Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet81/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

ХУДО–ОДАМ – Исо Масиҳга нисбатан ишлатиладиган ном. Христианлик ақидасига кўра Исо асли худо бўлиб, инсонларни халос қилиш учун инсон қиёфасига кирган.
ХУЛУҚИЙ – Расулуллоҳ (а.с.)нинг ахлоқий сифатлари ҳақидаги суннат.
ХУМ (Хаома) – ибодат маросимларида махсус тайёрланади­ган ичимлик.
ХУМАТА – зардуштийликда эзгу фикр.
ХУРДАК АВЕСТО («Кичик Авесто») – диндорлар кундалик фаолияти учун «Авесто»нинг ихчамлаштирилган шакли.
ХУХТА – зардуштийликда эзгу сўз.
ХШАТРА ВАИРЬЯ – зардуштийликда қудрат, қатъийлик, ҳукмронлик маъбуди, Ахура Мазда тарафдори.
ЦЗЕНЬ–ЦЗЕ – «Юксак маърифатли одам». Қадимги Хитой­даги билим ва донишмандлик культи ҳисобланиб, у билим олиш йўлида сабр–матонатли ва ўта интилувчан одам­ларни юқори мартабага кўтарилишига ёрдам беради, деб эътиқод қилинган. Цзень–цзе даражасига эришган одам фақат учта нарсадан – Осмоннинг амри, буюк инсонлар ва ўта донишмандлардан қўрқиши мумкин бўлган.
ЧИНВАД (ажратиш кўприги) – инсон вафотидан сўнг унинг руҳи эзгулик ва ёвузликни ажратувчи кўприкдан ўтиши лозим. Чинвад кўпригида инсон руҳи эзгулик язатлари Сраоша, Митра ва Рашну ҳимоясига ўтса, абадий роҳат ва фароғат макони Қўшиқлар уйига боради.
ШАУРВА – зардуштийликда қўрқоқлик, пасткашлик маъбу­ди, Ахриман тарафдори.
ШЕОЛ (ибр., «остки, қуйи») – яҳудийлик мифалогиясига кўра, ўликлар дунёси.
ШИВА – оддий халқ оммаси, камбағаллар илоҳиёти ҳисобланади. У Риг Веданинг биринчи нусхаларида Рудра номи билан зикр этилган. Атхарва Ведада Рудранинг роли ошиб боради. Яжур Ведада Рудра Агни тимсолида берил­ган. У Ишана, Ишвара, Махадева (буюк худо) номлари би­лан ҳам аталади.
ШОЗЗ – ишончли ровийнинг ўзидан кучлироқ ровийга му­холиф бўлиши.
ШОЙИХЕТ – яҳудийларнинг қассоблари
ШОҲ ОТАШ ВАРАХРАМ (Ғолиб Шоҳ Баҳром олови) – мах­сус шоҳона маросимлар, йирик ғалабаларга бағишланиб 16 хил олов жамланиб, ёқилган олов.
ШРУТИ – «Ваҳийга таянувчи» деган маънони англатади. Ҳинд муқаддас китобларининг биринчи қисми.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling