87
киритиш им-конини беради. Ушбу босқичда ечимлар қўйидаги
саволларни
талаб қилади:
Қайси омиллар аниқ хатарларни келтириб чиқаради?
Идентификация босқичида улар тўғри аниқланганмиди?
Рискларни бошқариш дастурига ўзгартириш керакми?
Амалга оширилган рискларни бошқариш дастури самарали бўлдими?
Дастурда амалга оширилган барча тадбирлар салбий ходисалардан
ҳимоя қилишда самарали бўлдими? Уларни кўриб чиқиш керакми?
Бунда биринчи босқичда тўпланган рисклар тўғрисидаги маълумотлар
янгиланади ва тўлдирилади. Амалиѐтда исботланган кенг қамровли
маълумотлар риск даражасини оптималлаштириш бўйича
тегишли
қарорларни қабул қилишга имкон беради.
Тайѐрлик икки ҳил маънога эга бўлиб, улардан биринчиси бирор ишни
қилишга розиликни ифодалайди, иккинчисида эса – ҳамма нарса қилиб
бўлинган ҳолат, ҳамма нарса бирор нарсага тайѐр.
Биринчи маънода
фаолиятга қаратилган ихтиѐрий ва онгли қарор ҳақида гапиралаяпти,
иккинчисида, у қарорнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳолат
сифатида
ишлатилади.
Ҳаракатга тайѐрлик ҳолати жисмоний тайѐргарлик, ҳаракатнинг зарур
нейродинамик
хавфсизлиги, тайѐргарликнинг психологик шароитлари
фарқланадиган турли даражалар ва томонларни
характерловчи омиллар
комбинацияси билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: