Динни илмий тадқиқ этишда қуйидагиларни билиш лозим бўлади: - динни ўрганишдаги ёндашувлар
- диншуносликнинг бошқа фан соҳалари билан боғлиқлиги
- диннинг жамият ва инсон ички дунёсида тутган ўрни
Фанни тўла ва пухта ўзлаштириш учун диншунос қуйидагиларга амал қилиши лозим бўлади: - ДИНШУНОС АМАЛ ҚИЛИШИ ЛОЗИМ:
- диннинг эзгулик моҳиятини тушуниш
- дунё динлари манбалари ҳақида атрофлича тасаввурга эга бўлиш
- динлар тарихини тарихий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш
- муайян диндаги етакчи шахс ҳақида билимга эга бўлиш
- диншуносликка оид тадқиқотлар ва улардаги ёндашувларни билиш
2. ДИНШУНОСЛИККА КИРИШ ФАНИНИНГ ОБЪЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ. - “Диншуносликка кириш” фани динни ҳар томонлама, холислик ва илмийлик асосида ўрганувчи фандир. Унинг объекти дин билан боғлиқ барча тушунчаларни қамраб олади.
- Араб тилидаги манбаларда қайд этилишича, дин сўзи “дâна” феълидан ясалган бўлиб, “кимгадир ёки нимагадир боғланмоқ, алоқадор бўлмоқ”, “динун” сўзи эса “дин, имон, ажр-мукофот, қилинган ишга яраша берилган ҳақ” каби маъноларни билдиради.
- Ўзбек тили луғат адабиётларида “дин” – ишонч, ишонмоқ, эътиқод, ҳукм, ҳисоб, жазо, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш маъноларини билдириши келтириб ўтилади.
“ДИН” ТАЪРИФИ - “Дин – инсоннинг муқаддас деб билган нарсаларига нисбатан муносабатидир” (Рудольф Отто);
- “Дин – руҳий борлиқларга нисбатан ишонч” (Эдвард Тайлор); “Дин – инсоннинг абадиятни англашини таъминловчи, ақл ва мантиққа тобеъ бўлмаган зеҳний бир малака ёки иқтидоридир” (Макс Мюллер);
- “Фансиз дин кемтикдир, динсиз фан эса кўрдир” (Альберт Эйнштейн);
- “Яхши ҳаёт фақатгина диндадир” (Томас Фуллер);
- “Дин – энг буюк ижтимоий қадриятлар ҳиссидир” (Эдвард С. Амис); “Дин – доимо бир ҳаёт эгаси Тангрига, яъни бир илоҳий ҳис ва ироданинг коинотни бошқаришига ва инсоният билан алоқадор ахлоқий муносабатларни ўз тасарруфида ушлаб турганига ишонишдир” (Жеймс Мартиньо);
- “Дин – бир жамоатнинг вужудга келишини таъминловчи маросим ва эътиқодлар мажмуидир” (Э.Дюркгейм).
Do'stlaringiz bilan baham: |