Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
jek london
танқид хуш қабул қилган бўлса ҳам, таъбимдаги китоб эмас (таъкидлар
бизники – Н.Қ.)”. 88 Зеро, адиб китобхонга Эҳсон тилидан санъатнинг янгича назариясини тақдим қилса ҳам, унинг истеъдоди табиати, индивидуал ижодий олами бундай назария билан кучли баҳс мантиғида туради. Психоаналитик жиҳатдан қаралганда, А.Қаҳҳор сиймосида тажассум топган санъаткор руҳияти, унинг табиатга қарши бормаслик билан характерланадиган фитратий сезими Эҳсон нутқида маъқулланган позицияга қаттиқ қаршилик кўрсатади. “Сароб”да ҳам, адибнинг классика намунасига айланган бир талай ҳикояларида ҳам ғайриихтиёрий равишда “ижобий фактлардан санъаткорона асар яратиш” назарияси инкор қилинади. Ана шу ғайриихтиёрийлик таъсирида адиб “Қўшчинор чироқлари”нинг кўнглидаги асар эмас эканлигини эътироф этади. Эҳсоннинг қарашларига бир ҳолат – коммунистик мафкура сабаб. Яъни иккита бир хил воқеа-ҳолат икки хил психологик омил билан изоҳланади. Баҳодир Саримсоқов бадиийлик мезонлари хусусида сўзларкан, шундай ёзади: “Ўткан кунлар” романидаги бош ғоя Туркистоннинг Россия томонидан истило этилиши арафасида Қўқон хонлигидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётдаги аҳвол, бундай шароитда мамлакат, миллат тақдири учун қайғурувчи илғор кишиларнинг ҳам ижтимоий, ҳам шахсий фожиали қисматга эгалигини кўрсатишдан иборат”. 89 Мана шу хусусиятга кўра, “Сароб” ҳам “Ўткан кунлар”га яқин туради. Отабек ва Саидийнинг ижтимоий идеаллари тузум қаршилигига дуч келиб, эҳтимолки, тарихий шароитнинг етилмаганлиги сабабли барбод бўлган бўлса, шахсий 88 Қаҳҳор А. Озгина ўзим ҳақимда // Шарафиддинов О. Абдулла Қаҳҳор. – Т.: Ёш гвардия, 1988. – Б.254. 89 Саримсоқов Б. Бадиийлик асослари ва мезонлари. – Т.: Нашриётсиз, 2004. – Б.112. 113 ҳаётларидаги фожиа уларнинг мутаассиб қарашларни маҳкам тутиб олган яқин кишилари – она (“Ўткан кунлар”да) ва ака (“Сароб”да)нинг аралашуви туфайли содир бўлади. Саидий яшаган тузумда ҳам инсоннинг ижтимоий ва шахсий қисмати фожиали кечади. Адабиётшуносликда таъкидланишига кўра ҳамда Абдулла Қаҳҳорнинг ўз қайдига кўра, Саидий – идеаллари адиб томонидан рад қилинган образдир. Аммо айрим ҳодисаларга психоаналитик жиҳатдан ёндашиш бунинг тескарисини, жуда бўлмаганда бу хил қарашнинг бирёқламалигини кўрсатади; шунинг учун қуйида баён қилинажак фикрлар баҳсли туюлиши мумкин. Агарда Абдулла Қаҳҳорнинг қаҳрамон портретини яратиш принциплари чуқур таҳлил қилинса, шундай ҳолат кузатилади: Абдулла Қаҳҳор худди Абдулла Қодирий сингари салбий қаҳрамонларни жуда қора бўёқларда чизади. Бундай принцип ижобий қаҳрамонларда кескин намоён бўлмаса-да, адиб, барибир, ижобий қаҳрамонларга симпатиясини портрет чизгилари билан сездириб қўяди. Масалан, “Сароб”даги портрет чизгиларидан бири шундай келтирилган: Ёқуб: “...пакана, юмалоқ, бўйни калта, юзи шишинқираган, заҳил бир йигит” (42-б.), “...бадқовоқ йигит” (45-б.), “индамас йигит” (73). “Ҳеч қачон илжаймайдиган, ҳафталаб бир оғиз сўз айтмайдиган Ёқубжон”; “қонсиз, совуқ бармоғи билан Саидийнинг пешонасига туртди”; “икки елкасини кўтариб, бошини ичкари тортди” (95). Муродхўжа домла: “Ўрта бўйли, йўғон гавдали, кўк мовут аврали пўстин кийган, қирқ беш ёшлардаги бир киши кирди. Унинг мўйловга ўхшаган қошлари кўзининг устига тушиб турар, кичкина дўпписи қоплай олмаган тепакал боши ҳозиргина пардозланган сариқ этикнинг тумшуғидай ялтирар эди. Домла ҳаркатда айиқ, юришда ўрдакни хотирлатарди. У ҳеч ким билан сўрашишга интилмади, ҳурматига ўрнидан туриб, девор остига қисилиб турган Саидийга қарамади ҳам” (50-б.). “Унинг товуши жуссасига 114 қараганда ҳам йўғонроқ эди” (51-б). “Домла секин унинг ёнига бориб, юмшоқ ва иссиқ қўли билан Саидийнинг қўлини ушлади” (66). Абдулла Қаҳҳор инсоннинг салбий хислатларини, хунукликни ифодалайдиган сўз ва жумлалардан кенг фойдаланмаган эса-да, ишлатилган деталлар орқали буни бера олган, тафсилотлар жуда кинояли. Чунончи, қошнинг мўйловга, бошнинг этик тумшуғига ўхшаши (“ҳозиргина пардозланган” сифатлаши ҳам кинояли), гавда билан овоз ўртасидаги мутаносибликнинг бузилганлиги, эркак одамнинг қўли иссиқ эканлиги кабилар шулар жумласидандир. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling