Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

келадиган зиддиятлар. Ўсмирлик даврида ―катталик ҳисси‖ни туйиш, ўз-
ўзини тан олдиришга интилиш натижасида ўзидан катталарга, кино актѐр-
ларига, асар қаҳрамонларига ва бошқа улар учун севимли қаҳрамонларга 
тақлид қилиб синфдаги тартиб-интизомни бузадилар, аҳлоқ нормаларига 
риоя қилишни истамайдилар. 
Педагогик жараѐнда шундай ҳолатлар ҳам бўладики, уларнинг асосий 
сабабчиси ўқитувчи бўлиб қолади. Қуйидаги ҳолларда зиддиятнинг 
сабабчиси ўқитувчи бўлади:
1. ―Ўқитувчи – ўқувчи‖ муносабатларида ўқитувчининг бир томонлама 
– авторитар мулоқот шаклини қўллаши – яъни доимо бақириш, бошқалар 
фикрини эшитмаслик.
2. Ўқитувчининг алоҳида ўқувчиларни ажратиб, уларга айрича яхши 
муносабатда бўлиши. Ўқитувчининг севимли ўқувчилари бор.
3. Ўқитувчининг майда гаплиги, ўқувчиларни арзимаган нарса учун ҳам 
жазолаши.
4. Ўқитувчининг дарс ва дарсдан ташқари жараѐнларда ҳам 
ўқувчиларга мустақиллик бермаслиги. Ҳамма нарса ўзи айтганидек 
бўлишини талаб қилиши.
5. Ўқитувчининг ―гуноҳкорлар‖нинг айбини ҳаммани олдида айтиб, 
тенгдошлар олдида боланинг обрўсини тушуриши.
6. Ўқувчиларнинг ѐшини, ѐш хусусиятларини мавқеини ҳисобга 
олмаслик.
7. Ўқувчиларнинг шахсини ҳурмат қилмаслик, қўполлик.


83 
8. Болалар психологиясини тушунмаслик, уларга ўз вақтида ѐрдам 
бермаслик.
9. Ўқитувчининг асабийлиги, жаҳлдорлиги.
Рискларни бошқариш – мураккаб ва кўп босқичли жараѐн бўлиб, у 
ҳаракатлар кетма-кетлигига қараб, шартли равишда бир неча босқичларга 
бўлиниши мумкин. Босқичларни бўлиш шартли бўлиб, тажрибада улар бир 
вақтнинг ўзида амалга оширилади. Рискларни бошқариш процедурасини 
тушуниш учун хар бир босқични таҳлил қилиш керак.
Рискларни бошқариш босқичлари ҳар бир босқичнинг мазмунидан 
келиб чиққан ҳолда, риск бўйича тадқиқотчилар ишида фарқ қилади. 
Масалан, рискларни аниқлаш ва уларни эҳтимолий баҳолаш бир босқичга 
кириши мумкин ѐки бошқа манбаларда иккига бўлиниши мумкин. Биз 
батафсил қиѐсий таҳлил ўтказмаймиз, чунки рискларни бошқариш 
жараѐнининг мантиғи кенг тарқалган тадқиқотлар асосида унинг беш 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling