Дифференцирования квази-филиформных алгебр


Тадқиқотнинг объекти ва қўлланиладиган методлар


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

Тадқиқотнинг объекти ва қўлланиладиган методлар 
Ушбу илмий-методик мақола 5140200-Физика бакалавриат таълим йўналишида умумий 
ва назарий физика курслари дастурига мувофиқ тавсия этилган дарсликлар ва ўқув 
қўлланмаларининг таҳлили ҳамда сўнгги йилларда элементар зарралар физикасига (Кузнецов, 
2006; Тешабоев, 1992) оид илмий материаллар асосида тайѐрланган. Тадқиқот объекти 
сифатида ушбу йўналишда умумий ва назарий физика курслари ўқув дастурлари, дарсликлар ва 
ўқув қўлланмалари танланган. Мақолани тайѐрлашда илмий- методик таҳлил ва умумлаштириш 
методидан фойдаланилди. 
Ўтказилган таҳлил натижалари 
Илмий-методик ишда асосий эътибор модда тузилишининг Гелл-Манн томонидан 
киритилган кварк модели ва ҳозирги замон физикасида кенг қўлланилаѐтган кварк-лептон 
модели ҳамда бу моделларни Физика бакалавриат таълим йўналишида ўрганилиш методикасига
қаратилади. 
Ҳозирги даврда фазо-вақт туташ муҳити (континиум) да жойлашган моддий олам 
элементар зарралар ва улар орасидаги ҳар хил физикавий майдонларнинг ҳосил қилувчи ўзаро 
таъсиридан иборат деб тасаввур қилинади (Кузнецов, 2006). 
Физикадаги энг муҳим тушунчалардан бири ички структурасиз, шакли ва ўлчамларини 
аниқ ўлчаш мумкин бўлмаган микрообъектлар, яъни элементар зарралар тушунчаси 
ҳисобланади. Элементар зарралар тушунчаси физиканинг тарихий ривожланиш даври давомида 
узлуксиз ўзгариб бормоқда. Дастлаб атом ички структурасиз элементар зарра деб ҳисобланган 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
61 
бўлса, кейинчалик атомнинг ядро ва электронлардан, ядронинг эса ўз навбатида протон ва 
нейтронлардан ташкил топганлиги тасдиқланди (Джорджи, 1982).
Сўнги йилларда протонлар ва нейтронлар ва бошқа элементар зарралар янада майдароқ 
зарралар яъни, фанга Гелл-Манн томонидан киритилган, кварклардан ташкил топганлиги 
тўғрисидаги тасаввур ўз тасдиғини топмоқда. Бу зарраларнинг фундаменталлик хоссалари улар 
орасидаги ўзига хос ўзаро таъсир томонидан бошқариладиган махсус симметрияга асосланган. 
Биз дастлаб 1964 йилда Гелл-Манн томонидан киритилган кварк моделини қисқача 
қараб чиқамиз. Элементар зарралар масса, спин, электр заряд, магнит момент, лептон заряд
барион заряд, изотопик спин (изоспин), ва унинг проекцияси, ғалатилик, жуфтлик, ўртача яшаш 
вақти каби бир қатор ҳусусиятлари билан ҳарактерланади. Кучлик ўзаро таъсирлашувчи оғир 
зарралар-адронлар ва кучсиз ўзаро таъсирлашувчи зарралар-лептонлар деб аталади (Тешабоев, 
1992).
Бозе-Эйнштейн статистикасига бўйсинувчи адронлар (бозонлар) – мезонлар ва Ферми-
Дирак статистикасига бўйсунувчи адронлар (фермионлар) эса барионлар деб юритилади. 
Адронларни маълум бир системага солиш, яъни синфларга бирлаштириш ва ундан 
ташқари, уларнинг қандай фундаментал элементар зарралардан тузилганлигини 
аниқлаш долзарб масалалардан бири бўлган. Физика тарихида элементар зарраларнинг 
моделларини яратишга кўп уринишлар бўлган, масалан, улардан Э.Ферми ва Ч.Янг 
модели (1949), Саката модели (1956) ва ниҳоят М.Гелл- Манн ва Ж.Цвейг модели 
(1964
) ни келтириш мумкин, ҳозирги кунда фақат Гелл- Манн томонидан киритилган 
кварк модели фанда ўз ўрнини топган (Кузнецов, 2006; Тешабоев, 1992).
Бу моделда учта зарра, 
u
кварк (инглизча ―
up
‖ –ўзбек тилида ―юқори‖ сўзига 
мос),

d
кварк (инглизча ―

down
‖ўзбек тилида ―пастки‖, ―қуйи‖ сўзларига мос), 

s
кварк ( инглизча ―

strange
‖ўзбек тилида ―ғалати‖ сўзига мос) ва яна уларнинг учта
антизарралари, антикварк(
s
d
u
~
,
~
,
~
)
лар киритилган. Кваркларнинг спини 1/2  бўлганлигидан 
фермионлар ҳисобланади ва кварклар уч хил қийматга эга бўлган ―ранг‖ квант сони (қизил, 
яшил, кўк ранг) га антикварклар эса уч хил антиранг (антиқизил, антияшил, антикўк) квант 
сонларига эга бўлади. Бунинг натижасида кварклар сони уч марта кўпаяди. Кварк моделига 
асосан барионлар турли рангли учта кварк, мезонлар эса бирор рангли кварк ва антирангли 
антикваркдан ташкил топади. Кваркларнинг рангларга мос хиллари (турлари) уларнинг 
ҳушбўйлиги деб аталади. 
Шу хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, кварк моделига асосан уч хил ранг ва уч хил 
хушбўйли 9 та кварк ва уч хил антирангли ва уч хил антихушбўйли 9 та антикваркдан иборат 18 
та фундаментал зарра бўлиши керак. Табиатда мавжуд адронларнинг ҳаммасини 18 та 
фундаментал зарра асосида тушунтириш мумкин бўлмаганлигидан янги ҳушбўйликга эга 
бўлган тўртинчи кварк, ―мафтункорлик‖ квант сонига эга бўлган 
c
(французча 

charm
рус 
тилида ―очарование‖, ўзбек тилида сўзига мос) кварк киритилди, 
c
кварк ҳам ўз антикваркига 
эга бўлиб, улар ҳам уч хил ранг ва уч хил антиранг квант сонлари билан характерланади. 
Масалан, 
c
кварк асосида тушунтирилган
0
D

мезоннинг мафтункорлик квант сони +1 га 
тенг бўлиб, у 
c
кварк ва 
u~

антикваркдан ташкил топган. 1979 йилда кашф этилган 
мезонларни тушунтириш учун бешинчи кварк, 

b
боттом кварк (инглизча 

beauty
ўзбек 
тилида ―гўзал‖ сўзига мос) ва унинг антикварки (

b
боттом кваркнинг гўзаллик квант сони +1 
ва боттом антикваркнинг гўзаллик квант сони эса -1 га тенг) киритилди (Тешабоев, 1992).
1975 йилда олтинчи лептон 

мезон - таон (ҳамда 

таон антинейтриноси) кашф 
этилиши билан, кварк-лептон симметриясини сақлаш мақсадида, олтинчи ҳушбўйликга эга 
бўлган кварк, яъни 
t
топ кварк (инглизча 

trurh
ўзбек тилида ―ҳақиқий‖ сўзига мос) ва унинг 
антикварки ( 
t
топ кваркнинг ҳақиқийлик квант сони +1 ва 
t
топ антикваркники эса -1 га 
тенг) киритилди. 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling