Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


НИРВАНА – инсон ички дунёсининг мукаммаллиги, орзу–истаклари, яшаш ҳисси, қаноат, тарки дунёчилик каби руҳий ҳолатни ўз ичига олган олий интилиш. НОУС


Download 312.83 Kb.
bet75/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

НИРВАНА – инсон ички дунёсининг мукаммаллиги, орзу–истаклари, яшаш ҳисси, қаноат, тарки дунёчилик каби руҳий ҳолатни ўз ичига олган олий интилиш.
НОУС – инсон вафотидан сўнг ундан қолган суяклар сақланадиган махсус қутича бўлиб, у дахмага қўйилган.
ОҚ ВА ҚОРА РУҲОНИЙЛАР – православ руҳонийлари қатлами. «Оқ» руҳонийлар оила қуриш ҳуқуқига эга, «қора» руҳонийларга эса оила қуриши мумкин эмас.
ОРИЙЛАР – оқ танли қавм ҳисобланиб, Ҳазар, яъни, ҳозирги Каспий денгизининг шимолий, Европанинг ши­моли ёки Туркманистон минтақасида милоддан аввалги XVII – XVI асрдан XII асргача турли қабила ва гуруҳлар шаклида яшаганлар.
ОСОР – хабар, суннат ва ҳадиснинг синоними сифатида иш­латиладиган атама. Осор одатда саҳобийлар ёки тобеъий­ларга мансуб сўзларга нисбатан қўлланилади.
ОТА ХУДО – Христианликда Худонинг уч кўринишидан бири ва асосийси. Ота Худо дунёни яратган бўлиб, учлик­нинг қолган кўринишлари (Ўғил Худо ва Муқаддас Руҳ) ундан келиб чиққан.
ОТАШ АДУРАН (Оловлар олови) – ўрта даражадаги асл­зодалар олови, 1000 кишидан кам бўлмаган аҳоли турар жойларида Мобадлар томонидан ёқилади.
ОТАШ ДОДГОҲ (Қонуний олов) – қуйи даражадаги олов, маҳаллий жамоаларнинг кундалик диний эҳтиёжлари учун ишлатилади. Форсларда бу каби жойлар Дар ба меҳр (адолат эгаси бўлган Митранинг ҳовлиси) деб ҳам атал­ган.
ОХИРАТ КУНИ – одамлар қайта тирилиб, ҳаёти давомида бажарган ҳар бир амали учун ҳисоб–китоб қилинадиган кун. У Қиёмат куни деб ҳам аталади.
ОҲОД – ровийлар сони мутавотир даражасига етмаган ҳадис тури.
ОЯТ – (арабча, «белги, мўъжиза») Қуръон сураларини таш­кил этувчи қисм, «жумлалар».
ПАЙҒАМБАР – Аллоҳнинг ердаги элчиси бўлиб, одамлар­ни Аллоҳга ибодат қилишга чақирувчи ва охират ҳақида хабар берувчи киши
ПАНЧА ШИЛА – буддавийликда беш насиҳат, яъни қотиллик, ўғрилик, гумроҳлик, ёлғон, маст қилувчи нар­салардан сақланиш.
ПАСТОР (лотинча, чўпон) – протестантликдаги черков раҳбари. Пасторлар оммавий ибодатларда маърузалар ўқиш ва черковнинг ички фаолиятини бошқариш билан шуғулланади.
ПАСХА (юнонча, ивритча – «ёнидан ўтиш») – христи­анликдаги асосий диний байрамлардан бири. Исо Масиҳнинг қайта тирилган куни шарафига нишонланади. Ҳозирги кунда Пасха куни Ой–Қуёш календари асосида ҳисобланиб, ҳар йили ўзгариб туради.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling