Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Рискларни бошқариш усулларини танлаш турли


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

Рискларни бошқариш усулларини танлаш турли хил альтернатив 
вариантларни таҳлил қилиш ва муайян вазиятда оптималларини аниқлашни 
ўз ичига олади. Рискларни бошқариш амалиѐтида олдини олиш (рискдан воз 
кечиш), 
камайтириш 
(йўқотишлар 
миқдорини 
камайтириш), 
дифференциациялаш (риск алмашиш) ва топшириш каби бошқарув усуллари 
кенг тарқалган. Шунинг учун маъмурият қуйидаги саволлар пайдо бўлади: 
Риск маъқулми? Агар ―ҳа‖ бўлса, уни камайтириш чоралари кўзда ту-
тилганми, агар ―йўқ‖ бўлса уни олдини олиш чоралари режалаштирилганми? 
Аслида, ташкилот фаолиятини кўплаб чекловлар ва шароитларга 
қарамай оптималлаштиришга ҳаракат қилинмоқда. Натижада бошқарувнинг 
ноаниқлик ва хавфли фаолият ҳолатларига доир сиѐсати ойдинлашади. 
Рискларни бошқариш дастурини ишлаб чиқиш босқичида энг 
самарали деб танланган усуллар бирлаштирилади ва улар асосида риск 
даражасини оптималлаштириш – унинг олдини олиш ѐки эҳтимолий салбий 
оқибатларни камайтириш чоралари кўзда тутилади. Раҳбарият қуйидаги 
саволларга жавоб берадилар: 


86 
Хавфни олдини олиш учун қандай профилактика чораларини кўриш 
мумкин? Масалан, ресурс маркази тамойилига асосланган ўқув 
бирлашмасини шакллантиришда кенг кўламли профилактик тадбирлар хулқ-
атвор рискларини олдини олишни ўз ичига олади (ҳеч бўлмаганда уларни 
минималлаштириш). Мисол учун, Б.А.Левин транспорт соҳасида 
университет комплексини яратиш ҳақида маълумот беради: тайѐргарлик 
босқичида университет раҳбарлари Москва давлат темир йўл транспорти 
университети фи-лиаллари жойлашган барча шаҳарларни томоша қилдилар. 
Улар маъмурият ва меҳнат коллективлари билан учрашиб, тушунтириш 
ишлари олиб бордилар ва янги шароитга психологик ва ижтимоий мослашув 
масалаларини му-ҳокама қилдилар. Натижада Россияда энг йирик саноат 
университети мажмуаси ташкил этилиб, унда 126 мингдан ортиқ ходим 
ишлайди. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling