Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

Функционал ѐндашувнинг маъноси, тайѐрлик шахснинг ўзини руҳий 
ва жисмоний сафарбар қилиш малакаси сифатида муайян руҳий ҳолатини, 
вақтинчалик ҳолатни, аниқроғи, қисқа муддатли ѐки узоқ муддатли, ҳозирги 
пайтда мавжуд бўлган ҳолатни тавсифлайди, руҳий функцияларни 
фаоллаштиради.
Фаолиятга тайѐрлик турли таркибий қисмларнинг тузилмаси ѐки 
асослари тизими шаклида талқин қилинади, бунда касбий фаолиятга 
тайѐрлик қуйидаги компонентлар сифатида ажралиб туради: 


88 
- касбга қизиқишни, касбий фаолиятга мувофиқ муносабатни тавсиф-
ловчи мотивацион
- ўз ичида профессионалликни талаб қиладиган йўналтирувчи
- касбий фаолиятга комплекс ѐндашувни ўз ичига олган фаолиятли
- касбий фаолият жараѐнида ўзини ўзи бошқаришни иродавий
баҳоловчи ѐки рефлексив.
Психологик тайѐрлик меҳнат предметининг ресурсларини муайян 
фаолият ѐки меҳнат вазифасини оператив ѐки узоқ муддатли бажариш учун 
меҳнат субъекти ресурсларини сафарбар қилиш билан тавсифланади. Шу 
билан бирга тайѐрлик, умуман, организмнинг бирор ҳаракат ѐки реакцияга 
мослаш-тирилган тайѐргарлик ҳолатини англатади, инсоннинг бирор 
тажрибадан фойда олишга тайѐр ҳолатини тавсифлайди.
Буни нисбатан содда ва биологик жиҳатдан ѐки кутилмаган тўсиқлар 
пайдо бўлганда ўз вазифаларини муваффақиятли бажаришга, билим,
тажриба, шахсий фазилатлардан тўғри фойдаланишга, ўзини тута билишга ва 
фао-лиятини қайта тиклашга ѐрдам берадиган мураккаб когнитив ва 
ривожланиш ҳолати сифатида тушуниш мумкин. 
Узоқ муддатли тайѐргарлик тизимли равишда: муайян фаолият 
турига, касбига ижобий муносабат; характер хусусиятлари, қобилиятлари, 
темперамент, мотивация, фаолият талабларига мос; зарур билим, кўникма ва 
қоби-лиятлар; идрок, эътибор, фикрлашнинг барқарор касбий муҳим 
хусусиятла-ри, шунингдек ҳиссий ва иродавий жараѐнларни ўз ичига олади. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling