Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

билмаслик билан боғлиқдир. Гоҳида муомала усулларидан ўз ғаразли 
мақсадларида фойдаланадиган шахслар учрайди. Бундай кишиларнинг хатти-


81 
ҳаракатини аниқлашга ўрганиш учун ―муомаладаги манипуляция‖, 
«позиция», ―роль‖, ―ниқоб‖ каби тушунчалар маъносини ўзлаштириш талаб 
этилади. Муомаладаги манипуляциянинг асосий мазмуни қуйидагилардир: 
манипуляциядан фойдаланувчи шахслар суҳбатдошнинг асосланган 
айбловидан қутулиш мақсадида, ҳар қандай арзимас хатони ―юзга солишади‖, 
ўз айбини бошқага тўнкайдилар, иззат нафсга тегувчи гаплар билан кишини 
мувозанатдан чиқаришга, у билан маълум вақтга алоқани узишга ҳаракат 
қилишади, топшириқ ва мажбуриятларни бажаришдан қочиш мақсадида 
ўзини ѐмон ҳис этаѐтганлигини баҳона қилишади. Ролларни ниқоблардан 
ажрата олиш лозим. Ниқоб суҳбатдошга бўлган ҳақиқий муносабатни ва 
ҳақиқий эмоцияларни яширишга имкон яратадиган юз ифодалари, жестлар, 
стандарт иборалар йиғиндисидир.
Шу ўринда, педагогик жараѐнда пайдо бўладиган зиддиятлар ва уларни 
келтириб чиқарувчи сабабларга тўхталиб ўтсак. Педагогик жараѐнда пайдо 
бўладиган зиддиятлар келиб чиқишига қуйидаги тоифадаги ўқувчилар сабаб 
бўлади:
1. Оиласи нотинч, оилавий муносабатларда кескинликлар мавжуд 
бўлган болалар кўпинча синфда ―жиззакилик‖ қилиб, арзимаган сабаблар 
туфайли ҳам тенгдошлари ва катталар билан муносабатлари таранглашади, 
уларни одатда ўқитувчилари ―тарбияси оғир‖ деб таърифлайдилар.
2. Тарбиясида, камол топишида хатоликларга йўл қўйилган – 
инфантил, ўта эрка ѐки инжиқ қилиб тарбияланган болаларда фанларни 
ўзлашти-ришда билимлар билан тизимли шуғулланиш учун ирода 
етишмайди. Ҳиссий қўзғалиш ва тормозланиш камчиликлар ҳам билимларни 
эгаллаш ва синф жамоасига киришиб кетишга тўсқинлик қилади.
3. Руҳий ривожланиш сустлашган болалар ҳам дарслар ва 
берилаѐтган билимларни ўзлаштириши қийинлашгани ва мураккаблашиб 
бориши натижасида билимларнинг мазмуни ва маъносини эгаллашга 
қийналадилар, бу ҳолат уларда асабийликка, жанжалкашликка мойилликни 
кучайтиради. Чунки дарс улар учун машаққатли – иш бўлиб қолади.


82 
4. Иқтидорли ўқувчилар. Улар маълум фан дастурида белгиланган 
билимларни тез ўзлаштириб олишлари оқибатида дарс давомида берилаѐтган 
билимлар даражасидан қониқмайдилар. Бу ҳолат эса ўқувчининг зерикишига, 
кўпинча синфдан ажралиб қолишига ҳамда ўқитувчи билан келиша 
олмаслигига олиб келади. Натижада улар ўқув жараѐнида турли зиддиятлар 
келиб чиқишига сабабчи бўладилар.
5. Болаларнинг бошқаларга тақлид қилиши натижасида юзага 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling