“диншунослик” – динни ўрганувчи комплекс фан


Download 421 Kb.
bet1/5
Sana12.10.2023
Hajmi421 Kb.
#1700890
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-МАВЗУ

“ДИНШУНОСЛИК” – ДИННИ ЎРГАНУВЧИ КОМПЛЕКС ФАН

  • Одил Эрназаров,
  • “Диншунослик ва жаҳон динларини
  • қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО”
  • кафедраси катта ўқитувчиси

РЕЖА:

  • 1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
  • 2. Диншунослик фанининг объекти ва предмети.
  • 3. Диншуносликнинг алоҳида фан сифатида юзага келиши.
  • 4. Диншунослик ва диний таълим.

КИРИШ

  • “Диншунослик” фани бўлажак мутахассислар учун мўлжалланган махсус курс бўлиб, унда дин билан боғлиқ маълумотларни холис, илмий таҳлилий тадқиқ этиш кўникма ва малакалари шакллантирилади.
  • Зеро, дин диншунослик фанининг ўрганиш объекти бўлиш билан бирга, ҳар бир кишининг эътиқоди ҳамдир. Эътиқод масаласига эса турли дин вакиллари орасида эътироз ва норозилик пайдо бўлмаслиги учун ҳурмат ва эҳтиёткорлик билан ёндашиш талаб этилади.

1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.

  • Фанни ўқитишдан мақсад:
  • талабаларда дин ҳақида холис, тўғри дунёқарашни шакллантириш,
  • турли динларнинг келиб чиқиши, мазмун-моҳияти таълимоти ва тарихи ҳақида умумий илмий тушунчалар беришдан иборат.

1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.

  • Кўзланган мақсадга эришиш учун талабаларга :
  • - диншунослик фанининг динни ўрганишдаги ёндашувлари,
  • диншуносликнинг соҳалари,
  • фаннинг асосчилари,
  • диншуносликнинг бошқа соҳалар билан ўзаро алоқалари ҳақида аниқ ва атрофлича маълумот бериш талаб этилади.

1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.

  • Дунёда мавжуд динларга хос бўлган умумий ва хусусий жиҳатларни таҳлилий ўрганиш қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.

ФАННИНГ ЎРГАНИШ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ АСОСЛАРИ

  • Ушбу фанни ўқитиш мобайнида миллий ва диний қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятларга уйғунлашиши, ҳозирги мустақил Ўзбекистон шароитидаги аҳамияти ёритиб берилади.
  • Фанни ўқитишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, Жиноят, Фуқаролик, Оила кодексларидаги дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги кўрсатмалар, қоидалар дастурул амал бўлиб хизмат қилади.

Download 421 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling