Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
53 
билим олиш фаолиятининг индивидуал суръати модулли таълимга дастурлаштиришдан келган. 
Модулли таълимда ҳаммаси олдиндан режалаштирилган: ўқув материалини ўрганишнинг 
изчиллиги, эгалланиши зарур бўлган асосий тушунчалар, кўникмалар ва маҳоратлар рўйхати, 
ўзлаштириш даражаси ва ўзлаштириш сифатининг назорати. Модуллар миқдори ҳам фаннинг 
хусусиятларига, ҳам таълим назоратининг исталган частотасига боғлангандир.
Модулли таълим назоратнинг рейтинг тизими билан чамбарчас боғланган бўлиб, модул 
қанчалик катта ва муҳим бўлса, шунча баллар сони унга ажратилади. Фаннинг негиз мазмуни 
тушунчаси, негиз мазмун блоклари тизимда мантиқий боғланган ўқув модули тушунчаси билан 
чамбарчас боғлангандир. Кибернетик ѐндошув модулли таълимни ўз-ўзини бошқаришга 
ўтадиган талабалар фаолиятини эгилувчан бошқариш ғояси билан бойитди.
Модул – бу мақсадли вазифали тугун, унда ўқув мазмуни ва унга эгалик қилиш 
технологияси бирлашган ѐки модул – маълум ҳодиса, қонун, бўлим, йирик мавзу ѐки ўзаро 
боғлиқ тушунчалар гуруҳини ўз ичига олади ѐки ўқув материалининг мантиқан тугалланган 
бирлиги бўлиб, ўқув фанининг бир ѐки бир неча фундаментал тушунчаларини ўрганишга 
қаратилган бўлиб, модулни баъзан бўлим ѐки блок деб ҳам тушунишади. Бизнинг таъбиримиз 
бўйича, модул – бу талабалар бажарадиган ишнинг муайян бир кўриниши бўлиб, ўқув 
машғулотининг мазмуни билан уни ўзлаштириш технологиясини бирлаштирувчи мақсадли, 
функционал таълим қисми бўлиб, ўқув фанини яхлитликда кўриб, уни энг катта модул деб, 
унинг ичидаги билимларнинг ҳажми, мантиқий боғлиқлиги ва фикрнинг тугалланганлигидан 
келиб чиқиб, ундаги ўқув материалини катта модулларга ажратилади ва ҳар бир катта модул 
ичидан мантиқан боғлиқ бўлган, шу билан бирга бир жуфт соатда талабалар онгига етказилиши 
лозим бўлган билимлар мажмулари бўлган ўрта модулларга ҳамда бир жуфт соатлик ўқув 
машғулоти ўрта модулни олиб, ичидан бир нечта кичик модуллар ажратилади. Кичик 
модулларни ажратишда, педагогнинг шу ўқув машғулотининг ҳар бир бўлаги олдида қўйган 
мақсади ва ундаги фикрларнинг тугалланганлигидан келиб чиқилади. 
Модулларни шакллантириш учун асос бўлиб фаннинг ишчи дастури хизмат қилади. 
Модул кўпинча фан мавзуси ѐки ўзаро боғланган мавзулардан иборат бўлиши мумкин. Бироқ, 
мавзудан фарқли ўлароқ модулда ҳамма нарса ўлчанади, ҳамма нарса баҳоланади (Тожиев, 
Зиѐмуҳаммадов, 2010).  
Ўқитиш модуллари таълимни субъект-субъект асосига ўтказишга, талабалар ишни 
индивидуллаштиришга, индивидуал ѐрдамни миқдорлашни, ўқитувчи ва талаба муносабатини 
ўзгартиришга имкон беради.
Педагог ўқув модуллар мажмуиси ва изчил мураккаблашиб борадиган дидактик 
вазифалардан иборат бўлган дастурни ишлаб чиқади, бунда талабага ўқитувчи билан бирга 
ўқишни бошқаришни амалга оширишга имкон берадиган, кирувчи ва оралиқ назоратини 
таъминлашни ташкил этади.
Ўқув модулининг модул интерпретациясида модуллар сони ва тўлғазувчанлигини, 
уларнинг ҳар бирида назарий ва амалий қисмлари нисбати, уларнинг навбатлилиги, модул 
назоратининг мазмуни ва шакллари, якуний назоратнинг мазмуни ва шаклларини ўрнатиш 
лозим.
Модулнинг ўқув элементи тахминан қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши 
мумкин: ўқув мақсаднинг аниқ қўйилиши; ўқув жараѐни учун зарур бўлган ўқув жиҳозлари, 
материаллар ва асбоб-ускуналарнинг рўйхати; бир-бирига яқин ўқув элементлари рўйхати; 
иллюстрациялар билан жиҳозланган қисқа ва аниқ матн кўринишидаги ўқув материали; ушбу 
ўқув элементига тааллуқли, зарур малакаларни яхши ўзлаштириш учун амалий машғулотлар; 
фанлар ўқув машғулотларининг лойиҳаси ва шунга асосланган янги авлод ўқув адабиѐтлари ва 
ушбу ўқув элементида қўйилган мақсадларга қатъиян мос келадиган назорат (Изетаева, 2013). 
Ҳар бир модулни яратиш мақсади аввалдан режалаштирилган таълим натижасига 
эришишдир. Модул бўйича назорат турлари тенг улушда ҳам ўқувчи-талаба ўқув фаолиятининг 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling