МУБОҲ – ислом шариати қилиш ёки қилмасликни кишилар ихтиёрига қўйган амаллар.
МУҚАДДАС ЁЗУВ, ХУШХАБАР – христианликнинг муқаддас китоби «Инжил»га нисбатан ишлатиладиган номлар.
МУҚАДДАС КИТОБ – «Библия» ва унинг таркибига кирувчи китоблар номи.
МУҚАДДАС РИВОЯТЛАР – «Библия» таркибига кирмаган, черков авлиёлари томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ва номалар.
МУҚАДДАС РУҲ – христианликда Худонинг уч кўринишидан бири. Муқаддас Руҳ дунёнинг яралишида иштирок этган, Биби Марям ҳам у орқали Исога хомиладор бўлган.
МУСАННАФ – ҳадис тўпламларининг муайян мавзуларга ажратилган тури.
МУСНАД – 1. Исноди муттасил равишда ўз ниҳоясига етган ҳадис, яъни санади билан ривоят қилинган ҳадис. 2. Санад, иснод сўзларининг синоними. 3. Ҳадис тўпламларининг тури.
МУТАВОТИР – ёлғонга йўл қўйиши мумкин бўлмаган ростгўйлиги эътироф этилган кишиларнинг бошдан охиригача ўзлари каби кишилардан нақл қилган ривояти.
МУТАКАЛЛИМ – калом илми билан шуғулланган олимлар «мутакаллим» деб аталган.
МУТТАСИЛ – исноди узлуксиз бўлган марфуъ, мавқуф ҳадислар. Яъни ровийлар силсиласи – санад узлуксиз Расулуллоҳ (а.с.)га етиб борган бўлади.
МЎЪТАЗИЛИЯ – (арабча, «ажралиб чиқмоқ») ислом оламида биринчи пайдо бўлган, энг ката, адашган эътиқодий таълимотнинг номи.
НАВРЎЗ – йилнинг кун ва туни тенг бўлган 21 мартда нишонланадиган эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабасига бағишланган янги йил байрами.
НАҚЛИЙ ДАЛИЛ – ақлий далилдан фарқли равишда нақлий далил фақат Қуръон ва суннатга асосланган.
НАМОЗ – ҳар бир мусулмон кишининг кунига беш маҳал покланиб, қибла томонга юзланган ҳолда амалга оширадиган фарз ибодати.
НАСУСА – қутига кўмувчилар, дафн маросимида иштирок этувчи ижтимоий табақа вакиллари.
НЕР ТАМИД (ибр., «абадий шамчироқ») – синагогада «Таврот» солинган сандиқ рўпарасида жойлашган, доимо ёниб турувчи шамчироқ. Сингогаларда Нер тамид Менорани эслатиб турувчи рамз сифатида қуйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |