Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
jek london
Иккинчи боб юзасидан хулосалар: 1. Роман жанридаги асарларда маълум қаҳрамонлар характерида намоён бўладиган ижтимоий ва миллий психологияни, характернинг “қалб диалектикаси”ни кенг, изчил, ҳар томонлама очиш ва бунда турли усул ва воситалардан фойдаланиш имконияти кенгроқ. 2. Ҳар қандай реалистик асарда ижодкор тарихий даврнинг бадиий манзарасини чизар экан, ижтимоий ва миллий психология мотивларини четлаб ўтолмайди. Аксинча, даврнинг тарихий манзараси, катта ижтимоий воқелик шу давр одамларининг ижтимоий ва миллий психологияси орқали бадиий қайта гавдалантирилади. 3. Жек Лондоннинг “Мартин Иден” ва Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романи ўртасидаги муштараклик қаҳрамонларни танлаш ва воқеалар ривожида, мотивлараро, қаҳрамонлар характерини ишлашда, айрим воқеаларда, айрим тасвирларда, бадиий деталларда намоён бўлса, улар орасидаги тафовут роман воқеалари бўлиб ўтган тарихий-ижтимоий муҳит; муайян воқеаларни қаламга олишдан кўзда тутилган ғоявий мақсад; бош қаҳрамон фожиасининг икки хил характери; бадиий психологизмларнинг берилиши кабиларда кўринади. 4. Мартин ва Руфь муносабатининг морзлар оиласидаги муҳокамасида, Гертруда ва Саидийнинг опаси образлари характери ишланишида, Саидий ва Мунисхоннинг муҳаббатида, бу масаланинг оила муҳитида ҳал қилинишида, Саидийнинг уйланиши мотивида миллий руҳ барқ уриб туради. 5. “Мартин Иден” ва “Сароб” романларида психологик таҳлил воситалари адибларнинг услубий маҳоратига боғлиқ ҳолда танланган. 98 III Б О Б “МАРТИН ИДЕН” ВА “САРОБ” РОМАНЛАРИДА ПСИХОАНАЛИТИК ҲОДИСАЛАР III.1. Романда психоаналитик ҳодисаларнинг бадиий талқини Психоанализ руҳий касалликлар сабабини аниқлаш ва даволаш усули сифатида ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида майдонга келди. Психоанализнинг асосчиси австриялик врач-психолог Зигмунд Фрейддир. Зигмунд Фрейд қарашларининг моҳияти шундан иборатки, унингча, инсонда болалик чоғларида пайдо бўлган турли хоҳиш-истаклар ижтимоий ҳаётда қаршиликка дуч келиб, амалга ошмай қолгандан сўнг онг қатламидан онг остига тушиб кетади. Аммо бу хоҳиш-истаклар шу билан йўқолиб кетмай, онг остида яшаб қолади, қулай момент келиши билан эса турли шаклларда юзага чиқади. Зигмунд Фрейд бундай хоҳиш-истакларни кўпроқ сексуал интилишлар билан боғлаб, уни “либидо” 78 деб атайди. Психоанализнинг давомчиси Карл Юнг эса либидони кенгроқ тушунтиради. У инсоннинг хатти-ҳаракатларини бошқарадиган интилишлар мажмуасини либидо деб таърифлайди. У инсоннинг хатти-ҳаракатларини жинсий майлдан ташқари, ҳокимиятга, шон-шуҳратга, мулкка, агрессияга ва шу кабиларга бўлган интилишлар бошқаради, деган қарашни илгари суради. Ўзбек адабиётшунослигида психоанализ масаласига назарий жиҳатдан ёндашган олим У.Жўрақулов К.Юнг қарашларидан келиб чиқиб, либидони Шарқдаги шаҳват – нафсоний истакларга тенглаштиради. 79 Психоанализга кўра, онг остига тушиб кетган хоҳиш-истаклар бошқа шаклларда юзага чиқиши, реаллашиши мумкин. Шунга кўра, психоанализ туш, хаёл, янглишиб айтилган сўзлар ёки янглиш қилинган хатти-ҳаракатлар, руҳий хасталик кабиларнинг ҳаммаси тасодифий, тушунарсиз воқеа- ҳодисалар бўлмай, булар – болаликдан онг остига тушиб кетган хоҳиш- 78 Фрейд З. Психология бессознательного. Сборник произведений. – М.: Просвещение, 1989. 79 Жўрақулов У. Ҳудудсиз жилва. – Т.: Фан, 2006. – Б.53. 99 истакларнинг воқеланиши, деб ҳисоблайди. Баъзан эса бундай хоҳиш- истаклар юксак ижодий фаолият шаклида ҳам реаллашиши мумкин. Онг ости истакларининг бошқа шакл олишини Зигмунд Фрейд сублимация деб атайди. Ижод ҳам, Зигмунд Фрейдга кўра, сублимациянинг шаклларидан биридир. “Мартин Иден” ва “Сароб” романлари ёзилган пайтда психоанализ бутун дунёга кенг ёйилган эди. “Фрейдизм концепцияси буржуа маданияти, хусусан, санъат назарияси ва санъат асарларига қаттиқ таъсир кўрсатди ва кўрсатишда давом этмоқда” 80 дейилади манбалардан бирида. Фақатгина ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб фрейдизм марксизмга зид бўлганлиги учун Абдулла Қаҳҳор яшаган Совет Иттифоқида ман қилиб қўйилган эди. Ҳар икки романда психоаналитик ҳодисалар тасвирига дуч келинади. Алоҳида таъкидлаш керакки, Жек Лондон ҳам, Абдулла Қаҳҳор ҳам бундай ҳодисаларни психоанализни ўрганган ҳолда ўз асарларига киритдилар дейиш, тўғри эмас. Жаҳон адабиёти тарихида психоанализни билган ҳолда бадиий матнга олиб кирган ёзувчилар ҳам бор. Маълумки, Зиггмунд Фрейд ва унинг издошлари Карл Густав Юнг, Эрнест Джонс, Жак Лакан кабилар психоаналитик ҳодисаларни бадиий адабиёт материаллари асосида ҳам изоҳлаганлар. Жумладан, Софокл, У.Шекспир, Ф.Достоевский, Э.По каби адибларнинг асарларига мурожаат қилганлар. Ваҳоланки, бу адиблар фрейдизм дунёга келишидан илгари яшаб ўтган бўлиб, улар ўз асарларида психоаналитик ҳодисаларни билган ҳолда тасвирлаганлар, дейиш мантиқсизликдир. Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор ҳам психоанализни ўз асарларига онгли равишда тадбиқ қилган эмаслар. Улар ўткир руҳшунос сифатида шундай психологик жараёнларни қаламга олдиларки, бу жараёнлар бемалол психоанализ учун яхши материал бўла олади. “Мартин Иден” романида энг кўп учрайдиган психоаналитик ҳодисалардан бири уйғоқ ҳолатда кўриладиган “ўнгдаги туш” (“сон 80 Философский словарь. – М.: Политиздат, 1987. – С. 524. 100 наяву”)дир. Психоанализда “ўнгдаги туш” оддий тушга тенг қийматли ҳодиса сифатида – онг ости истакларининг ихтиёрсиз рўёби маъносида идрок этилади. “Ўнгдаги туш” оддий туш каби онг ости олами воқеланишининг бир шаклидир. Романда берилган “ўнгдаги туш”ларга хос умумий жиҳат шуки, Мартиннинг кўз ўнгида ўз ҳаётида бўлиб ўтган воқеалар гавдаланади. Бу – фрейдизмдаги туш талқинига мосдир. Чунки Зигмунд Фрейд экспериментларига кўра, тушлар ҳамма вақт ўтмиш ҳаётимиз билан боғланган бўлади. Ундаги айрим ҳолат ва нарсаларнинг бизга тушунарсизлиги эса тушларнинг рамзий маънога эгалиги билан боғлиқ. Мартиннинг тушлари ҳам тўғридан-тўғри кечмиш воқеалар манзарасидан иборат бўлади. Бунинг энг ёрқин намунаси безориларнинг бошлиғи Мой Қовоқ билан бўлган жанг эди. Бу воқеанинг ўнгдаги туш эканлиги шу билан асосланадики, будильникнинг жаранглаши ҳам Мартинни уйғота олмайди. Чунки психоанализга кўра, туш – инсон организмининг ташқи олам таъсирларига қарши қўйган “ҳимоя” воситасидир. Ташқи олам таъсири туш орқали бартараф этилади ва организм бемалол ухлайди. Шунинг учун будильник жарангласа-да, “Мартин уни эшитмай, юзини қўллари билан бекитиб, қимир этмай” ўтираверади (147). Ёзувчи Мартинни ўз оғушига олган тушнинг таъсирини шундай тасвирлайди: “Бир неча дақиқа давомида уни зулмат ва бўшлиқ қуршаб олди. Сўнг кўзлари ола-кула бўлиб, терлаб- пишиб, худди тирилган мурда янглиғ сапчиб туриб кетди”. Мана шундай психологик ҳолатларнинг бирида Мартин “I have had a great visioning” (88) (“Мен кўзим очиқ ҳолича туш кўрдим” (96)) дейди. Фрейднинг издошларидан бири Эрих Фроммнинг фикрича: “Аксарият тушларга хос умумийлик шундаки, улар уйғоқ онг мантиқини, конун- қоидаларини тан олмайди. Тушда замон қонуниятлари ўз маъносини йўқотади. Чунки тушда биз қачонлардир вафот этган одамлар билан мулоқотга киришамиз, ўтмишда бўлган воқеаларга гувоҳ бўламиз ёки вақт нуқтаи назаридан катта фарққа эга бўлган икки мустақил воқеанинг бир 101 замон ичида содир бўлганини кузатамиз. Шунингдек, маконларга хос қонун- қоидалар ҳам тушда ўз қийматини йўқотади. Биз энг кичик лаҳза ичида улкан макон чегараларини босиб ўтамиз ёки бир пайтнинг ўзида бир неча маконда “мавжуд” бўлишимиз мумкин. Тушда икки одам бир кишида ва айни пайтда, бир одам икки кишида намоён бўлиши ёхуд бир киши тамоман бошқа кишига айланиб қолиши... уйғоқликда мутлақо хаёлга келмаган кишилар, воқеалар, билим ва тажрибалар тушда кашф этилиши мумкин”. 81 Худди шундай ҳолат Мартиннинг тушларига ҳам хосдир. Уларда бошидан кечирган воқеалар тушга хос фантастика билан аралашиб кетади. У тушида керакли нарсани “кўп асрлар давомида ахтаради”, “манжетларнинг ҳақини узиш учун минг йил ишлаб бериши кераклигини тушунади”, осмонда чархпалак бўлиб учиб юради, отилган чеклар “томни тешиб, фазода кўздан ғойиб бўлади”, кир ювувчи Жо ювилган ёқаларни эмас, қўлёзмаларни крахмаллайди, болта ҳавода муаллақ туриб қолади... Жек Лондон Мартиннинг тушини ҳикоячи томонидан эмас, тўғридан-тўғри ўзи кўргандай тасвирлаб беради. Туш манзаралари Эрих Фромм тавсифлаган туш талқинларга тўла мос келади. “Мартин Иден”даги иккинчи психоаналитик ҳодиса уйқу билан боғлиқ. Романга кўра Мартин шу қадар шиддат билан ишлайдики, у суткасига беш соат ухлаш билан чегараланади: “He lived every moment of his waking hours, and he lived in his sleep, his subjective mind rioting through his five hours of surcease and combining the thoughts and events of the day into grotesque and impossible marvels” (94). Оддий одамлар мисолида жисмоний жиҳатдан бу мумкин бўлмаган ҳолат. Хўш, Жек Лондон ҳаёт ҳақиқатини бузганми? Йўқ, бу ҳолат психоаналитик жиҳатдан тўла асослангандир. Зигмунд Фрейднинг кузатишларига кўра, уйқу – бу одам ташқи дунёни қабул қилишдан чарчаганда, зерикканда юзага келадиган биологик- психологик актдир. Одам жисмонан ёки руҳан чарчаб, уйқуга кетар экан, ташқи дунё унинг учун қизиқарсиз бўлиб, у ташқи дунёни онгсиз равишда қабул қилолмай қолади. Фрейд болаларнинг ухлашдан бош тортишини худди 81 Фромм Э. Душа человека. – М.: Республика, 1992. – С. 182. 102 ана шундай ҳолат билан изоҳлайди. Чунки болалар ҳали ташқи дунёни яхши билмайдилар ва уларда ташқи дунёга қизиқиш жуда кучли бўлади. Қалби Руфга бўлган муҳаббат билан тўлган вақтларда Мартин ҳам ўзида ғайритабиий равишда ортиқ даражадаги энергияни ҳис этади. У Руфнинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун суткасига атиги беш соат ухлаб, қизғин ижодий фаолиятга берилади. Мазкур мотивга психоаналитик жиҳатдан ёндашилса, бу пайтларда Руф яшаётган борлиқ – “The world itself was not so amazing because of the atoms and molecules that composed it according to the propulsion of irresistible forse, what made it amazing was the fact that Ruth lived in it” (46), (“ўша дунё – ўртасида Руфь исмли гулжамол турган дунё” (47)) Мартин учун бениҳоя қимматли, қизиқарли бўлган, у ташқи дунёни қабул қилишдан ғайриихтиёрий равишда чарчамаган. Ҳатто Руфь унинг муҳаббатини мактуб ёзиб, кўчада яна оғзаки равишда узил-кесил рад қилгандан кейин ҳам, ҳамфикри Бриссинден яшаётган ва “Кечиккан” асари ўз хотимасини кутиб ётган дунё Мартин учун қизиқарли эди. Аммо беш кун тинимсиз ишлаб “Кечиккан”ни тугатгандан ва Бриссинденнинг фожиали ўлимидан хабар топгандан кейин Мартин учун бу дунёнинг қизиғи қолмайди, у “кечаси билан донг қотиб ухлайди” (364), (“He slept heavily all night” (311)); “бир-биридан фарқи бўлмаган кунлар бир-бирини қувалашиб ўта бошладилар; энди Мартин суткасига саккиз соатлаб ухларди” (365). (“The days slipped along, and he slept eight hours regularly every night” (312)). Чунки “the cessation from writing and studying? The death of the Brissenden, and the estrangement from Ruth had made a big hole in his life; and his life refused to be pinned down to good living in cafes and the smoking of Egyptian cigarettes” (318), (“У Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling