Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

компромисс, қочиш ва интеграция. Охирги йўл энг қийин, лекин уни амалга 
ошириш мумкин. 
Зиддиятли вазиятлардан чиқишни билмаслик, ҳар қандай киши учун 
муомала жараѐнида пайдо бўладиган кўплаб кундалик қийинчиликларни 
енгиб ўтиш, жисмоний ва психик соғлиққа путур етказувчи эмоционал 
стрессларга олиб келади. Бу ҳолатни психологлар шахслараро муомаладаги 
тўсиқлар, деб аташади. Муомаладаги тўсиқлар – бу зиддиятлар пайдо 
бўлишига имкон яратувчи жуда кўп омиллардир. Бу тўсиқлар муомалага 
киришувчи шахсларнинг хоҳиш-мақсадлари ва эҳтиѐжлари бир-бирига мос 
келмаслиги оқибатида юзага келади.
Педагогик фаолиятда инсонни асабийлик ва жиззакиликка олиб 
келадиган омиллардан бири – бу ўз ишига қизиқишнинг сўниши ѐки 
қизиқишнинг умуман йўқлигидир. Ўз ишига нисбатан салбий муносабат 
инсонда салбий эмоцияларни, зўриқишни, агрессивликни келтириб чиқаради. 
Қарама-қарши истаклар кураши тўсиғидан ташқари, кўпинча, характерлар 
номутаносиблиги тўсиғи ҳам муомала жараѐнига салбий таъсир этади. 
Кўпинча, оилавий можароларда, қўшнилар, мактаб жамоасида ҳамкасблар 


80 
ўртасидаги бир-бирини ѐқтирмаслик ҳолати сабабини ―характеримиз тўғри 
келмади‖, деб тушунтиришади. 20-25 фоиз кишиларда характер ѐки 
темпераментнинг маълум қирралари шундай кучли намоѐн бўлган бўладики, 
маълум шароитларда муомала жараѐнида зиддиятларга, асаб зўриқишларига 
олиб келиши мумкин. Шуни ѐдда тутиш керакки, ҳар қандай кишининг ўз 
―нозик жой‖лари, ожиз томонлари бўладики, муомалада худди шу 
томонларни танқид остига олиш ярамайди.
Яна бир муаммо невроз хасталиги билан боғлиқдир. Неврознинг 
асосий сабаби – кучли эмоционал стресс, чиқиб кетиш мумкин бўлмайдиган 
психик жароҳатловчи вазиятдир. Амалда қисқа муддатли невроз ҳолати 
ҳаммадаям бўлиши мумкин. Неврозга дучор бўлган кишиларда зиддиятлар 
тез-тез юзага келади, улар чуқурроқ ва оғирроқ кечади. Ғам-қайғу оқибатида 
юзага келадиган тўсиқлар билан ҳар бир инсон тўқнаш келади. Қайғу инсон 
руҳиятини шу даражада занжирбанд этадики, кишининг бошқа одамларга 
диққат-эътибор қаратишига умид қилмаса ҳам бўлади. Бу ҳолат фожеали 
воқеалар, ўз аҳволидан қониқмаслик, оғир жисмоний ҳис-туйғулар оқибатида 
юзага келади. Ҳар қандай вазиятда ҳам, инсон ғам-қайғусининг қай 
даражалигидан қатъий назар, уни тинч қўйиш лозим. Азобланиш доимий 
давом этмайди, вақт ҳамма нарсани даволайди. Ғазаб туфайли пайдо 
бўладиган муаммоларни енгиб ўтиши жуда қийин, шунинг учун бундай 
пайтда кишининг сабр-тоқатини синаш керак эмас. Чунки ғазаб жисмоний ва 
психик энергияни икки баравар оширади ва сўзларда ѐки агрессив хатти-
ҳаракатларда бу энергияни ―тўкиб-солиш‖ эҳтиѐжини пайдо қилади. 
Халқимизда ―Жаҳл келганда, ақл кетади‖ деган мақол беҳудага айтилмайди. 
Шунинг учун, ғазабланганда, жаҳл чиққанда турган одам ўтириш, ўтирган 
одамга эса ѐтиш маслаҳат берилади. Бу ўринда асосий эътибор мускулларни 
бўшаштиришга қаратилиши керак. 
Муаммолардан бири муомала техникаси ва кўникмаларини 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling