Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин


Download 116.21 Kb.
bet12/14
Sana18.01.2023
Hajmi116.21 Kb.
#1099291
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
taom

Р Е З Ю М Е С И


Таянч (энг муҳим) сўзлар: таом номлари, Қорақалпоғистон ўзбек шевалари, қипчоқ лаҳжаси, ўғуз лаҳжаси, лисоний таҳлил, номинация назарияси, лексик қатламлар, лексик-семантик хусусиятлар, халқ маросимлари билан боғлиқ таом номлари, таом номларининг ясалиши.

Тадқиқот объектлари: Қорақалпоғистон ҳудуди ўзбек шеваларидаги таом номлари ва уларнинг лингвистик таҳлили.

Ишнинг мақсади: Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номларини ўрганиш, лисоний таҳлил қилиш, бу соҳадаги барча лексик бойликларни қамраб олиш ва ҳудудий жиҳатларини аниқлаш.

Тадқиқот методлари: синхроник, диахроник, лисоний-географик, қиёсий, қиёсий-тарихий ва бошқалар.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда ўзбек тилшунослигида илк бор Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номлари лисоний таҳлил қилинди, хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Ўрганилаётган ҳудуддаги ўзбек шеваларида қўлланиладиган таом номларининг кўпчилик қисми туркий қатламга хос эканлиги аниқланди ва илмий асосланди.

Амалий аҳамияти: олинган натижалар, хулоса ва тавсиялар ўзбек тилининг лексик тизимини, унинг шеваларига хос луғат заҳирасини зарур изоҳли материаллар билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган илмий натижалардан бир тилли, икки тилли, изоҳли, регионал, этимологик луғатлар тузишда фойдаланиш мумкин. Бу, ўз ўрнида, узоқ тарихий даврлар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган халқ оғзаки ижоди асарларидаги этник воқеликни авлодларнинг идрок этишида енгиллик яратиш учун хизмат қилади.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: иш материалларидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларида махсус курсларни ўқитишда, дарсликлар, қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин.


Р Е З Ю М Е

диссертации Худаяровой Мухаббата Тажимуратовны на тему “Лингвистический анализ названия блюд в узбекском языке (В основе материалах территории Каракалпакстана)” представленной на соискание ученой степени кандидата филологических наук по специальности 10.02.02 – узбекский язык




Ключевые слова: названия блюд, узбекские диалекты Каракалпакстана, кипчакский говор, огузский говор, лингвистический анализ, теория номинации, лексические пласты, лексико-семантические особенности, названия блюд связанные с народными обычаями, структура названия блюд.


Download 116.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling