Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet78/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

СПЕНТА АРМАИТИ – зардуштийликда муҳаббат, ишонч, раҳм, фидойилик маъбуди, Ахура Мазда тарафдори.
СПЕНТА–МАНЬЮ – зардуштийликда ёруғлик, яралиш ибтидоси маъбуди, Ахура Мазда тарафдори.
СРАОША – зардуштийликда инсон вафотидан сўнг унинг руҳини ҳимоя қилувчи эзгулик язатларидан бири.
СУНАН – Ҳадислар «таҳорат» бобидан «васиятлар» бобига­ча фиқҳ тартиби бўйича жамланган тўпламлар.
СУННАТ – ислом шариатига кўра, зиммага юкланмаган, лекин бажарилиши талаб қилинган амал. У Пайғамбар (а.с.)нинг покиза сайратлари, турмуш тарзлари, диний йўлларидир. Учга бўлинади: қавлий, феълий ва тақририй.
СУР – Руҳ, ички қувват. Тангричиликда у Тангри томонидан инсонга пуфлаш орқали киритилган деб эътиқод қилинган.
СУРА – Қуръондан бир бўлак бўлиб, энг ками учта, энг кўпи 286 оятни ўз ичига олади.
СУРЯ – ҳиндлар эътиқодидаги қуёш худоси. Қуёшнинг ёрқинроқ намоён бўлган кўриниши ҳисобланади. У юнон­лардаги Аполлон каби етти от бириктирилган ғилдиракли араваларда тасвирланган.
СЯО ЖЭНЬ – «кичкина одам» конфуцийлик таълимоти­га кўра инсонларнинг бошланғич табақаси, яъни оддий халқдан чиққан, ҳеч қандай билимга эга бўлмаган шахс. «Сяо жэнь»дан билим олиш ва маросимларни тўла–тўкис бажариш орқали «Цзень–цзе» даражасига эришиш мум­кин бўлган.
ТАВОФ – Каъбанинг атрофини айланиш.
ТАЙ–ЛЯО – Хитойдаги энг муқаддас қурбонлик маросими. Унда учта жонивор – қўй, хўкиз ва чўчқалардан иборат «учлик» қурбонлик келтирилади.
ТАҚРИРИЙ СУННАТ – саҳобийлар томонидан қилинган бирор хатти–ҳаракат ёки гап–сўзга Пайғамбар (а.с.)нинг индамасликлари ёки маъқуллашлари.
ТАЛЕС – Яҳудийларда ибодат вақтида елкага ташлаб оли­надиган чойшаб. Талеслар одатда қора ёки кўк йўл–йўл оқ матодан тикилади.
ТАНГРИ – Тангричилик эътиқодининг бош ва ягона Осмон худоси, Тангрихон деб ҳам аталади.
ТАРАМАИТИ – зардуштийликда такаббурлик маъбуди, Ах­риман тарафдори.
ТАУРВИ зардуштийликда касаллик, нуқсонлик маъбуди, Ахриман тарафдори.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling