Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
jek london
Ниёзмат Дўсмат ўғли (катта ер эгаси): “Новча, пахмоқ соқолига оқ
тушган, ранги сарғимтир, кўп уйқудан қолган кишидай кўзлари қисилган, қизарган, эски чопон бир одам” (58-б.). Гап мажлисларидан биридаги нотаниш одам: “Ўрта ёшлардаги, жағи кенг, пешонаси дўнг, маймун қиёфасидаги бир киши”; “маймунга ўхшаган киши”; “Маймунга ўхшаган одам” (62-б.). Ер ислоҳотини ичдан ёмон кўрса-да, Саидийга газета учун ер ислоҳотини ёқлаб мақола олиб келган имом Мулла Мирбоқи Миршоди: “Эркак савзига ўхшаган бу чол” (60-б.). Маҳмуджон афанди: “Новча, ҳаддан ташқари ориқ, юзи ғижимланган қоғоз сингари, хира кўзлари ёшланиб турадиган бу одам, ҳар сўзида “арз қилолдимми?” деб, майин товуш билан сўзлайди” (72). Ҳайдар Ҳожи: “Қирқ ёшлардаги ўрта бўйли, озғин, қорачадан келган бир киши бўлиб, кийган кийими уни яна ҳам кўримсиз қилар эди” (85-б.). Салбий қаҳрамоннинг энг юксак тасвири Сорахон образида берилган: “Отасига нисбатан ориқ бўлса-ку, расмана қизлардай бўлар эди-я, у энг ориқ қизларга қараганда ҳам ориқ, шунинг учун бўлса керак, одатдан ташқари новча кўринади; юрганда худди икки-уч еридан букилиб кетаётгандай туюлади; шундан ўзи ҳам хавсирагандай, гавдасини олға ташлаброқ юради. Кўк қарғашоҳи кўйлакнинг кенг этаги остидан чиққан савачўп сингари оёқлари доим гавдасидан кейинда қолиб, мувозанатни сақлашга шошилади. 115 Унинг узун-узун ва ингичка бармоқли, кўк томирлари кўриниб турган қўллари икки ёнида эмас, қорнининг устида қимирлайди. Елкасидан озгина пастга тушиб турадиган икки ўрим қора, зотли сигирнинг думи сингари қўнғироқ сочлари тез-тез кўкрагига тушиб, уни қаҳр билан олиб ташлашга мажбур қилмаса, орқадан кўрган киши Сорахонни оғир бир нарса кўтариб кетаётган гумон қилади. Адиб Мунисхон портретини чизишда ҳам ўз принципидан чекинмайди. Яъни қизнинг қалби соф муҳаббат туйғулари билан тўлган чоғда уни бениҳоя гўзал қиёфада кўрамиз: “Бунинг ҳуснигина эмас, ҳатто кийган кийими ҳам мўъжиза-ку, нега менинг отимни билади, нега яна ўзини паст олган товуш билан сўрайди” (5); “... табиат ҳайкалтарошлик ҳунарини бошлаганидан бери мислини яратмаган бир мўъжиза, анор сувининг томчисидай тиниқ, суҳбати тонг шаббодасидай кишининг баҳрини очадиган бир қиз...” (137). Бузуқлик йўлга кириб кетгандан сўнг: “Мунисхон илгариги Мунисхон эмас, илгари кишини мафтун қиладиган кўзлар, энди маст кишининг кўзидай қизил ва қисилган, худди ёшланиб тургандай кўринади, хусусан, кишига қараганда, атайлаб кўзларини сузиб қарайди ва шу қараши билан гўё “мени яхши кўрмайсанми?” деганга ўхшайди” (169). Шу тариқа Мунисхон тубанлаша, бузуқлаша борган сари ташқи гўзаллигидан мосуво бўла боради. Ёзувчи буни “Мунисхоннинг гўзаллиги ҳар кимнинг қучоғида бир қатрадан қолиб тугаёзди” деб таърифлайди. Абдулла Қаҳҳор ўзи 1961 йилда ёзган “Образ ижод демакдир” деган мақоласида: “Ўзи хунугу, истараси иссиқ, ўзи чиройлигу сўхтаси совуқ” деган гап бор” 90 , – деб ёзади. Инсоннинг ички ва ташқи портретини штрихма- штрих жуда чуқур билган ва тасвирлай олган адиб, портрет яратиш принципидан чекинмаган ҳолда, Саидийнинг чиройига шу тахлит “соя” ташлаб қўйиши ҳам мумкин эди. Аммо ёзувчи дарров топиш қийин бўлган сабабга кўра бундай қилмайди. 90 Қаҳҳор А. Асарлар. Беш жилдлик. Бешинчи жилд. – 142-б. 116 М.Қўшжоновнинг “Сароб” талқинига бағишланган тадқиқотининг “Адашганлар фожиаси” деб номланишида, бизнингча, жуда чуқур ички интуиция билан Абдулла Қаҳҳорнинг ўз қаҳрамонига кескин қарши позицияда турмаганлиги идрок этилган. Абдулла Қаҳҳор Саидий ва Мунисхоннинг портретини алоҳида бермай, бир-икки чизги билан бериб ўтгани ҳолда, романда Сорахон ва Мухторхоннинг батафсил портретини яратган. Бу ҳам маълум бир мақсадга хизмат қилади. Ёзувчи гўё Мухторхон ва Сорахоннинг – шундай улуғвор муҳаббат ва олижаноб қалб эгалари бўлган, бир-бирига муносиб даражада гўзал қилиб яратилган ва аммо тақдир тақозоси билан қовушиш бахтига муяссар бўлолмай, ҳалокатга учраган Мунисхон ва Саидийга қанчалар номуносиблигини таъкидлагандай бўлади. Мухторхоннинг хотинчалишлиги ва нимжонлиги фонида кенг елкали Саидийнинг инсоний изтироблари ва муҳаббати; ярим телба ва тасқара Сорахоннинг маънавий тор ички дунёси фонида ўзини бахтсиз қилиш даражасида ўз қадрини баланд тутган Мунисхоннинг аччиқ кечинмалари янада бўртиброқ кўринади. Муаллиф психологияси ва психоанализ масаласи яна бир нуқтага диққат қаратишни талаб қилади. Жуда кўп тадқиқотчилар “Мартин Иден” автобиографик характердаги асар эканлигини таъкидлаганлар. Чиндан ҳам, асардаги воқеалар айнан Жек Лондон ҳаёти воқеаларини эслатади. Гарчанд роман 1909 йилда ёзилган, Жек Лондон орадан 7 йил ўтиб – 1916 йилда оламдан ўтган бўлса-да, адиб ҳам ўз қаҳрамони Мартин каби ҳаётини худкушлик билан тугатади. 91 Хулоса қилиб айтганда, Жек Лондонда санъатнинг жонли таъсирини, унинг ҳаёт билан узвий алоқасини ҳисобга олмаслик ва уни қуруқ, қолипдаги ҳодисага айлантиришдан иборат бўлган буржуача қарашни танқид остига олиш кузатилса, Абдулла Қаҳҳор муайян тарихий шароитда санъатга оид қарашларнинг янгиланганлигини кўрсатмоқчи бўлди. 91 Писатели США. – М.: Радуга, 1990. – С. 233. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling