Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
jek london
ёзишни тарк этиб, китобларга қарамай қўйгандан кейин,
Бриссинденнинг ўлимидан ва Руфь билан алоқани узганидан кейин (таъкид бизники – Н.Қ.) ҳаётида теран бир бўшлиқ пайдо бўлди. Бу бўшлиқни у ресторанлар, Миср папирослари билан тўлдиришга уриниб кўрди, лекин уринишлари зое кетди” (371)). Кўринадики, Мартиннинг онг остида ётган хоҳиш-истаклари ёки умуман ички энергияси уч хил шаклда – ижод, 103 Бриссинден билан фикрдошлик ҳамда Руфга бўлган муҳаббат шаклида реаллашади. Ташқи дунё ва Мартиннинг ички дунёси шу уч восита орқали бир-бирига уйғунлашади. Бу воситалар барҳам топгандан сўнг у ташқи олам билан уйғунлигини йўқотади, уларнинг ўрнини бошқа нарсалар – илгари бўлгани сингари чекиш ва ичиш билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Илгарилари ичиш ва чекиш – онг ости истакларининг ихтиёрсиз равишда реаллашиши, ўз-ўзича ташқи оламга йўл топиш шакли эди. Энди эса Мартин бу ҳаракатларни онгли равишда қилади, бироқ онг ости олами онгли равишда қилинган бу ҳаракатларга бўйсунмайди. Руфь билан охирги учрашувдан ва бошқа ишларини тугатиб олгандан кейин ҳам у “Once in his room he got into bed and slipped off to sleep as gently as a child” (356) (“хонасига кириб ўрнига ётди ва худди гўдаклардек бир зумда ухлаб кетди” (418)). Кемада эса “бу буюк одам вақтининг кўп қисмини палубада кўзини юмиб ётиш билан ўтказарди, кечқурун эса ётиб ухлагани ҳаммадан олдин кириб кетарди” (426) (“that he was the great man on board. But no more unsatisfactory great man ever sailed on a ship. He spent the afternoon in a deck-chair, with closed eyes, dozing brokenly most of the time, and in the evening went early to bed” (362)). Мартиннинг камуйқулиги ва уйқуга берилиши психоаналитик жиҳатдан тўла асосга эга ва шунга кўра айтиш мумкинки, Жек Лондон психологик ҳодиса билан боғлиқ ҳаёт ҳақиқатини тўғри гавдалантирган. Романда сублимация ҳодисаси ҳам реал кўрсатилган. Мартин ҳали Руфни учратмаган, ҳақиқий муҳаббат нималигини билмаган, ҳали ижодкорлик билан шуғулланмаган кезларида ичкилик ва чекишга муккасидан кетган эди. Фрейд “Достоевский ва падаркушлик” асарида бу даҳо ёзувчининг қиморбозликка майл қўйганини сублимация сифатида изоҳлайди. Худди шунга ўхшаш, Мартин ҳам ўз ичида яширин ётган ижодий куч уйғонмагунча, илоҳий муҳаббат шавқини тотмагунча, ичиш ва чекишга берилади. У ўзида ижод қилишга тийиқсиз бир интилиш сезгандан ва Руфни илоҳий муҳаббат билан севиб қолгандан кейин эса аста-секинлик билан ичиш ва чекишни тарк этади. Ёзувчи ичкиликбозлик руҳий ҳолатлар билан 104 алоқадор эканлигини очиқ айтиб ўтади: “They had their limitation to forget, and when they were drunk, they dim, stupid spirits were even as gods, and each ruled in his heaven of intoxicated desire. With Martin the need of strong drink had vanished. He was drunken in new and more profound ways – with Ruth…” (50), (“Ўртоқларининг ҳар бирининг ўз дарди бор эди, ичкилик эса мавжуд ҳаётни унутишга, орзу ва хаёллар оламига парвоз қилишга ёрдамлашарди. Лекин Мартинга энди маст қилувчи ичимлик даркор эмас. У жуда қаттиқ маст бўлган вақтлар бўлган эди – у қалбида муҳаббат туйғусини уйғотган ва янги, гўзал ҳаётга интилиш учун қанот бахш этган Руфдан маст эди...” (53)). “Сароб” романида ҳам ичкиликбозлик асосий мотивлардан бири – сублимация сифатида намоён бўлади. Саидий аста-секинлик билан кириб борган Салимхон, Аббосхонлар муҳитида ичкиликбозлик авжига чиққан. Ҳатто “маст бўлиш пайшанбалари” жорий қилинган эди. Чунки бу давранинг барча кишилари – катта ижтимоий ғоялари 82 ни инқилоб қуюни чирпирак қилиб учириб юборган, шу ғоянинг рўёбига сарфлануви лозим бўлган кучлари бўғилган одамлар эди. Сублимация бу муҳитда ичкиликбозлик шаклида амалга ошади. Шунга ўхшаган ҳолат улуғ рус ёзувчиси М.Шолохов ҳаётида ҳам кузатилади. В.