- Инсонлар турли сабабларга кўра динни ўрганишга рағбат билдирадилар. Бу ҳақида гап кетганда, диншунослик ва диний таълим ўртасида муҳим фарқлар мавжудлигини назардан четда қолдирмаслик лозим. Одатда, ушбу фарқ динни ўрганиш учун танланган ёндашувга тегишли субъект ва объектга боғлиқ ҳисобланади.
ДИНИЙ ТАЪЛИМ - Диний таълим турли шаклга эга бўлиб, бу тушунча, кўпинча, бир дин вакилининг ўз динининг муайян эътиқодини ўрганиш учун амалга оширадиган ҳаракатига нисбатан ишлатилади. Масалан, ёш мусулмон бола мактабга бориб, Қуръон тиловат қилиш қоидалари ва исломий қадриятлар ҳақида таълим олади.
- Ушбу жараёнларда мутахассиснинг вазифаси ўқувчилардаги динга бўлган шубҳа-гумонларни бартараф этиб, уларда мустаҳкам эътиқод ва диний таълимотга нисбатан кучли муҳаббатни шакллантириш ҳисобланади.
- Диний таълим таъсирида диндор кишида ўз диний жамоасига нисбатан садоқат, вафодорлик ва муҳаббат каби туйғулар, бир вақтда, бошқа дин вакилларига нисбатан “бегоналашув” кайфияти “барқ” уради.
ДИНШУНОСЛИК - Диншунослик соҳаси тадқиқотчиси дин (ёки динлар)нинг барча жабҳаларини тадқиқ этишда илмий ва объектив шаклда ёндашишга ҳаракат қилади.
- Бу соҳада фаолият олиб бораётган диншуносдан ўз ишини диний эътиқод ва анъаналардан ташқарида туриб олиб бориши ва соғлом маънодаги холис мавқеда юриши талаб қилинади.
- Диншунос учун диндор бошдан кечираётган тажрибани ҳис қилиш мақсадида вақтинча шубҳа-гумон ва иккиланишни тўхтатиб, ўзида тадқиқ этаётган дунёга кириши тадқиқот объекти сифатида танланган мавзуни теран ва чуқур ўрганишга ёрдам беради.
- Турли динларни ўрганишга тарғиб қилган немис файласуфи Гёте айтганидек, “бир тилни билган киши ҳеч нимани билмабди”. Мазкур фикрни мавзуга оид тарзда ўгирсак, ҳақиқатан, турли динларни ўрганиш кишига ўз дини ёки умуман дин ҳақида тушунчалари бойишига кўмак беради. Киши бошқа тилларни ўрганиш орқали ўз она тили хусусиятларига зарар етказади, дейиш ҳақиқатдан йироқ бўлгани сингари, кишининг бошқа динларни ўрганиши шахсий эътиқодига тўсқинлик қилади, дейиш ҳам ноўрин саналади.
- Диншуносликда динни, масалан, буддавийликни ўрганиш учун буддист бўлиш талаб қилинмайди. Муайян диннинг ичига кириб, унинг таълимоти ва бош ғоясини тушуниш, нима учун миллионлаб инсонлар унинг йўлига эргашаётганлигини англаб етиш диншуносликнинг асосий мақсадларидандир. Тўлиқ объективлик инсонга эмас, компьютер механизмларигагина хосдир.
ХУЛОСА - Xulosa sifatida aytish mumkinki, din murakkab, ko‘p tarmoqli ijtimoiy ong shaklidir.
- Shuning uchun ijtimoiy fanlar dinni o‘rganishga doimo jiddiy e’tibor beradilar.
- Dinshunoslik dinni o‘rganishda boshqa fanlarning yutuqlaridan foydalanib, ijtimoiy munosabatlarning yanada rivojlanishiga o‘zining munosib hissasini qo‘shmoqda.
Do'stlaringiz bilan baham: |