Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


ИНДРА – зўрлик, зулм маъбуди, Ахриман тарафдори. ИНЖИЛ


Download 312.83 Kb.
bet71/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

ИНДРА – зўрлик, зулм маъбуди, Ахриман тарафдори.
ИНЖИЛ – (юнонча, «Евангелие») «Янги Аҳд»даги Марк, Матто, Луқо ва Юҳаннолардан ривоят қилинган китоблар назарда тутилади. Уларда Исо Масиҳнинг ҳаёт йўли ва мўъжизалари баён қилинган.
ИСЛОМ – (арабча, таслим бўлиш, бўйсуниш) ягона Аллоҳга бўйсуниш маъноларини беради.
ҚАВЛИЙ СУННАТ – Расулуллоҳ (а.с.)нинг турли ҳолат ва муносабатларда айтган сўзлари.
ҚАДИМГИ АҲД – «Библия»нинг қисмларидан бири. «Тав­рот» (Мусонинг 5 китоби), «Забур» ва бошқа китоблардан иборат, жами 39 китобни ўз ичига олади.
КАЛОМ – сўз, нутқ маъносини билдиради. Мўътазилийлар пайдо бўлгандан кейин ақида илмининг номи «калом» деб атала бошланган.
КАРДИНАЛЛАР КОЛЛЕГИЯСИ – Рим католик черкови­даги олий кенгаш. Папа ўрни бўшаб қолганда унинг ва­зифасини бажариш ва янги Папани сайлаш вазифаларини бажаради.
КАСТА – ҳиндуийликда айни иш билан шуғулланувчи, от­алардан мерос қолган ҳақ, вазифа ва одатлар билан қаттиқ боғланган шахслар тоифасидир. Каста инсонлар томони­дан сайланмайди ва танланмайди, унинг ичида фақатгина дунёга келиш мумкин. Бу тизим 4 синфдан ташкил топади.
КАУТХУМА (KAUTHUMA) – Сама Веданинг ҳозирги кунгача етиб келган таҳрири. Каутхума тўплами 1810 шеърдан иборат бўлиб, ундан фақатгина 76 таси Ригве­дада учрамайди, шеърлар, асосан, Ригведанинг VIII ва IX мандаласидан олинган бўлиб, улар тантанали қурбонлик маросимида роҳиблар томонидан ўқилади.
ҚИЁМАТ – (арабча, «тик туриш», «ўриндан туриш») ўликларнинг қайта тирилиши ва ўрнидан туриши.
КИРОМУН КОТИБУН – исломда ҳар бир инсоннинг ҳаёти давомида бажарган ҳар бир амал ва сўзларини ёзиб бора­диган фаришталар.
КИРХА (немисча, «черков») – лютеран черковларининг номи.
КОСТЕЛ (полякча, чехча, «черков») – Рим католик черко­вига қарашли ибодатхоналарга нисбатан ишлатиладиган атама. Ушбу атама православ ёки протестант черковлари­га нисбатан қўлланилмайди.
КРИШНА – «қора» маъносини англатади, ўзининг табиий келиб чиқишига кўра жуда мураккаб образ. У ҳақда олов, чақмоқ, момақалдироқ, осмон, қуёш билан боғлиқ афсо­налар мавжуд. Кришна жанговар, енгилмас қаҳрамон си­фатида таърифланади. У урушда ҳам, севгида ҳам енгил­мас баҳодир, аммо жуда айёр табиатга эга.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling