Диплом лойиҳасини бажаришда талаба ўқув жараёни давомида ўзлаштирган назарий ва амалий билимларини системалаштиради ва мустаҳкамлайди


Бетон қориштиргичларнинг техник характеристикаси


Download 1.2 Mb.
bet11/19
Sana23.03.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1288340
TuriДиплом
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Diplom loyiha metadicka

Бетон қориштиргичларнинг техник характеристикаси





Кўрсатгичлар номи

Гравитацион қориштиргичлар

Мажбурий харакатли қориштиргичлар

СБ-101

СБ-30Б

СБ-16Б

СБ-10В

СБ-80

СБ-35

СБ-79

СБ-138

1

Сиғими,
литр

100

250

500

1200

250

500

750

1500

2

Тайёр қоришма ҳажми,литр

65

165

330

800

165

375

500

1000

3

Цикллар сони, цикл/соат

қўлда

бошқ.

30

20

-

40

-

45



Бетон қориштирувчи қурилмалар ва цехларининг техник характеристикаси





Ускуна номи

Лойиҳа шифри

Маҳсулдорлик

Двигатель қуввати, квт

Ишловчилар сони

м3/соат

Минг м3

1

Типовой секциялар: -унификацияланган иккита бетон қориштиргичлар 1200 ёки 1500литр
-автоматлаштирилган иккита қориштиргичлар 500 ёки 750 литр

409-28-23/74

48

160

153

6

2

409-28-30

20
25

70
92

83

6

3



Автоматлаштирилган қурилмалар:
-1200 ёки 1500 литрли иккита қориштиргичлар
-1200 ёки 1500 литрли тўртта қориштиргичлар

409-28-28

48
60

160
200

175

10

4

409-28-29

96

320

323

14

1.12 Тайёр маҳсулотлар омборини ҳисоблаш

Темир–бетон буюмлари корхоналарида тайёр маҳсулот омборлари техник назорат бўлими қабул қилган тайёр маҳсулотларни, темир йўл ёки автотранспорт бўйича истеъмолчига жўнатгунча сақлаш учун мўлжалланган. Йилнинг иссиқ кунларида омборни буғлаш камера ва қолипларни айланиш (оборот)ини тезлаштириш учун маълум вақт сақлаб туриш учун ишлатиш мумкин.


Омбор таркибига йиғма ёғоч ва металл кассеталар, уларда йирик ўлчами панеллар вертикал ёки қия ҳолатда сақланади, индивидуал ёки гуруҳли сақлаш ва темир-бетон буюмларни йирик ҳолатга йиғиш учун кондукторлар, инвентар прокладка ва прокладкалар, контователлар, траверслар, такелаж, роликли лапа ва траплар, қўлда бошқарилувчи скатлар киради. Буюмларни штабеллаш баланлиги - майда 1,6 м, йирик – 3 м.
Буюмлар штабели орасидаги масофа – 20 см, ҳар икки штабел орасидаги йўлаклар – 0,7-1 м ва битта марказий йўлак – 1,5м.
Тайёр маҳсулотлар омборининг майдони қуйидаги формула билан аниқланади:
м2,



бу ерда,

суткада келиб тушадиган буюмлар ҳажми, м3;




буюмларни сақлаш давомийлиги – 10–14 сутка;




йўлаклар майдони коэффициенти – 1,5;




- кран турига кўра, омбор майдонини ошириш коэффициенти:
- кўприк крани – 1,3;
- минорали – 1,5;
- ховозали (козловой) – 1,7.




– омборнинг 1м2 майдонида сақлаш учун руҳсат берилган буюмларнинг меъёрий ҳажми:
– қовурғали панеллар, фермалар, ёпма балкалар ва мураккаб профилли бошқа конструкциялар учун – 0,5м32;
– бўшлиқли панеллар, колонналар ва бошқа узун элементларучун – 1м32.

Масалан: ферма ҳажми (бетон қоришма сарфи) – 4м3.


Агар 1м2 майдон учун буюмларнинг меъёрий ҳажми – 0,5м3 бўлса, у ҳолда 4 м3 буюмга омборнинг 8м2майдони талаб қилинади.


2Ҳисобий қисм

Диплом лойиҳасининг ушбу қисми темир – бетон конструкция элементларини лойиҳалаш ва уларни ҳисоблашдан иборат.


Диплом лойиҳасини ҳисобий қисмини бажаришда талабага ўқитувчитомонидан мавзусига мос битта эгилувчиёкибитта сиқилувчитемир – бетон конструкцияси берилади.
Диплом лойиҳасини бажариш учун қуйидагилар тавсия этилади:

  1. Эгилувчиёки сиқилувчи конструкция элементи ҳисобини бажариш учун:

-темир-бетон элементларининг геометрик ўлчовларини ҳисоблаш схемасини аниқлаш ва кўндаланг кесим ўлчовларини белгилаш;
-юк ва зўриқишларни аниқлаш, кесим танлаш, кўндаланг кучлар ва эгувчи момент ҳисоб миқдорини аниқлаш;
-нормал кесимнинг мустаҳкамлиги бўйича ҳисоблаш;
-қия кесимнинг мустаҳкамлиги бўйича ҳисоблаш;
-кўрсатилган алоҳида арматура маҳсулотларида қолипланадиган ва арматурали чизмалар эскизи тузилиши керак.

  1. Чизмада темир-бетон элементининг ҳамма геометрик ўлчовларининг берилиши, темир – бетон элементларининг арматура чизмалари, кўндаланг кесимлар, бўйлама кесимлар ва бир маҳсулот учун арматура спецификацияси тузилиши шарт (6 - илова).

Мисол тариқасида,битта эгилувчи (кўп бўшлиқли плита) ва битта сиқилувчи (ригел) элементларни ҳисоби ҳамда чизмаларини кўрсатиб ўтамиз.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling