Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

Зиддият (конфликт) – (лот. conflictus – қарама-қаршилик) – 
томонларнинг 
ѐки 
ҳамкорликдаги 
субъектларнинг 
қарама-қарши 
йўналишдаги манфаатлари, мақсадлари, позициялари, фикр ва қарашлари 
тўқнашувидир. Зиддият ҳар доим ҳам юзага келган зиддиятларни ҳал 
этишнинг самарали усули бўлиб ҳисобланмайди, чунки зиддият жараѐнида 
пайдо бўладиган кучли эмоциялар оқибатида тафаккур жараѐнлари 
секинлашади, унинг доираси тораяди, психиканинг энг содда қатламлари 
(инстинктлар, импульсив хатти-ҳаракатлар) ишга тушади. Аммо ақлий 
мулоҳаза зиддиятларни ҳал қилишнинг ягона йўли зиддиятга кириш 
эканлигини тақозо этса, бу жараѐндаги ташаб-бускорликни ўз қўлингизга 
олишингиз лозим. Чунки зиддиятга онгли тарзда кириш орқали уни 
бошқариш мумкин. Шуни эсда тутиш лозимки, доимий тарзда кўп зиддиятга 
кириш соғлиқ учун зарарлидир.
Ўқиш фаолиятидаги зиддиятлар бу фаолият асосан, таълим 
муассасаларида таълим-тарбия жараѐнидаги турли танловлардаги, асосан 
дарс жараѐнидаги зиддиятли ҳолатлар ҳисобланади.
Зиддиятли ҳолатлар ўқувчиларда билим, кўникма, малакалар 
бўлганидагина юзага келади. Ўқитувчи дарсни баҳс ѐки мунозара тарзида 
ташкил этаѐтган бир пайтда мавзу юзасидан фикрлар билдирилади. Бундай 
ҳолларда ўқувчида тушунча бўлса-да, бошқаларнинг фикрини тинглаб 


79 
чалғийди ва ўз фикрларига нисбатан иккиланиш, яъни мотивацион конфликт 
ҳолатлари юзага келишини кузатишимиз мумкин.
Мотивацион конфликтлар ўз-ўзидан пайдо бўлавермайди. Машғулотлар 
жараѐнида муаммоли вазиятни вужудга келтириш ѐки шу мавзуни ўрганишда 
киши ҳаѐти учун аҳамиятли бўлган ўқув-билиш вазифаларини қўя билиш 
мотивацион конфликт ҳосил қилиш усулларидан биридир. Физика, химия, 
математика, адабиѐтни ўрганишда ҳаѐтий муамомоларни ҳал этишга доир 
ўткир вазиятлар кўпроқ учрайди. 
Зиддиятни қандай қилиб бошқариш мумкин? Бунинг учун кишидан ўз 
эмоцияларини назорат қилиш, қалбаки сабаблардан ҳақиқий сабабларни 
ажратиб олиш, зиддиятни локаллаштириш, фақат ҳимояга диққатни 
қаратишдан қочиш, ташаббускорликни ўз қўлида ушлаб туриш талаб 
этилади. Зиддиятни ҳал этишнинг тўртта йўли мавжуд: бўйсундириш, 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling