РЎЗА – йилда бир ой – ҳижрий қамарий календарнинг Рамазон ойи давомида кундуз кунлари ейиш–ичиш ва жинсий алоқада бўлишдан тийилиш.
САВИТРИ – ҳиндлар эътиқодидаги қуёш худоси. Қуёшнинг қувват берувчи кучида намоён бўлади.
САМА ВЕДА (МЕЛОДИЙ) – «Қўшиқлар ведаси» – Назмлар ведаси ҳисобланиб, у Риг Ведадан олинган, турли хил мавзулардаги илоҳийлар ва роҳиблар ўқийдиган назмий илоҳийлардан иборатдир.
САМАВЕДИНАЛАР – Ҳиндистонда ҳозиргача ведаларни куйга солиб куйловчилар.
САНГҲА – «олий ҳақиқат»га етишган авлиёлар, Будда асос солган ва ҳозиргача фаолият кўрсатиб келаётган роҳиблар жамоаси.
САОШЬЯНТА – халоскор, зардуштийликка кўра, дунёга 3 нафар саошьянта келиши лозим. Улар Зардушт таълимотини қайта тиклайди, Қиёматга яқин уларнинг охиргиси Анхра–Майнью билан жанг қилиб, барча ёвузлик кучларини мағлуб этади.
САРАСВАТИ – дарё худоси. Сарасвати кейинчалик брахманликда сўз худоси сифатида тасвирланган.
САР–МОБАД (Бозорг дастур) – мобадларнинг сардори, катта мобад, мобад оиласига мансуб зардушт руҳонийлари табақасининг юқори вакили.
САҲИҲ – исноди бошидан охиригача адолатли, аниқлик эгаси бўлган кишининг ўзи каби кишидан ривоят қилган, шозз (ўзидан кучлироқ ровийга қарши туриш) ва иллатли (ноқислик) бўлмаган ҳадис.
САҲОБИЙ – Расулуллоҳ (а.с.)ни имон келтирган ҳолда кўрган ва шу мусулмонлик ҳолида вафот этган киши.
СИДДУР (ибр., «тартибга солиш») – яҳудийликда ибодат вақтида ўқиладиган дуо китоби.
СИКХЛАР – шогирдлар маъносини билдиради.
СИНАГОГА (юнонча, «синагоге» – «йиғилиш», ибронийча «бейт кнесет» – «йиғилиш уйи») – яҳудийликда асосий ибодат ва маросимлар ўтказиладиган жой.
СМАРТЛАР – ҳаққоний ривоятлар деб номланувчи шиваликдаги оқим. Уларнинг бир қисми роҳибликда, яна бир қисми дунёвийлик ҳолатида яшайдилар.
СМИТРИ – «Достоний» деган маънони англатади. Ҳинд муқаддас китобларининг иккинчи қисми.
СОҒДИД – зардуштийликда ит ёрдамида амалга ошириладиган одамдан девларни қувиш ва поклаш маросими.
Do'stlaringiz bilan baham: |