Шенталинскийнинг “Инқилобий қўриқхонадаги овлар” асарида шундай ёзилади: “Халқ бошига тушган фожиа унга ҳам таъсир қилмай қолмас эди – бу унинг онгини парчалаб юборди, шахсиятини парчалади; адиб санъаткор билан цензор ўртасидаги кескин ички зиддият исканжасига тушиб қолди, масхарабозлик билан пиёнисталик ўртасида икки йўл оворасига айланди”; “У ижодини жуда яхши бошлаганди, ёш даҳо бўлган эди, аммо аста-секин алланечук сўниб қолди – ўзининг иккинчи романини сохта тугалланма билан расво қилди. Сўнгги романини эса ўнлаб йилларга чўзди, шунда ҳам уни тугатгани йўқ”. 83 Абдулла Қаҳҳор роман ёзилганда жуда ёш бўлганига қарамасдан, сублимация билан боғлиқ руҳий ҳолатни ички интуиция билан ҳис қилган. У 82 Қаҳҳор А. Сароб. – Б.39. 83 Шенталинский В. Инқилобий қўриқхонадаги овлар // Жаҳон адиблари адабиёт ҳақида (Озод Шарафиддинов таржималари). – Т.: Маънавият, 2010. – Б.326. 105 ёзади: “Маҳмуджон афанди адабиёт муаллими, ишидан, турмушидан рози эмас. Норозиликдан кўра келажакдан рози бўлиш умидининг йўқлиги кишини кўпроқ толиқтиради. Бундай одамлар ё ичади, ё намозхон бўлиб қолади (таъкид бизники – Н.Қ.). Маҳмуджон афанди эса ҳар иккисини ҳам қилар эди” (73). Хусусан, Саидий Мунисхондан ажралгандан сўнг ичишга, ишга қаттиқ берилиб кетади. Унинг кейинги пайтларда таржимага қаттиқ берилиб кетиши ташқи тарафдан гарчанд пул топиш омили билан боғланган бўлса-да, буни сублимациянинг кўринишларидан бири дейиш мумкин: “Саидийнинг назарига минг ҳарф жуда кам кўринди. Минг ҳарф! Уч сўм! Нега кунига бир саҳифа эмас, ўн саҳифа таржима қилиб бўлмайди?” (163). Охир-оқибатда эса тинимсиз ичиш Саидийни руҳий хасталикка, кейин эса суицидга олиб келади. Ҳар иккала романнинг бош қаҳрамонлари пировардида руҳий хасталикка йўлиқадилар. Бу ҳам психоаналитик ҳолат бўлиб, сублимациянинг бир кўринишидир. Аслида психоанализ руҳий хасталик сирларини ўрганиш мақсадида майдонга келган бўлиб, бундай ҳолнинг асосий сабабларидан бири сифатида онг ости интилишларининг реаллашмаганлиги кўрсатилади. Мартин ва Саидийда бу хасталик онг ости интилишларининг сиқилувидан келиб чиққанидан, ўзларига сезилмайди, аммо атрофдаги одамлар буни сезиб қоладилар. Умуман, қаршилик ва тазйиққа учраб, амалга ошмаган ғоялар, ички потенциал салимхонлар муҳитидаги барча кишиларда аста-секинлик билан руҳий хасталик аломатларини туғдира боради. Маҳмудхўжа афанди савдойироқ бўлиб қолади, Муродхўжа домла (“унга на май тасалли берар эди, на “золимнинг заволини бергин” деб худога ёлбориш” (211)) бир эчкисини супурги билан уриб ўлдириб қўяди, Илҳом уйланганига етти ой бўлганда, хотинининг қорнида боласи билан қўйиб юборади; “нима учун қўйганини Илҳомнинг ўзи ҳам билмади, биров сўраса “нима бўлганини билмайман, ўша кечаси кетдим, деб шапкамни олиб чиқиб кетавердим”, деб жавоб беради ва бир нуқтага тикилганича қолади” (211). Ёқубжон эса бир 106 кечаси “Ўзбекторг” магазинининг чердагига гугурт чақиб ташлаганини айтиб ҳузур қилади. Буларнинг барчаси асабнинг ҳаддан ортиқ зўриқиши, руҳият меъёрининг бузилиши белгилари эди. “Мартин Иден”да ҳам, “Сароб”да ҳам муҳаббат мотиви писхоаналитик ҳодиса сифатида намоён бўлади. Чунки психоанализга кўра, сексуал интилишлар – биз уни муҳаббат деб атаймиз – инсонга табиат томонидан берилган бўлиб, болалик чоғлариданоқ мавжуд бўлади; 5 ёшдан балоғат ёшигача бўлган латентлик даврида бу интилишлар онг остига чўкади, яъни англанмаган интилишларга айланади, онг доирасидан чиқади. Балоғатга етиш даврида эса яна ўз жуфтини излаш шаклида намоён бўлади. Ўз жуфтини тополмаган одамларда эса сублимация содир бўлади, яъни бу интилишлар бошқа шаклларда (ижодкорлик, руҳий хасталик каби) рўёбга чиқади. Буни Жек Лондон шундай ифода этади: “Мартин бутун умр муҳаббатга муштоқ эди. Унинг табиати ишқ-муҳаббатга ўч. Бутун вужуди шуни талаб этар эди. Лекин у ишқ-муҳаббатсиз яшаб келар ва оқибатда ёлғизликда юраги тошга айланиб борарди. Ҳолбуки, у ҳеч қачон муҳаббатга Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling