Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
jek london
келаётгандай (таъкид бизники – Н.Қ.) бўсағадан ўтиши билан тезроқ
эшикни занжирлагиси келар эди“ (215). Яна кейинроқ эса қишлоқ Саидийнинг назарида аждаҳонинг оғзига ўхшаб кўринади (219). Мартин Иден яшаган жамиятда одам ўз қарашларини қанчалик очиқдан-очиқ баён қилиши мумкин бўлса, Саидий яшаган жамиятда бу шунчалик ҳалокатли эди. Абдулла Қаҳҳор – назарда тутган-тутмаганидан қатъи назар – объектив реалистик услубнинг кучи билан асарда ХХ асрнинг 20-йилларидан шакллана бошлаган, 30-йилларида анча кенг ёйилган қўрқув психологиясидан иборат ҳаёт ҳақиқатини тўғри кўрсатиб берган. Ўша замонларда яшаган, шунга ўхшаш воқеаларнинг нафақат гувоҳи, балки жабрдийдаси бўлган Ҳабибулла Қодирий 1936-37 йиллардаги шундай воқеани ёдга олади: Октябрь инқилоби байрами арафасида ҳукумат тарафидан Уйғунга уй берилади. Ёзувчилар уюшмасида 3-4 ижодкор суҳбатлашиб ўтиришар экан, кимдир: “Абдулла ака, Октябрь инқилоби сизга нима берди? Бир мақола ёзиб беринг”, – дейди. Абдулла Қодирий беғараз: “Октябрь инқилоби Уйғунга мана уй берибди, Уйғун ёзсин”, – дея ҳазил қилади. Адибни бир неча кун ўтиб, сиёсий идорага чақириб: “Октябрь инқилоби сизга ҳеч нарса бермадими?” – дея сўроқ қилишади. Шунда Қодирий: “Кўрдингми, биров билан ўйлашиб гаплашадиган замон бўлди. Яхшиси, кўчага чиқма-да, уйингда гунг бўлиб ўтиравер... Чўпоноталик Усмонхон домла билан бир кун гузарда учрашиб қолиб, узоққроқ сўзлашиб тургандик... шуни ҳам етказишибди”, – дейди афсус билан. 69 Ҳ.Қодирий яна ўша йилларни эслаб: “Кўчаларда, йиғинларда, ишхоналарда, қаерда бўлмасин, бир-бирлари билан очилиб сўзлашиш йўқ. Ҳамма бир-биридан чўчийди. Сўзлашсалар ҳам шивирлашадилар... Газета саҳифаларида ҳам ҳар куни “Миллатчи, аксилинқилобчи, ватан хоинлари, халқ душманларига 69 Қодирий Ҳ. Отамдан хотира. – Т.: Янги аср авлоди, 2005. – Б.323. 78 ўлим...” ҳоказо ваҳимали гаплар”. 70 Қўрқув психологияси бутун мамлакатга ёйилган, одамлар уйида ҳам гапира олмайдиган замонлар эди. Масалан, рус ёзувчилари А.Новиков ва Н.Кауричевларни ўз уйида, ширакайф ҳолатда айтилган қадаҳ сўзи учун отиб ташлайдилар. 71 Мустабид тузум ҳосил қилган яна бир психология – кимларнидир “халқ душмани”га чиқариш орқали, бир миллатга мансуб кишиларни ўзаро қарама- қарши қўйиш психологияси эди. Одамлар ўртасидаги тафовутни йўқотиш шиори остида дастлаб бир халқнинг фарзандлари, бир жамиятнинг аъзолари кескин икки томонга ажратилади, кейин эса бир томондагиларини шафқатсизларча йўқотиш ҳисобига жамиятда гўё тенглик ҳосил қилинади. Ҳеч бўлмаганда, эски тузум даврида мавжуд бўлган синфий душманлик кайфияти кучайтирилади, синфийлаштириш бошқача шаклда давом эттирилади. Жадидлар дастурида эса жамиятдаги тенглик эски тузумда мавжуд бўлган синфларни бир-бирига яқинлаштириш (масалан, бойларни камбағалларга ҳамият қилишга чақириш) орқали амалга ошириш кўзланган эди. Бадиий адабиётнинг ижтимоий табиати масаласига истиқлол мафкураси нуқтаи назаридан туриб, янги методологик асосда биринчилардан бўлиб эътибор қаратган Баҳодир Саримсоқов бундай психологиянинг адабиётшунослик соҳасига ўтказган босими ҳақида шундай ёзади: “...социализм назарияси сиёсий жиҳатдан қанчалик тажриба сажиясига эга бўлса, адабиётнинг синфийлиги ҳам бадиий сўз санъати учун шу даражада сохта ва сунъий назария эди. Бу назарий қараш ҳаммавақт монолит бирликни талаб этадиган миллатни парчалашга қаратилган. Ҳудудий бирлик, тил бирлиги, иқтисодий ўз-ўзини таъминлай олиш бирлиги, руҳий бирлик ва яна қўшиб айтадиган бўлсак, ўз-ўзини ҳимоя қила олиш бирлиги кабилар ягона миллатни ташкил этади. Шундай экан, ҳар бир миллий маданиятда ... икки хил маданият куртакларининг мавжудлиги миллатни парчалаш эмасми? 70 Ўша манба, 343-б. 71 Шенталинский В. Инқилобий қўриқхонадаги овлар // Жаҳон адиблари адабиёт ҳақида (О.Шарафиддинов таржималари). – Т.: Маънавият, 2010. – Б.317-325. 79 Мана шундай қарашлар ягона ўзбек адабиётини диний-мистик, феодал-сарой, йўқсиллар адабиёти кабиларга бўлиб ташлашга олиб келди. Охир-оқибатда халқ, миллат маънавиятини камол топтирган улкан сиймоларнинг номлари қораланди, асарлари йўқ қилинди, мақбаралари топталди”. 72 “Сароб”да бундай оммавий қарашнинг шаклланиши конкрет воқеаларда намоён бўлади. Бу, даставвал, ер ислоҳоти билан боғлиқ воқеаларда кўринади. Асарнинг ХYII бобида бевосита коллективлаштириш (жамоалаштириш) жараёни тасвирланган. Бу бобдаги воқеалардан аён бўладики, катта ер эгаларини камбағалларга қарши қўйиш орқали уларда бир-бирига душманлик кайфияти кучайтирилади. Жумладан, камбағал йигит Йўлчибойнинг тилидан бу вазиятга шундай баҳо берилади: “Ҳукуматимиз бойни ёмон кўради, ҳар ким ўзи ишласин, дейди. Бойни ёмон кўрадиган ҳукумат билан, алваттаинки, бойни яхши кўрадиган пошшо урушади. Николай ҳам бойни яхши кўрар эди. Энди, алваттаинки, ҳукуматимиз “қани, Йўлчивой”, деса, “лаббай” деб милтиқ кўтариб чиқамиз-да, Раҳимжон ака!” (57). Мунисхон эса: “Ўзи-ку бизни илм-урфонга чанқоқ халқ дейди, яна меҳнаткаш-номеҳнаткаш деб халқни ажратгани нимаси! Балога учрасин!” (7) дейди очиқдан-очиқ. Унинг гапини тасдиқлаган Саидий: “Бир профессор фирқа-ячейкасининг котиби билан уришди; у ҳам сизнинг фикрингизни айтади: “Ўзларинг ўқит дейсизлар-да, яна чек қўясизлар” дейди”, – дея Мунисхоннинг фикрини қувватлайди (7). Романда шундай бир ижтимоий давр тасвирланган эдики, бу даврда бир-бирига тубдан қарама-қарши бўлган икки гуруҳ психологияси тўқнаш келиб қолган эди. Биринчиси – янги ғоялар билан қуролланган, ҳаммага тенглик ва бахт ваъда қилган, ҳаётни инқилобий қўпориш воситасида ўзгартирмоқчи бўлган эҳсонлар психологияси. Буларни эски ҳаётдан буткул зада бўлганлар қўллаб-қувватлайдилар (Остонақул, Тўпа, Йўлчивой). Иккинчи гуруҳ ҳам ҳаётни ўзгартирмоқчи, аммо уларнинг ўзгартириш 72 Саримсоқов Б. Адабиётнинг ижтимоий табиати ҳақида. – Ўзбек тили ва адабиёти. – 1995. – 2-сон. 80 дастури ва воситалари бошқача. Улар турмушни аста-секинлик билан йўлга солиш тарафдори. Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, икки адиб ўхшаш сюжет воқеалари воситасида турли тузумлар шароитида шаклланган ижтимоий- психологик қарашларни ҳаққоний ва жуда чуқур тасвирлаб, ўткир руҳшуноснинг нуқтаи назари билан баҳолай билганлар. Роман қаҳрамонларининг фожиаси эса мана шу оммалашган ва зўрлик билан ўрнатилаётган ғайрииинсоний қарашларга қўшила олмаганида, қарши курашда ёлғиз эканлигидадир. Абдулла Қаҳҳор муҳим тарихий-ижтимоий воқеаларни миллий- маҳаллий контекстда ривожлантириб боради. Бу Мартин Иден фожиаси рўй берган миллий колоритдан бутунлай фарқ қилади. Жумладан, Саидий ва Мунисхоннинг муҳаббатида, бу масаланинг оила муҳитида ҳал қилинишида, Саидийнинг уйланиши мотивида миллий руҳ барқ уриб туради. Миссис Морз қизининг Мартинга бўлган муносабатини эри билан бемалол, шарқона киши наздида бироз беҳаёроқ туюладиган, лекин америкалик оила учун табиий бўлган бир йўсинда муҳокама қилади: “– He is the first man that ever drew passing notice from Ruth, – she told her husband. – She has been so singularly backward where men are concerned that I have been worried greatly. Mr. Morse looked at his wife curiously. – You mean to use this young sailor to wake her up? – he questioned. – I mean she is not to die an old maid if I can help it, – was the answer. – If this young Eden can arose her interest in mankind in general, it will be a good thing. – A very good thing. – He commented” (83-84). (“– Мартин Руфнинг эътиборига сазовор бўлган биринчи эркак, – деди у кейин эрига. – Қизимиз доим эркакларга лоқайд қарарди. Бундан мен ҳатто ташвишга ҳам туша бошлаган эдим. Мистер Морз хотинига таажжубланиб қаради. 81 – Бу матрос йигитнинг қизингда аёллик ҳисларини уйғотишини истайсанми? – деб сўради эр. – Қизимнинг оламдан қари қиз бўлиб ўтиб кетишини истамайман. Агар Мартин Иден туфайли унда умуман эркакларга қизиқиш уйғонса, жуда яхши бўларди. – Жуда яхши бўлади! – деб эътироф этди мистер Морз”. (91)). Бу суҳбат шунга олиб келадики, ота ва она Руфда балоғат ёшига мос ҳолда ўзга жинсга майл уйғониши учунгина қизларининг Мартинга бўлган муносабатини чекламасликка келишадилар, улар ўз мақсадларига эришгандан сўнг эса қизларига қаллиқ бўлишга нолойиқ Мартин ўйиндан чиқарилиши лозим эди. Воқеалар анча ривожланиб, мистер Морз хотинидан қизининг Мартинни севиб қолганини эшитгандан кейин эса шундай дейди: “– It could hardly have come otherwise, – was Mr. Morse’s judgment. – This sailor-fellow has been the only man she was in touch with. Sooner or later she was going to awaken anyway; and she did awaken, and lo! here was this sailor-fellow, the only accessible man at the moment, and of course she promptly loved him, or thought she did, which amounts to the same thing” (170). (“Шундай бўлиши муқаррар эди... чунки қизимиз шу матросдан бошқа бирорта эркак билан яқин муносабатда бўлган эмас. Бир кун эмас-бир кун унда аёллик ҳисси уйғониши керак эди. Уйғонди ҳам, аммо, мана оқибат, қизимиз келиб-келиб шу бебошни севиб қолибди... Турган гапки, Руфь уни бирпасда севиб қолган ёки ҳеч бўлмаганда, севаман, деб ўзини ишонтирган – аслини олганда, униси ҳам, буниси ҳам бир гўр”. (196)). Шунингдек, Руфь ўзи ва Мартин ўртасида бўлиб ўтган ғоят интим ҳолатларни ҳам онаси миссис Морз билан бемалол муҳокама қилаверади. “No, he didn’t speak, – Ruth explained. – He just loved me, that was all. I was as surprised as you are. He didn’t say a word. He just put his arm around me. And…and I was not myself. And he kissed me, and I kissed him. I couldn’t help it. I just had to. And then I knew I loved him” (169). (“У бир оғиз ҳам сўз айтмади”, – дейди Руфь онасига. “У шунчаки мени қучоқлади-ю, мен ... мен 82 эсимни йўқотиб қўйдим. У мени ўпди, мен ҳам уни ўпдим... Ўзга иложим йўқ эди. Мен уни ўпишим керак эди. Ана ўшанда мен уни севишимни англаб қолдим”. (194)). “Сароб”да эса асар сюжетининг асосини ташкил қилган бу масалалар Мунисхон ва Саидийнинг бахтига қарши, аммо миллий менталитетга мос ҳал қилинади. Саидий билан Мунисхон ўртасидаги муҳаббатдан яхшигина хабардор, ҳатто бу муносабатдан ўз гуруҳини кенгайтириш йўлида фойдаланган, аммо буни билиб туриб билмасликка олган Салимхон Мунисхоннинг ҳаётини ўзича ҳал қилади-қўяди – у синглисини Мухторхонга узатишга қарор қилади. Бу хабар Мунисхонга анъанавий равишда онаси орқали етказилади: “Салимхон ярим ойлик командировкага бориб қайтгач, Мунисхон онасидан хунук бир гап эшитди: акаси уни марғилонлик Мухторхон деган бир кишига бермоқчи эмиш!” (111). Замон янгиланиб, аёллар паранжидан чиқиб, эркаклар билан бир жамоада ўқиётгани, ишлаётганига; Мунисхон замонавий, ўқиган қиз эканлигига; Саидийни ўртадаги ҳар не номувофиқликка қарамай, илоҳий ишқ билан севиб қолганига ва ҳатто бу қадар мудҳиш хабар туфайли “онасини восита қилишга сабри чидамай, акаси билан юзма-юз ўтириб гаплашишга мажбур бўл”ганига қарамай, Салимхоннинг кулимсираб: “Бирон хоҳлаганинг борми?” деган саволига “Йўқ, лекин...” деб жавоб беради. Бу “йўқ, лекин...”да Мунисхоннинг ўз муҳаббатини тан олишига монелик қилган ғуруридан ташқари, аёлнинг оила қуриш масалаларидаги шарқона одоби ҳам ифода топган. Салимхоннинг синглиси тақдирига оид қараши ҳам анъанавий – у “ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмайдиган қатъий сўз айтди: “Сенинг учун мен ўйлайман, сенга ҳеч ўйлаш керак эмас” (113). Мунисхоннинг оила қуриши масаласида онанинг иштироки анъанавий тарзда Гулсумбиби (“Қутлуғ қон”), Қурвонбиби (“Кеча ва кундуз”) каби уни севилмаган куёвга турмушга чиқишга кўндиришдан иборат эди. Буни адиб очиқ айтмай, биргина жумлада ишора беради: Мунисхон Мухторхонга турмушга чиқиш масаласида Салимхон билан гаплашиб олгач, “икки кундан 83 сўнг онасидан Мухторхоннинг бойлигини эшитиб, хаёл сурди” (113). Табиийки, “хилватга кириб йиғ”лайдиган қизининг юрагидаги фарёдни она сезмаслиги мумкин эмас, унинг қўлидан эса Мунисхонни Мухторхоннинг ягона “фазилати” – бойлигини айтиб кўндиришдан бошқа иш келмайди. Саидийнинг уйланиши ҳам шарқона менталитет билан шартланган. Бўйдоқ яшаб ўтиш – шарқ эркаклари орасида жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат. Бошқа омиллар (Мунисхондан ўч олиш, бойликка эга бўлиш, бузилган руҳий мувозанатни ўнглаб олиш, яшаш иштиёқининг сўнмаганлиги) қаторида ана шу анъанага ғайриихтиёрий ворислик ҳам Саидийни, гарчанд бу никоҳ унинг йўқотганлари ўрнини боса олмаслигини ич-ичдан ҳис этиб турса-да, уйланиш қарорига олиб келади. Мунисхон Саидийнинг уйланишига соф миллий нуқтадан туриб ён беради. Турмушга чиққанидан кейин ҳам Саидийни ўзига оғдириш, уни ўз муҳаббатининг таъсир доирасида сақлаб қолишга уринган Мунисхон дастлаб Сорахон билан бўладиган тўй ҳақидаги миш-мишларга ишонмайди. Тўй аниқ бўлгач, “Мунисхон биринчи мартаба ўз-ўзига Саидийни севганини қаттиқ товуш билан айтди: юзини ғижимлаб, куюниб йиғлади ва чидолмаган минтуларининг бирида ўзини каравотга кўтариб урди” (153). Дастлаб ўзини ўлдирмоқчи бўлган Мунисхон кейин миллий тушунчалар оламидан ўзига тасалли қидириб топади: “Ахир, қиз олмаган йигит, қандай қилиб бир калтакесакнинг сарқитига рози бўлсин, майли, у ҳам қиз олсин. Сўнгра баравар бўламиз” (153). Иффат масаласи фақат ўзбек миллатида бошқа халқларда кўрилмаган даражада бунчалик муҳим аҳамият касб этиши, фақат ўзбек қизи шундай ўйлаши мумкин. Яна бир ўринда у кулги аралиш Сорахоннинг Саидийдан қочиш-қочмаслигини сўрайди. Умуман, Мунисхонда миллий белгилар жуда нозик берилган. Мартинни эса на Руфдан ўч олиш туйғуси, на уйланиш орқали камбағал қиз Лиззини бахтли қилиш билан характерланадиган олижаноблик ўз ҳаётини бошқа биров билан боғлашга мажбур қила олмайди: “From the dark to the Mariposa, at the sailing hour, he saw Lizzie Connolly hiding on the 84 skirts of the crowd on the wharf. “Take her with you,” came to the thought. “It is easy to be kind. She will be supremely happy.” It was almost a temptation one moment, and the succeeding moment it became a terror. He was in a panic at the thought of it. His tired soul cried out in protest. He turned away from the rail with a groan, muttering, “Man, you are too sick, you are too sick!” (362). (“У сафарга жўнаши олдидан “Марипоза” палубасида туриб, кузатувчилар орасида Лиззи Коноллини кўриб қолди. “Қизни ўзинг билан олиб кет”, – деб пичирлади унга дохилий бир овоз. “Ахир, олижаноблик кўрсатиш нечоғлик осон, қизни эса беҳад хушбахт қилган бўласан”. Мартин бир секунд олиб кетсаммикан, деб ўйланиб қолди, лекин шу заҳотиёқ бу ўй ваҳимага айланди”. (425)). Бундан ташқари, ҳар бир қаҳрамоннинг ўй-хаёллари, кичик бир ҳаракатида ҳам миллий ифода намоён бўлади. Мисол учун, Гертруда ва Саидийнинг опаси (“Сароб”да опанинг исми берилмаган)ни қиёслаб кўрайлик. Уларнинг ҳар иккиси ҳам муштипар, оғир жисмоний меҳнат ва турмуш машаққатлари остида эзилган, эрлари томонидан хўрликка гирифтор этилган аёллар. Уларнинг эрлари билан ўрталаридаги келишмовчиликлардан бири Мартин ва Саидий туфайли бўлади. Муҳаммадражаб Саидийнинг опасига “агар уканг қадам қўядиган бўлса, менга талоқсан” деб пўписа қилади, опа эса ғинг демай, укаси билан алоқани узиб қўя қолади. Серандишалик туфайли у нафақат эрига ўз фикрини айтиш, ҳатто Саидийникига буткул кўчиб келгандан сўнг Сорахон ва унинг оиласидагиларнинг хўрловчи муносабати ҳақида ҳам укасига оғиз жуфтлай олмайди: “...бу чақимчилик билан укасининг уйини бузишдан қўрқар ва ҳар жафо бўлса ичига соларди” (201). Опа ўзини ҳимоя қилиш, ўз ҳуқуқини талаб қилишни “чақимчилик” деб тушунади, ўзини бемалол таҳқирлашларига йўл очиб беради. Гертруда эса аёлларга бошқача муносабат шаклланган миллий шароитларда ўсиб-улғайган, шунинг учун у ҳарқалай укасини ҳимоя қилиш учун эрига эътироз билдира олади: “У овқат билан квартира пулини вақтида тўлаб турибди, – деб эътироз билдирди хотин. У менинг укам, сендан ҳеч 85 қандай қарзи йўқ, унга тирғалишга ҳаққинг йўқ. Кейин, мен ҳам одамман, сен билан роса етти йилдан бери бекорга бир ёстиққа бош қўйиб келаётганим йўқ” (36). “Сароб”даги опанинг бундай фикрларни айтишини тасаввур қилиб бўлмайди. Муҳаммадражаб опани уйдан ҳайдаб юборгандан кейин у Саидийникига кўчиб келади. Укасининг “Албатта тузаласан. Докторга қаратаман” деган сўзидан ийиб кетади. Абдулла Қаҳҳор опанинг ҳолатини ифодалаш учун шундай иккита миллий психологик деталь ишлатганки (1. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling