки эпидерма; П-паренхима, ЎН-ўтказувчи найлар, Ф- флоема, СК-склеренхима. S. praemixta ўсимлиги пояларининг ўсиши ортотроп типида, баландлиги 45-50 см, бўғим оралиғи 5-25 см, барглари пояга қарама-қарши жойлашган. Барглари оддий ланцетсимон, узунлиги 1.8-2.3 см кўп сонли зич калта туклар билан қопланган. Гул олди баргчалари ланцетсимон чўзиқ, майда, зич туклар билан қопланган. Гуллари шу оила учун хос бўлган дихазий тўпгулига жойлашган. Гуллари ҳидли, гул банди қисқа, гулкоса барглари 5 та, найсимон қўшилган, ташқи томондан асосий томирлари бўртиб чиққан калта туклар билан қопланган. Узунлиги 12-15 мм, тишчалари тўмтоқ учбурчакли. Гултож барглари 5 та оч пушти рангда, узунлиги 12-13 мм. Асоси торайиб ингичкалашган, қирралари текис. Бачки тожлари ѐки қўшимча тожбаргларининг учки қисми 2 га ажралган. Чангчилари 4-5 та, гул ўрнида ҳалқасимон жойлашган. Гинецейи синкарп типида, 2-5 тагача бўлган мевабарглардан ҳосил бўлган. Уруғчиси 3 та устунчали. Тугунчаси устки, кўп уруғли. Меваси кўсакча, узунлиги 7-8 мм. Барглари устки ва остки томондан бир қаторли эпидерма билан қопланган. Адаксиал эпидерма ҳужайралари абаксиал эпидерма ҳужайраларидан йирикроқ, деворлари эгри-бугри (айниқса абаксиал эпидермада), барглари амфистоматик тузилган. Оғизчалар аппарати диацит типида, сийрак анизоцит типлари ҳам учраб туради (1-расм). Баъзи эпидерма ҳужайралари оддий 2-3 ҳужайрали тукларни ҳосил қилади. Мезофилл дорзовентрал типида бўлиб, юқориги томонидан бир қатор йирик палисад ҳужайралар, ундан кейин 3-4 қатор кенг ҳужайра оралиқларига эга бўлган булутсимон ҳужайралар жойлашган. Баргнинг асосий томири коллатерал типида бўлиб, баргнинг остки томонидан бўртиб чиқиб туради. Асосий бойламнинг остки томонида 1-3 қатор, устки томонида сийрак 1-2 дона йирик склеренхима тўқимаси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling