Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

босқичи аниқланди: 
1) рискларни аниқлаш (аниқлаш, эҳтимолликни баҳолаш, оқибатларини 
прогноз қилиш); 
2) рискларни бошқариш усулларини танлаш (альтернатив усулларни 
таҳлил қилиш, оптималларини танлаш); 
3) рискларни бошқариш дастурини ишлаб чиқиш (танланган усуллар 
асосида риск эҳтимолини камайтириш ва уларнинг салбий оқибатларини 
камайтириш бўйича чора-тадбирлари кўзда тутилган); 
4) ишлаб чиқилган дастурни амалга ошириш (режалаштирилган 
тадбир-ларни амалда бажариш); 
5) рискларни бошқариш натижаларини баҳолаш (зарур ҳолларда 
дастурни коррекциялаш). 
Таълим муассасаларига нисбатан ҳар бир босқични тавсифлашдан 
олдин, 
таълим 
ташкилотлари 
фаолиятида 
рискни 
бошқариш 
компонентларини ишлаб чиққан Т.А.Абрамовских ишига эътибор қаратиш 
зарур. У ўз тадқиқотида олтита компонентга таянади: 1) ташкилотнинг 


84 
ривожланиш вариантларини илмий асосланган прогнозлаш; 2) ижобий 
натижаларни башорат қилиш; 3) фаолиятнинг салбий оқибатларини 
прогнозлаш; 4) энг юқори рискни аниқлаш; 5) рискни баҳолаш; 6) рискнинг 
салбий оқибатларини камайтириш йўлларини аниқлаш. Бундай ѐндашув биз 
учун унинг методологик асослари туфайли муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотчи 
рискли вазиятларнинг хавф-хатарли муҳим нуқталарини аниқлаш 
зарурлигига эътибор қаратади. 
Педагогик тадқиқотларда бошқаришни илмий асосда амалга ошириш 
зарурлиги қайта-қайта таъкидлаб ўтилган. Масалан, Н.Н.Коваль, агар таълим 
ташкилоти раҳбарининг таҳлилий фаолияти илмий асосга эга бўлса, таълим 
тизими яхшироқ ҳолатга ўтиши мумкинлигини исботлади. 
Таълим ташкилотларида рискларни бошқаришнинг беш босқичнинг 
ҳар бирини кўриб чиқамиз. Рискни аниқлаш босқичида риск аниқланади, 
унинг юзага келиш эҳтимоли тахмин қилинади ва оқибатлари башорат 
қилинади. Таълим ташкилотлари раҳбарияти қатор муҳим масалаларга дуч 
келади: қандай аниқ хавфлар (агломерация, ахборот, ижтимоий-иқтисодий, 
инфратузилма, ташкилий, хулқ-атвор) алоҳида ташкилотга ва бутун уюшма 
ишига потенциал таъсир кўрсатиши мумкин? Мисол учун, умумий саноат 
йўналишига эга бўлган, аммо мулкчилик ва фаолияти ҳар хил шаклда бўлган 
кўплаб ташкилотларни бирлаштирган кластерда агломерация рисклари 
устунлик қилади, лекин хулқ-атвор учун рисклари минималдир. Университет 
комплексида эса, айниқса шаклланиш босқичида хулқ-атвор рисклари 
ташкилот ишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. 
Потенциал рисклар ажратилганми ѐки ўзаро боғлиқми? Одатда, таълим 
ташкилотларида рисклар ўзаро боғлиқдир. Шундай қилиб, аниқланган 
инфратузилма хатарлари ижтимоий-иқтисодий таҳдидларни кучайтириши 
мумкин: таълим инфратузилмасининг ривожланмаганлиги ташкилот ҳақида 
салбий жамоатчилик фикрини шакллантиради ва абитуриентларни худди 
шундай таълим дастурларини амалга оширувчи бошқа ташкилотларга 
мурожаат этишига келтириб чиқаради. Ўз навбатида, бу ташкилий 


85 
хатарларга (мутахассисликларни ѐпиш хавфи мавжуд бўлади) ва хулқ-
атворга (ўқитувчиларни камайтириш эҳтимоли бўлади) таъсир қилади. 
Риск мавжудлигида ташкилот учун энг пессимистик сценарий қайси? 
Энг оптимистик сценарий қайси? Масалан, таълим ва саноат бирлашмасида 
мутахассисларни тайѐрлаш учун буюртманинг йўқлиги инфратузилмали 
хавфи аниқланди. Пессимистик сценарий мутахассисликни мажбурий ѐпиш 
бўлади, оптимистик сценарий – ўқитишнинг янги соҳаларини очиш бўлади. 
Ривожланишнинг реалистик йўналиши бу чегаралар орасида. Хусусан, бу 
таълим ташкилотининг ўзига хослиги сақлаб қолган ҳолда таълим 
дастурларини диверсификациялаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Биринчи босқичда рискларни келажакда бошқариш учун иш жараѐнида 
янгиланадиган ахборот базаси яратилади. Амалиѐтда рискларни бошқариш 
билан боғлиқ барча процедуралар ўзаро туташади ва бир-бирини тўлдиради.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling